Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда аудити


Download 61 Kb.
bet1/3
Sana02.03.2023
Hajmi61 Kb.
#1243440
  1   2   3
Bog'liq
Молиявий натижалар аудити


Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда аудити

Корхоналарнинг молиявий натижаларини белгилаш тартиби "Бухгалтерия хисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби хисобварақлари режаси, Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган, маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича хужжатлар харкиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ҳақидаги Низом билан белгиланган.


Юқорида келтирилтан ҳужжатларга мувофиқ корхона фаолиятининг молиявий натижалари қуйидага кўрсаткичлар билан тавсифланади:
маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда сотшццан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулот таннархи ўртасидаги фарқни ташкил этади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
ЯФ = СТ - СМТ,
бу ерда: ЯФ — ялпи фойда; СТ — сотишдан олинган соф тушум; СМТ — сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
асосий фаолиятдан ошнган фойда маҳсулот сотишдан олган ялпи даромад билан давр харажатлари айирмасига асосий фаолиятнинг бошқа даромадларни қўшиб ёки бошқа зарарларни айириб аниқланади:
АФФ = ЯФ - ДХ + БД - БЗ,
бу ерда: АФФ — асосий фаолият бўйича фойда; ЯФ –ялпи фойда; ДХ — давр харажатлари;
БД — бошқа даромадлар; БЗ — бошқа зарарлар;
умумхўжалик фаолияти бўйича фойда (ёки зарар) асосий фаолият бўйича даромадларни қўшиб ва харажатларни айириб хисобланади:
УХФ = АФФ + МФД - МФХ,
бу ерда: УХФ — умумий хўжалик фаолията бўйича фойда; ФЦ — молиявий фаолият бўйича даромадлар; МФХ — молиявий фаолият бўйича харажатлар;
солиқ тўлашдан олдинги фойда умушўжалик фаолияти фойдага фавқулодда фойдани қўшиб ва фавқулодда зарарни айириш орқали белгиланади:
СТФ = УХФ + ФФ - ФЗ,
бу ерда: СТФ — солиқ тўлашдан олдинги фойда; ФФ — фавқулодда фойда; ФЗ — фавқулодда зарарлар;
• солиқлар тўланганидан кейин корхона тасарруфида қоладиган йилнинг соф фойдаси солиқ тўлашдан олдинги фойдадан даромад (фойда) солиғи ва қонунчилик билан кўзда тутилган бошқа солиқлар ҳамда тўловларни чегириш натижасида аниқланади:
СФ = СТФ - ФС - БСТ,
бу ерда: СФ — соф фойда; ФС — фойда солига; БСТ — бошқа солиқлар ва тўловлар.
Ҳисобот даврининг соф фойдасини ҳисоблаш учун бухгалтер ёпиладиган ўгказмаларни тузиши лозим, бошқача караб айтганда бу «балансни реформация қилиш (ўзгартириш)» деб аталади. Ўзбекистон Республикасининг кўпчилик корхоналари учун чорак, ҚК ва кичик корхоналар учун эса - йил хисобот даври бўлганлигага қарамасдан, ёпиладиган ўтказмаларни ҳар ойда тайёрлаш мақсадга мувофикдир. Бу қуйидаги мухим кўрсаткичлар: ялпи даромад, даромадлар ва харажатлар, тақсимланмаган фойда ва бошқалар тўғрисида тезкор маълумотларга эга бўлиш имкониятини яратади.
Ҳисобваракларни ёпиш муомаласи қуйидагилардан иборат
• даромадлар хисобваракларини ёпиш;
• харажатлар ҳисобварақларини ёпиш;
• даромад ва харажат орасидаги фарқни аниклаш ва фойда ёки зарарни 8710 «Ҳисобот даврида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳисобварага бўйича ҳисобдан чиқариш;
• дивидендлар хисобланиши ва тақсимланмаган фойдадан бошқача фойдаланиш акс эттириш;
• тақсимланмаган фойдани жамланган фойда (қопланмаган зарар) бўйича ҳисобдан чиқариш.
Мисол. «Санам» кичик корхонаси хисобот даври мобайнида қуйидаги даромадлар ва харажатларга эга:
Тайёр маҳсулот сотишдан даромад - 5000 минг сўм, асосий воситалар чиқарилишидан даромад - 300 минг сўм, мусбат курс фарқлари - 40 минг сўм, сотилган маҳсулот таннархи - 3700 минг сўм, маъмурий харажатлар - 740 минг сўм, манфий курс фарқлари - 180 минг сўм. Қуйидаги ёпиладиган ўтказмалар тузилади:
- даромадлар ҳисобварақларининг ёпилиши:
Д-т 9010 «Тайёр маҳсулотаи сотишдан олинган даромадлар» - 5000 минг сўм
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 5000 минг сўм
Д-т 9310 «Асосий воситаларни реализация қилинишидан ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойда» - 300 минг сўм
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 300 минг сўм
Д-т 9540 «Валюта курсларидага фарқдан олинадиган даромадлар» - 40 минг сўм
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 40 минг сўм
- харажатлар ҳисобварақларининг ёпилиши:
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 3700 минг сўм
К-т 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи» - 3700 «мингсўм
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 740 минг сўм
К-т 9420 «Маъмурий харажатлар» - 740 минг сўм
Д-т 9910 «Якуний молиявий натижа» - 180 минг сўм
К-т 9620 «Валюта курсларидага фарқлардан кўриладиган зарарлар» - 180 минг сўм
Сўнгра 9910 «Якуний молиявий натижа» ҳисобварагининг дебети ва кредити орасидага фарқни ҳисоблаймиз. Ушбу хисобнинг дебет айланмалари кредит айланмаларидан кўп бўлган такдирда, фарқ қопланмаган зарарни ташкил этади ва йидаги ўтказма билан акс эттирилади:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда»
К-т 9910 «Якуний молиявий натижа»
Агар корхона хисобот даврида қопланмаган зарарга эга бўлса баланс пассивидаги капитал бўлимида тақсимланмаган ойлик ҳисобварағининг дебет қолдиғи манфий сумма ёки қизил ранг билан акс эттирилади.
Кредит айланмалари дебет айланмаларидан кўп бўлган холатда, фарқ ҳисобот даври бўйича соф ёки тақсимланмаган 1 суммасини кўрсатади. Бизнинг мисолда корхона 720 : сўм суммада фойда олган. Ушбу фойда қуйидаги ўтказмада акс эттирилади:
• 9910 «Якуний молиявий натижа» - 720 минг сўм .
К-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 720 минг сўм осимланмаган фойдадан резерв капиталини шакллантириш фойдаланиш мумкин. Резерв капиталини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёки таъсис ҳужжатлари билан кўзда тутилганда амалга оширилиши мумкин. Одатда, у ҳисобот йилида фойда олинганлиги ёки олинмаганлигига қарамасдан дивидендлар белгиланган суммада тўланиши лозим бўлган имтиёзли акцияларга эга акциядорлик жамиятларида ташкил этилади. Резерв капиталининг шаклланиши қуйидаги ўтказма билан акс этгирилади:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» К-т 8520 «Резерв капитали»

Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling