Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодиёт факультети


Демографик жараёнларни прогнозлаш


Download 183.25 Kb.
bet5/7
Sana24.03.2023
Hajmi183.25 Kb.
#1292592
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Туйчиев Муроджон ДЕК-60

Демографик жараёнларни прогнозлаш
Демографик прогнозлар аҳолининг ҳаракатини ва меҳнат ресурсларининг такрор ишлаб чиқарилишини, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражасини, унинг малака ва касбий таркибини ўз ичига олади. Демографик прогноз аҳолининг динамикасини унинг ёш ва жинс таркибини, туғилиш ва ўлим даражаси, аҳолининг худудий жойлашиши хақидаги маълумотларни таҳлилдан ўтказиш асосида кўриб чиқади. Демографик прогноз келажакда оилаларнинг сони, уларнинг ўртача катталиги, миграция жараёнларининг йўналиши ва жадаллиги, фаол меҳнат фаолиятининг узунлуги, меҳнат фаолиятини бошлаш ва тамомлаш, пенсияга чиқишнинг ўртача ёшлари, аҳоли умрининг ўртача узунлиги хақида зарур м аълумотлар олиш имконини беради. Қизиқарли маълумотлар Демографик прогнозлар асосида аҳоли эҳтиёжларининг хажми ва тузилиши, шахсий истеъмол моллари ишлаб чиқариш, маъориф, соғлиқни сақлаш ва хоказоларни ривожлантириш режалаштирилади. Хуллас, демографик прогнозлар ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражасини ошириш прогнозлари билан узвий боғлиқ.
Ижтимоий ривожланиш прогнозлари аҳолининг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини, турмуш тарзининг ўзгариши тенденцияларини аниқлаш соҳасидаги мураккаб тадқиқотлар комплексини ўз ичига олади. Бу комплексга қуйидагилар киради: меҳнат ресурсларининг бандлиги ва уларнинг фойдаланиш, миллий бойликни такрор ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш эҳтиёжларини шакллантириш, аҳолининг турмуш даражаси, иқтисод тармоқларини ривожлантириш, худудий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш, иқтисод механизм ива бошқарув тизимини ривожлантириш, жахон хўжалиги ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Демографик прогнозлар аҳоли динамикасини унинг жинсий ёш структураси, туғилиш, худудий ҳаракати туғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида куриб чиқди. Демографик прогнозлаш оилаларнинг келажак сонини уларнинг уртача катталиги, аҳоли кўчма оқимларининг интенсивлиги, йуналишлари, фаол меҳнат фаолияти, давомийлиги ва бошқалар туғрисида прогноз ахборот олиш имкониятини беради.
Демографик прогнозлар асосида жамият эҳтиёжлари хажми ва структураси, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими тараққиёти ва бошқалар режалаштирилади. Шу таҳлил демографик прогнозлар ижтимоий тараққиёт ва хаёт даражасини ошириш прогнозлари билан изчил боғланган. Демографик прогнозлашни амалга оширишда усулларни танлаш муҳим жиҳат ҳисобланиб, уларнинг ёрдамида аҳолининг келажакдаги сонини янада аниқроқ белгилаш мумкин. Аҳоли сонини прогнозлашнинг асосий усулларидан бири компонентлар усули ҳисобланиб, унинг моҳияти асосий компонентларнинг келажак динамикаси, яъни туғилишлар ва ўлишлар сони, худудга кучиб келишлар ва кучиб кетишлар сонини жамлашдан иборат. Бутун мамлакат миқёсида аҳоли сонини прогноз қилишда дастлабки икки компонент етарлидир.
Д е мографик прогнозлашлашнинг етакчи ўринларидан бири меҳнат ресурслари сонининг перспектив баҳоланиши ҳисобланади. Унинг негизи аҳолининг жинсий ёш структураси бўйича сонининг прогнози саналади, бунинг асосида меҳнатга лаёқатли 16—55 (59) ёшдаги аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар олинади.
Прогнозлашда энг аввало меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқаришнинг барча томонларини қамраб олувчи мавжуд қонуниятлар ва уларнинг шаклланиши, такомилашиши ва қўлланилиши бўйича ўрганиш лозим. Буларнинг барчаси шунга мувофиқ статистик ёки бошқа ахборот тўпланишини талаб қилади.
Аҳоли сонини прогнозлашда экстрополяция ва математик моделлаш усулларидан кенг қўлланилади.
Иммиграция усули асосида динамик қаторлардан фойдаланган ҳолда аҳоли ҳаракатининг турли компонентлари прогнозлари аниқланади. Бу прогноз ўрта ва узоқ муддатли давр учун яратилади. Ҳозирги пайтда математик моделлаш усуллари ва биринчи навбатда омилли таҳлил усули кенг қўлланилмоқда.
Аҳоли сонини прогнозлаш модели тенгламалар тизими кўринишида тузилади.
У=а0+а1х1-а2х2+а3х3
Бу ерда: х1 –туғилиш,х2 –ўлим, х3 –миграция.
Х1=b0+b1z1к+b2z2+ b3z3…
Х2=с0+с1z1+ с2z2+ с3z3…
Х3=d0+d1z1+ d2z2+ d3z3… ва хоказолар.

Download 183.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling