Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


XI БОБ бўйича қисқача хулосалар


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

 
XI БОБ бўйича қисқача хулосалар 
1. Ижтимоий таҳлилнинг мақсад ва вазифалари ишлаб чиқилиши 
лозим. Улар инвесторлар, таъсисчилар ва лойиҳа раҳбарларига 
аниқ ёзилган бўлиши керак. 
2. Ижтимоий таҳлилнинг ёндашувлари ва кўрсаткичлари билиш 
керак. Улар лойиҳани келгусида бир текис амалга оширилишини 
таъминлайди ва сифатини белгилайди.
3. Лойиҳа ишлаб чиқишда ижтимоий муаммолар идентификация 
қилинади ва таҳлил қилинади. 
4. Ижтимоий таҳлилда мақсадли гуруҳ аниқланади ва у лойиҳани 
қўллаб қувватлашиши муҳимдир. Инвестиция лойиҳасида лойиҳа 
мақсадига унга алоқадор бўлган аҳоли қатлами адекват (мос ва 
маъқул) келиши лозим. 
5. Ижтимоий 
таҳлилда 
аҳолининг 
ижтимоий-маданий 
ва 
демографик хусусиятлари ўрганилади. Мисол учун Ўзбекистонда 
ёшларнинг ҳиссасини кўплиги, 100фоиз яқин аҳолининг саводли 
эканлиги, аёллар билан эркакларнинг хуқуқларини тенглиги
аҳолининг меҳнатсеварлиги каби хусусиятлар ижобий таҳлил 
кўрсаткичлари бўла олади. 
6. Ижтимоий таҳлилда ўз-ўзини бошқариш органларининг роли 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг лойиҳани қўллаб - қувватлаши 
лойиҳани муаммоларсиз амалга оширилишида катта рол ўйнайди.
7. Ижтимоий таҳлилнинг асосий компонентларидан бири лойиҳада 
хотин қизларнинг ролини ҳисобга олиш, уларнинг ресурсларидан 
самарали фойдаланишдир.
8. Баъзи лойиҳаларда хотин қизларни қўллаб-қувватлаши зарур. 
Бунинг учун иш жойларини ташкил этиш, хотин қизлар учун зарур 
шарт-шароитларни 
яратиш, 
уларнинг 
маданий 
хордиқ 
чиқаришлари каби омиллар ва булар билан боғлиқ харажатлар 
тўғри планлаштирилиши лозим.


129 
9. Ўзбекистонда ижтимоий ислоҳотларни амалга оширилиши ва 
инвестиция лойиҳаларида уларни акс этишини кўриш мумкин.
10. Лойиҳада кадрлар тайёрлаш, уларни малакасини ошириш, 
қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар аниқланиши ва лойиҳа 
бюджетида улар ўз аксини топиши лозим. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling