Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда аудити


Тақсимланмаган фойдани дивидент кўринишида тўловларни амалга ошириш аудити


Download 61 Kb.
bet2/3
Sana02.03.2023
Hajmi61 Kb.
#1243440
1   2   3
Bog'liq
Молиявий натижалар аудити

Тақсимланмаган фойдани дивидент кўринишида тўловларни амалга ошириш аудити.

Тақсимланмаган фойда корхона таъсисчиларига дивидендлар тўлаш учун ишлатилади.Одатда, йил охирида тақсимланмаган фойда суммаси аниқлангандан кейин, ушбу фойданинг қайси қисми акциядорлар (мулкдорлар) ўртасида дивидендлар тўлаш йўли билан тақсимланиши белгиланади. Дивидендлар миқдори акциядорлар ёки таъсисчиларнинг умумий мажлисида тасдиқланади ёки «эълон қилинади». Дивидендлар эълон қилинган куни бухалтерияда улар бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади ва қуйидаги ўтказма берилади:


Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда»
К-т 6610 «Тўловга дивидендлар»
Дивидендларни тўлаш, одатда, акциядорлик жамиятининг акцияларига эга бўлган акциядорларни рўйхатга олиш учун бериладиган маълум бир вақт орасида амалга оширилади. Рўйхатга олинган санадан кейин акциялар сотиб олган акци-ядорлар эълон қилинган дивиденддарни олиш ҳуқуқига эга эмас.
Дивидендларни тўлаш қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:
Д-т 6610 «Тўловга дивидендлар»
К-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» Акциядорлик жамияти дивидендларни акциялар кўринишида тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу акциядорлар учун қўшимча равишда акциялар чиқаршшш назарда тутади, бу, одатда, тақсимланмаган фойдани «капиталлаштиришга» олиб келади. Акцияларнинг қўшимча равишда чиқарилган миқдори муомалада бўлган акциялар миқдоридан 20% кам бўлган тақдирда, бу акциялар нархига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, шу боис капиталлапггириш акцияларнинг жорий бозор нархида амалга оширилади. Ушбу фоиз 0% дан кўп бўлган тақдирда, дивидендлар кўринишида чиқарилган акциялар ҳисоби номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
Мисол. Муомалада 10 минг дона, номинал қиймати 1000 , м бўлган одций акцияларга эга «Ёғду» АЖ акциялар кўринишида 10% ли дивиденларни эълон қилди. Акцияларнинг Бозор нархи ҳар бир акция учун 1500 сўм. 10000 х 10% = 1000 дона акциялар кўринишидаги дивидендлар 1000 х 1500 "= 1500000 сўм деб эълон қилинди. Бунга қуйидаги ўтказма оширилади:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 1500 минг сўм
К-т 8310 «Оддий акциялар» - 1000 минг сўм
К-т 8410 «Эмиссион даромад» - 500 минг сўм
Агар акциялар миқдори 30% миқдорда кўзда тутилганда, учун қуйидага тарзда амалга оширилган бўлар эди:
Д-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 3000 минг сўм
К-т 8310 «Оддий акциялар» - 3000 минг сўм
Ўттан даврда йўл қўиилган хатолар аниқланганлиги, математик адашишлар, алдаш ёки эътиборсизлик натижасида маълумотлар нотўғри акс эттирилиши, шунингдек хисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан тақсимланмаган фойданинг қолдиғига тузатиш киритилиши мумкин.
3-сонли БҲМСга мувофиқ, олдинги даврда содир этилган асосий (мухим) хатонинг суммаси йил бошига тақсимланмаган фойда қолдиғини ўзгартириш йўли билан акс эттирилади. Бундан ташқари корхона ҳисоб сиёсати ўзгартирилган тақдирда тақсимланмаган фойдага тузатишлар киритилиши мумкин.


Мисол.
Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling