Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
XIII БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya
XIII БОБ. ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ
13.1. Иқтисодий таҳлилнинг моҳияти. Иқтисодий таҳлилни молиявий таҳлилдан фарқли жиҳатлари Лойиҳа Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг устувор йўналишларига, иқтисодий манфаатларига ва хавфсизлигига жавоб бериши керак. Шунинг учун иқтисодий таҳлил инвестиция лойиҳасини умумжамият манфаати нуқтаи назаридан ўрганади. Иқтисодий таҳлил лойиҳаларга кенгроқ ёндашиб, даромад ва харажатларни баҳолашда молиявий таҳлилдан фарқ қилади. Умуман, бу таҳлилда даромадлар-харажатлар оқимини баҳолашда молиявий таҳлилга қараганда икки катта ўзгаришга йўл қўйилади. Биринчидан, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқарувчилар олган субсидиялар солиқ тўловчиларнинг тўловлари билан қопланиб кетади. Иккинчидан, бир лойиҳани амалга ошириш иккинчи бир лойиҳа учун ресурслар миқдори камайишига олиб келиши мумкин. Мисол учун, Самарқанд вилоятида 15000 тонна памидор етиштирилади. Европа технологиясида қайта ишланган памидор томат пастасига қайта ишлаб айлантирилса, ва улар агар 110 кг лик ассептек қопларга қадоқланса хамда Европанинг ИСО- 9001 сертификати билан кафолатланса, лойиҳа валюта келтирувчи лойиҳага айланади. Молиявий таҳлил ва иқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқларни қуйидагича келтириш мумкин: 1. Молиявий таҳлилда даромад ва харажатларга нисбатан алоҳида бозор баҳолари қўлланилади. Иқтисодий таҳлилда муқобил ижтимоий қийматлар (даромадлар ва харажатларга нисбатан яширин баҳолар, экологик даромад ва харажатлар, фойдалинилмаётган ёки тўла фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш омиллари) қўлланилади. 2. Молиявий таҳлилда капитал харажатлар лойиҳа хизмат муддатига тақсимлаб чиқилади (амортизация). Иқтисодий таҳлилда еса капитал харажатлар фойдаланиш (ишлатилиш) йилидаги бир маротабалик харажат суммаси сифатида ҳисобга олинади. 3. Молиявий таҳлилда солиқлар ва турли гуруҳлар ўртасидаги бошқа бир томонлама тўловлар ҳисобга олинади. Иқтисодий таҳлилда еса бу тўловлар ва солиқлар жамият ичидаги трансферт тўловлари бўлгани учун ҳисобга олинмайдилар. 4. Молиявий таҳлилда дисконтнинг хусусий ставкаси қўлланилади. 136 Иқтисодий таҳлилда лойиҳалар бўйича даромадлар ва харажатлар оқимларини даромад даражаларига кўра гуруҳлар бўйича ўрганилади. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling