Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
XII БОБ бўйича қисқа хулосалар
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- XII БОБ бўйича саволлар
XII БОБ бўйича қисқа хулосалар.
1. Молиявий таҳлилнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат эканлиги барча лойиҳа иштирокчилари аниқ билишлари шартми? 2. Молиявий таҳлилнинг ёндашувлари ва кўрсаткичларини билиш керак. Улар лойиҳани келгусида бир текис амалга оширилишини таъминлайди ва сифатини белгилайди. 3. Лойиҳа ишлаб чиқишда молиявий таҳлил муаммолари идентификация қилинади ва таҳлил қилинади. 4. Молиявий таҳлил тегишли таҳлил компонентлари бўлиб унинг ҳар бир компонентини мақсади, кўрсаткичлари, уларни ҳисоблаш усуллари мавжуд. 5. Молиявий таҳлилда энг асосийт баҳловчи кўрсаткичлар NPV, PI, IRR, шунингдек PP, ROI, DPP, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ва унинг доимий харажатлари (FC), ўзгарувчан харажатлари (VС), аннуитетлар, инвестиция амортизацияси, фойда ва зарарсизлик нуқтаси (BEP), каби кўрсаткичлар ҳисоблаб, таҳлил қилинади. 6. Молиявий таҳлилда лойиҳани амалга ошириш учун молиялаштириш манбаъларининг мақбул варианти ҳам аниқланади. Манбаълар асосан ўз маблағлари ва қарз мабларига бўлинади. Қарзни олишда қайтара олиш ва айланма маблағларга эҳтиёж чуқур таҳлил қилиб қарор қабул қилинади. 7. Молиявий таҳлилда лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий таҳлили алоҳида компонент қилиб 134 олиниши мумкин. Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий ҳолати соғлом бўлиши шарт. 8. Лойиҳани молиявий жиҳатдан таҳлил қилишда фойда ва зарар ҳисоботи, пул оқимлари ҳисоботи ва йиллик балансдан кенг фойдаланилади. Шу сабабли юқоридаги молиявий ҳисоботларни таҳлил қилишни билиш муҳимдир. XII БОБ бўйича саволлар 1. Молиявий таҳлилнинг асосий йўналишлари, компонентлари, кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усулларини кўрсатиб бера оласизми? 2. Молиявий таҳлилдан кутиладиган натижаларни изоҳлаб бера оласизми? 3. Лойиҳада юзага келадиган молиявий таҳлил муаммолари нималар бўлиши мумкин? 4. Лойиҳада молиявий таҳлил бўйича халқаро талаблари нималар? 5. Лойиҳани молиявий таҳлили экспертизаси нима? 6. Молиявий таҳлил нормаларини биласизми? Уларни қандай турлари мавжуд? 7. Молиявий таҳлилнинг асосий компонентлари нималар? 8. Молиявий таҳлил ва инвестиция жозибадорлиги қандай алоқадор? 9. Молиявий таҳлил харажатлари ва инвестиция харажатларининг алоқадорлини изоҳлаб бера оласизми? 10. Молиявий таҳлил бўйича халқаро ташкилотларнинг талаблари ва уларни лойиҳаларда акс этишини қандай тасаввур этасиз? 11. Молиявий таҳлил хулосаси нима? Уни ишлаб чиқишдан мақсад нима? 12. Молиявий таҳлилда асосий молиявий ҳисоботларни роли нимада кўринади? 13. Молиявий таҳлил: харажатларни молиялаштириш манбаълари нималардан иборат? 14. Молиявий таҳлилда экспертларни ролини нимада кўринади? 15. Молиявий таҳлилда маъмурий ва хуқуқий нормаларнинг такомиллашувига мисол келтиринг? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling