Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва тақсимланмаган фойда аудити


Хатоларни тузатиш муносабати билан тақсимланмаган фойданинг ўзгариши


Download 61 Kb.
bet3/3
Sana02.03.2023
Hajmi61 Kb.
#1243440
1   2   3
Bog'liq
Молиявий натижалар аудити

Хатоларни тузатиш муносабати билан тақсимланмаган фойданинг ўзгариши.

2017 йил 10 ноябрда корхона томонидан қиймати 300 минг сўм бўлган уяли телефон аппарати сотиб олинди ва бу маъмурий харажатлар хисобварағининг дебетида акс эттирилган хато 2018 йил март ойида, 2017 йил бўйича молия-ҳисобот тегишли идораларга тақдим этилгандан кейин аниланади. Бу хато тақсимланмаган фойданинг бошланғич сальдосига тузатишлар киритиш йўли билан тузатилади. Ушбу хато натижасида 2017 йилда фойда солиғи бўйича 60 минг сўм кам тўланган. Тузатиш киритиш ўтказмаси қуйидагича бўлади:


Д-т 0190 «Бошқа асосий воситалар» - 300 минг сўм
К-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 240 минг сўм
К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» - 60 минг сўм


Мисол. Амортизацияни ҳисоблаш усули ёки товар-моддий захираларни баҳолаш ўзгарнши муносабати билан тақсимланмаган фойдага тузатиш киритиш.

2016 йил 5 январда корхона беш йил ишлаш муддати билан 900 минг сўмга ускуна сотиб олди ва ушбу ускуна бўйича сонлар йиғиндиси усули билан амортизацияни ҳисоблади, 2017 йилнинг бошида эса уни ўзгартириш ва қийматни бир маромда ҳисобдан чиқариш усулига ўгаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълумотлар солиштирилишлиги тамойилини таъминлаш учун ҳисоблаш усулларидаги ўзгартиришлар таъсири қуйидагича амалга оширилади:


2016 й. учун эскириш - 900 минг сўм х 5/15 = 300 минг сўм 2017 й. учун эскириш - 900 минг сўм х 4/15 = 240 минг сўм Жамланган амортизация 540 минг сўм.
Эскириш бир маромда ҳисобдан чиқариш усули билан ҳисобланган тақдирда: .
2016 й. учун эскириш - 900 минг сўм : 5 = 180 минг сўм
2017 й. учун эскириш - 900 минг сўм : 5 = 180 минг сўм
Жамланган амортизация ҳисобварага бўйича сальдо ва, шунингдек, тегишли харажатлар 180 минг сўмга камроқ бўлар эди.
Фойда солиғи 360 минг сўм х 20% — 72 минг сўмга камроқ тўланган бўлар эди.
Киритилган ўзгартиришдан соф самарадорлик 360 минг сўм - 72 минг сўм = 288 минг сўм. Тузатиш киритиш қуйидаги ўтказма билан акс этгирилади:
Д-т 0230 «Машина ва ускуналарнинг эскириши» - 360 мингсўм
К-т 8710 «Тақсимланмаган фойда» - 288 минг сўм
К-т 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» - 72 минг сўм.
Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling