Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Иқтисодий таҳлилнинг йўналишлари. Лойиҳасиз ва лойиҳа


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

13.2. Иқтисодий таҳлилнинг йўналишлари. Лойиҳасиз ва лойиҳа 
асосида ривожланишни қиёсий таҳлили 
Даромадлар ва харажатларнинг таҳлили қуйидаги тадбирларни 
ўтказишдан иборат: 
1.Лойиҳа мақсадларини аниқлаш ва бош мақсаднинг иқтисодий 
мазмуни, оқибатларини англаш; 
2.Лойиҳани баҳолаш чизмасини ва босқичларини аниқлаш; 
3.Лойиҳа натижалари бўйича талабни прогноз қилиш; 
4.Даромад ва харажатларнинг иқтисодий кўрсаткичларини 
ҳисоблаш; 
5. Рентабеллилик кўрсаткичларини баҳолаш; 
6.Таъсирчанлик ва таваккал хавфи (қалтислик) даражасини 
таҳлил қилиш.
Лойиҳа мақсадлари уни молиялаштирувчи ташкилотнинг 
оператив вазифаларини акс еттиради. Масалан, транспорт соҳаси 
бўйича лойиҳа мақсади транспорт қатнови самарадорлигини 
таъминлаш, саноат лойиҳасининг мақсади еса маълум турдаги 
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўлиши мумкин. 
13.3. Иқтисодий таҳлилда яширин баҳолар 
Жамият нуқтаи назаридан қараганда лойиҳа маҳсулотини сотиш 
ёки ресурсларини сотиб олиш баҳолари доим ҳам харажатлар ва 
даромадларнинг мақбул даражасини кўрсата олмайди. Масалан, 
баҳолар уларга солиқ тўлашга кетган харажатлар қўшиб юборилиши 
натижасида ошириб юборилиши ёки давлат субсидияси таъсирида 
пасайтириб юборилиши мумкин. Иқтисодий таҳлил учун, икки 
ёқлама ҳисоблашга йўл қўймаслик мақсадида, баҳоларни бу 
элементлардан тозалаш керак. 
Иқтисодий таҳлилда баҳоларни тозалаш учун ҳисоблаб топилган, 
яъни бошқача айтганда яширин (соядаги) баҳолардан фойдаланилади. 
Яширин баҳоларни аниқлашда ички бозорда баҳолар юқорида 
келтириб чиқарувчи омиллар мавжуд бўлмаган пайтда қандай бўлар 
еди, деган шартга асосланилади. Яширин баҳоларни аниқлашнинг энг 
оддий услуби жаҳон нархларини олиб, бир неча усулларни қўллаган 
ҳолда, сўмда қайта ҳисоблаб чиқишдир. 


137 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling