Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Аҳолининг ижтимоий-маданий ва демографик хусусиятлари


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

11.2. Аҳолининг ижтимоий-маданий ва демографик хусусиятлари 
Халқаро инвестицион жозибадорликни аниқлашда ахолининг 
таркибидаги ёшларнинг салмоғи, кадрларнинг малакаси, миллий урф-
одатлар, демографик хусусиятлари, ўртача умр кўриш ва бошқа 
кўплаб омиллар ҳисобга олинади.
Ижтимоий 
таҳлилда 
ижтимоий-маданий 
ва 
демографик 
хусусиятларни тўла ҳисобга олмаслик жаҳон мамлакатлари ва ҳақаро-
молия институтларининг тажрибасида лойиҳаларнинг самарасиз 
бўлишига сабаб бўлган. Мисол учун Мисрда Нил дарёсига қурилган
Асуан тўғонини эслаб ўтиш кифоядир.
Ижтимоий таҳлилнинг биринчи босқичи лойиҳа йўналтирилган 
аҳоли гуруҳи, унинг миқдори ва таркибини аниқлашдан иборат. 
Лойиҳа йўналтирилган аҳолининг турмуш тарзи кўпинча уни 
ишлаб чиқувчи кишиларнинг турмуш тарзидан фарқ қилади. Шу 
туфайли режалаштириш жараёнларига маҳаллий аҳоли жалб 
этилмаса, лойиҳа маҳаллий шароитга мос келмаслиги мумкин. 


126 
11.3. Лойиҳа ва маҳаллий маданият талаблари 
Кўп сонли аҳолига таъсир этувчи лойиҳалар мувафаққиятли 
бўлиши учун уларнинг кўпчилиги лойиҳа мақсадини тушинишлари 
ва уни қўллаб -қувватлашлари керак. Шу туфайли лойҳаларни ишлаб 
чиқиш ва амалга ошириш жараёнида маҳаллий қадриятлар тизимини, 
урф-одатлар, анъаналар, аниқланган эҳтиёжлар ва мақсадларни 
ҳисобга олиш зарур.
Миллий иқтисодиёт нуқтаи назаридан самарали бўлган 
лойиҳалар маҳаллий аҳоли учун тушунарсиз ёки улар фикрига кўра, 
аҳамияциз бўлиши мумкин. Оқибатда лойиҳалар маҳаллий аҳоли 
томонидан қўллаб-қувватланмайди. Ижтимоий таҳлил маҳаллий 
шароитларга асосланган ҳолда лойиҳа вазифалари ва умумий 
мақсадларни маҳаллий аҳолининг индивидуал мақсадлари билан 
боҳолаш йўлларини кўрсатиб беради. 
Оилани режалаштириш масаласида ҳам маҳаллий маданиятнинг 
ўзига хос хусусиятлари лойиҳа мақсадига ёки умумий мақсадларга 
эришишга таъсир кўрсатади. Лойиҳа натижалари одамларнинг лойиҳа 
ва ундан келадиган фойда ўртасидаги боғлиқликни қанчалик 
тушунишига боғлиқ бўлган яна бир соҳа- соғлиқни сақлаш соҳасидир.
Лойиҳа муваффақиятининг яна бир шартининг мақсад 
гуруҳининг лойиҳада манфаатдорлигини, уни қўллаб-қувватлаш ва 
иштирокини таъминлашдир. Бу лойиҳани самарали эксплуатация 
қилиш гаровидир. Кишилар ўзгаришлар қилиш учун таваккалчиликка 
боришлари ва лойиҳа мақсадларига эришишлари учун қилган куч-
айратлари ўзини оқлашига ишонч ҳосил қилишлари керак. Лойиҳада 
иштирок этиш барча босқичларда ва шаклларда бўлиши мумкин, 
жумладан: 
1. Инвестицияларни танлаш ва режалаштириш борасида 
маслаҳат. 
2. Ишчи кучи билан иштирок этиш. 
3. Моддий ва пул ресурслари билан иштирок этиш;. 
4. Лойиҳа бажарилишини кузатиб бориш ва ҳоказо. 


127 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling