Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 221.64 Kb.
|
2 5402606629692639506
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий р ахбар: қ ишлоқ хўжалиги фанлари доктори , профессор Р. Қурвонтоев Гулистон – 2020
- КИРИШ 3 I-БОБ. МИРЗАЧЎЛ ТУПРОҚЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА СУҒОРИШНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ (Адабиётлар шарҳи ) 6 1
- IV-БОБ. УНУМДОРЛИГИ ПАСТ ТУПРОҚЛАРНИНГ СУВ - ФИЗИКАВИЙ ХОССАЛАРИНИ ШИРИНМИЯ ЎСИМЛИГИ ТАЪСИРИДА ЎЗГАРИШИ
- Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
- Тадқиқотларнинг мақсади
- Тадқиқот объекти
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг амалий натижари.
- Тадқиқот натижаларини илмий ва амалий аҳамияти.
- I. МИРЗАЧЎЛ ТУПРОҚЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА СУҒОРИШНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ (Адабиётлар шарҳи) 1.1. Мирзачўл тупроқларини ўрганишнинг қисқача тарихи
- 1.2. Суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини қисқача тарихи ва ҳозирги ҳолати.
- II. МИРЗАЧЎЛНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ, ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБЛАРИ 2.1. Мирзачўлнинг географик ўрни ва ҳудуд тўғрисидаги умумий маълумотлар
- 2. 2 . Геологик, геоморфологик, литологик тузилиши ва рел ь ефи
- 2.3. Гидрогеологик шароитлари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ Табиатшунослик факультети Тупроқшунослик кафедраси
23/16 груҳ. Унумдорлиги паст тупроқларнинг сув - физикавий хоссаларини ширинмия ўсимлиги таъсирида ўзгариши (Ғалаба СИУси мисолида) мавзусидаги битирув малакавий иши Илмий рахбар: қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Р. Қурвонтоев Гулистон – 2020 Ҳасанова Дилшода 23/16 груҳ. Унумдорлиги паст тупроқларнинг сув - физикавий хоссаларини ширинмия ўсимлиги таъсирида ўзгариши (Ғалаба СИУси мисолида) мавзусидаги БМИ ишининг МУДАРИЖАСИ.
1.2. Суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини қисқача тарихи ва ҳозирги ҳолати. 15 II. МИРЗАЧЎЛНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ, ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБЛАРИ 22 2.1. Мирзачўлнинг географик ўрни ва ҳудуд тўғрисидаги умумий маълумотлар 22 2.2. Геологик, геоморфологик, литологик тузилиши ва рельефи 23 2.3. Гидрогеологик шароитлари 26 2.4. Иқлими. 29 2.5. Ўсимликлари 37 2.6. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида антропоген омилларнинг таъсири 40 2.7. Тадқиқот объекти ва услублари 41 III. СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРДАГИ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ 43 3.1. Ўрганилган суғориладиган тупроқларининг қисқача тавсифи 43 3.2. Боёвут тумани суғориладиган тупроқларининг сифатини баҳолаш 53
Дунёда биринчи марта Россия олимлари томонидан ягона режа асосида Россия, Украина ва Қозоғистон ҳудудининг катта қисмининг тупроқлари эволюцияси ҳақидаги барча маълумотлар умумлаштирилди. Шарқий Европа текислигида дашт зоналари, Ғарбий Сибир ва Марказий Осиё, Россия, Колейма водий текисликлари, Марказий Якутия ва Иркутск вилояти тоғли ҳудудларида тупроқ эволюциясининг глобал тенденциялари ва минтақавий моделлари таҳлил қилинди. Халқаро амалий тизимлар таҳлили институти (IIASA) вa FAO томонидан Агроэкологик районлаштириш концепцияси (AEZ) ишлаб чиқилди2. Ушбу мураккаб услуб ва моделлар учун асос яратилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига иқлим, тупроқ ва ер шароитларини тавсифлаш. GIS асосидаги ернинг мувофиқлик ўзига хос экинларини ва уларнинг ҳосилларини баҳолаш учун пастки тоифасидан тортиб то глобал даражада тупроқ тизимида ишлайди. Бугунги кунда республикамиз қишлоқ хўжалигида, жумладан ер ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш соҳаларида илмий, илмий-амалий ишлар тизимли йўлга қўйилган ва маълум бир натижалар олинмоқда. Бу борада суғориладиган тупроқлардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар кўпроқ тупроқ ресурсларидан амалиётда фойдаланиш йўлларини белгилашга қаратилган бўлиб, назарий жиҳатдан тупроқлар эволюциясининг ўзига хос хусусиятлари тўлалигича қамраб олинмаган. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалалланган Ҳаракатлар стратегиясида “...қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлаштириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустахкамлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш” муҳим стратегик вазифалар сифатида белгилаб берилган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, мазкур масаланинг алоҳида илмий йуналиш қилиб олиш, узоқ даврлардан суғориш билан боғлиқ тупроқ эволюцияси қонуниятлари, характери ва улар билан боғлиқ тупроқ жараёнлари ва унумдорлик даражасини аниқлаш, ҳам назарий, ҳам амалий жабҳаларда катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг Президентини 2017 йил 31 майдаги “Ерларни муҳофаза қилиш улардан оқилона фойдаланиш борасидаги назоратни кучайтириш геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш давлат кадастрлари юритишини тартибга солиш чора тадбирлари”3 тўғрисидаги ПФ-5065-сон фармони, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси”4 тўғрисидаги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу БМИ тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Тадқиқотларнинг мақсади Антропоген омиллар таъсирида Мирзачўлнинг суғорилаётган тупроқларнинг сув физикавий хоссаларини ширинмия таъсирида ўзгаришини аниқлаш ва унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот вазифалари: суғориладиган тупроқларда комплекс тадқиқотлар олиб бориш ва уларни ҳозирги ҳолатини аниқлаш; тупроқларнинг ширинмия ўсимлиги таъсирида сув-физикавий ўзгариши динамикасини қайд этиш; тупроқларнинг унумдорлик даражаси ва махсулдорлигини сақлаш ва ошириш йўлларини ишлаб чиқиш. Тадқиқот объекти сифатида, Мирзачўлнинг Боёвут, туманида тарқалган бўз-ўтлоқи тупроқлар танланган. Тадқиқот предмети бўз-ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлиги, механик таркиби, гумус ва сув-физикавий ҳамда шўрланиш даражалари бўйича ўзгариш динамикаси ҳисобланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Мирзачўлнинг эскидан ўзлаштирилган ҳудудларида тарқалган бўз-ўтлоқи тупроқларидаги сув-физикавий хоссаларининг тупроқ қопламларида содир бўлган ўзгаришлар динамикаси аниқланган; олинган маълумотлар олдинги йиллар тадқиқот натижалари билан таққосланган, уларнинг хосса-хусусиятларидаги ўзгариш ва унумдорлик даражалари тўғрисидаги янги маълумотлар келтирилган;
Тадқиқотлар натижаларини амалий аҳамияти ўрганилган ҳудудлар учун қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, экинлар ҳосилдорлигини белгилаш, ерларни чорва хўжалиги мақсадлари учун ажратишда муҳим аҳамият касб этади. Сирдарё вилояти тупроқлари ҳолати ҳамда унумдорлиги паст ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва етиштириш агротехнологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилшда илмий асос бўлиб. хизмат қилган;
Инсоният ўзининг онгли фаолияти давомида қўриқ ерларга сув чиқариб, ўзлаштирилган ерларни обод ўлкага, гуллаган водийларга айлантиришни, улардан кундалик эхтиёжлари учун фойдаланишни асрлар бўйи орзу қилиб келганлар. Ўрта Осиё ерларини ўзлаштириш тарихига назар ташлар эканмиз, суғорма деҳқончилик ишлари асримиздан анча илгари бошланганлигига гувоҳ бўламиз. Мирзачўл ерларини суғоришга бўлган дастлабки ҳаракатлар ўтган асрнинг бошларига тўғри келади, чўл ерларига сув келтирган энг қадимий канал “Эскитуятортар” бўлиб, археолог Я.Ғ.Ғуломовнинг эътироф этишича, бу канал Зарафшон дарёси сувини Илонўтди дарёси орқали Сангзорга қуйган ва Мирзачўлнинг жанубий-ғарбий чеккасидаги Жиззах воҳаси ерлари суғорилган. Ўрта Осиё ерларининг ўзлаштириш ва суғориш тарихи хусусида муҳим ва ажойиб хулосаларга келинган, жумладан ерлардан унумли фойдаланиш масаласида алмашлаб экиш, дарахт ўтказиш, кузги-қишги сув бериш, шўр ювиш, чуқур шудгорлаш ва бошқа бир қанча ишлар амалга оширилган. Ў.С.Эрбўтаева Мирзачўлда илк суғориш ишларини таҳлил қилиб, қуйидагича маълумотларни келтиради: Американинг Карнеги номидаги Вашингтон институти томонидан Хантингтон раҳбарлигидаги археологик экспедиция 1903 йилда Ўрта Осиёда суғориш истиқболларини тадқиқ этиб, Туркистон ўлкаси, шунингдек Мирзачўлдаги қадимги суғориш иншоотлари ва тизимларини ўрганган ҳолда, Туркистоннинг «қуриб кетиш» назариясини олға суришган. Шу даврнинг атоқли рус олими А.И. Войеков, кейинчалик унинг ишини давом эттирган Л.С. Берг Хантингтон назариясини асоссиз эканлигини исботлаб, Мирзачўл ҳудудида бошлаб юборилган ўзлаштириш ишларини тўхтатмасликга даъват этиб, рад этиб бўлмайдиган далиллар билан Ўрта Осиёнинг арид, қурғоқчил Мирзачўл ҳудуди, Қўшма Штатлар ерларидан кўра, кўпроқ инсон ҳаёти ва қишлоқ хўжалиги учун қулай эканлигини, бу борада албатта суғориш тарафдори эканлигини исботлайди [149; 38-41 б]. 1913 йилда Князариқ (ҳозирги Дўстлик канали) ишга туширилган. 1911 йилда суғориладиган ерларнинг майдони 12 минг гектарни ташкил этган. 1910 йилдан 1914 йилгача 95 минг гектар ер ўзлаштирилиб, шундан 60 минг гектар ер майдонлари шўрланиш ва ботқоқланиш натижасида ишдан чиқганлиги аниқланган. 1914 йилда мухандис Г.К Резенкампф Мирзачўлни суғоришнинг бош лойиҳа схемасини ишлаб чиққан, унга кўра, 540 минг гектар ўзлаштирилиши мўлжалланган, лекин лойиҳа бу даврда амалга ошмади. 1922-1924 йилларда Мирзачўлнинг суғориладиган ерларининг ҳолати бир мунча яхшиланган ва янги ерлар ўзлаштирилган [90; 696-697 б]. М.А.Орлов [96; 37-52 б] воҳа суғориладиган тупроқларини алоҳида «маданий-воҳа» (оазисно-культурные) тупроқ типига ажратиб, суғориш ва ўғитлар қўллашда нафақат кимёвий ва биологик хоссалари, балки уларнинг физикавий хоссаларининг ҳам ўзгаришини кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, бу жараёнда маданий суғориладиган тупроқларнинг механик таркиби оғирлашиб, зичлашиб, структурасизланиб боради, суғориш натижасида кукунлашиш, сочилишга мойил бўлиб, қуриганда қатқалоқ ҳосил бўлади, сувни ва ҳавони кам ўтказади, ғоваклиги камаяди. А.Н.Розанов [114; 22 б] Мирзачўлдаги оч тусли бўз тупроқларда суғориш таъсирини ўрганиб, умумий ҳолатларни ҳайдалма ости зичлашган қатламнинг ҳосил бўлиши, механик таркибининг оғирлашиши, лойлашиш жараёнларини шаклланишини эътироф этиш билан бирга, лойнинг пайдо бўлиш сабаби суғориш сувларининг колматажловчи (ил заррачаларининг тўпланиши) таъсири ва тупроқ массасининг скелетли ҳамда талқон тупроқ (мелкозем) қисмлари минералларининг нураши натижаси, суғоришнинг бошланғич босқичларидаги лойланишнинг асосий сабаби эса дезагрегация жараёнларидир деб ҳисоблайди. Н.И. Зимина [46; 15 б] тадқиқотларига кўра, суғориладиган типик бўз тупроқларда ғўза-беда алмашлаб экиш тизими таъсирида ва узоқ йиллар мобайнида органик (гўнг) ва минерал ўғитлар қўллаш шароитида тупроқнинг агрокимёвий хоссалари билан бир қаторда, унинг физик хоссалари ҳам яхшиланади: сувга чидамли агрегатлар, агрегатлар ғоваклиги, сув сиғими ва сув ўтказувчанлиги ортади, тупроқни етилганлик намлиги интервали кенгаяди. С.Н.Рижов ва К.Б.Саакянцларнинг [115; 3-15 б] турли суғориш даврига хос бўлган Мирзачўл оч тусли бўз тупроқларидаги тадқиқот маълумотларининг кўрсатишича, суғориш таъсирида уларнинг морфологик хоссалари ва зичлиги нисбатан тез ва сезиларли ўзгариб боради. Н.И. Зимина [46; 15 б] айнан шу тупроқларда суғориш муддатларининг агрофизикавий хоссаларига таъсирини ўрганиб, сувга чидамли макроагрегатларнинг миқдори ўзлаштиришнинг дастлабки йилларида кескин камаяди, кейинчалик эса суғориш муддатларининг ортиб бориши, маданийлашиш ва унумдорлигини ошиб бориши билан уларнинг миқдори кўпайиб боради деган фикрга келган. С.П.Сучков [120; 45-51 б] томонидан суғориш муддатларини бўз тупроқлар хоссаларига таъсири ўрганилиб, узоқ вақт суғориш таъсирида мазкур тупроқлар барча қатламларининг оғирлашиб бориши (ил заррачалари ҳисобига), тупроқ профилининг ўрта қисмида лойланишнинг алоҳида белгиларининг ажралиб туриши, шунингдек, баҳор даврида уларнинг сув ўтказувчанлиги нисбатан камроқ кўрсаткичларда кузатилиши вегетация оҳирида эса унинг кескин камайиб кетиши аниқлаган. А.С.Хасанов [142; 40-50 б] Мирзачўл ҳудудида грунт сувларининг оқим шароитлари, буғланиш жадаллиги ва бошқа омилларнинг таъсирида уларнинг минерализация даражаси, шўрланиш химизми ва типларининг ўзгариши бўйича 6 та гидрокимёвий зонага: 1) Гидрокарбонат-кальцийли; 2) Сульфатли-гидрокарбонатли-натрийли; 3) Сульфатли-натрийли; 4) Сульфатли-хлоридли-натрийли-магнийли; 5) Хлоридли-сульфатли-натрийли; 6) Аралаш типдаги сувлар зоналарига ажратган. Н.Ф.Беспалов [27; 60-71 б] бутун Мирзачўл ҳудуди учун чуқур илмий гидромодул районлаштириш схемасини ишлаб чиққан ва ҳудудни бешта гидромодул районга ажратган, уларнинг ҳар бири учун суғориш режими ва меъёрларини аниқлаган. Жумладан, ғўза учун суғориш нормаларини 3400 дан 7600 м3/га ча қилиб белгилангани ҳолда, суғориш сони 4-6, ҳар бир суғориш нормаси эса 900-1300 метр кубни ташкил этади. М.У.Умаровнинг [137; 282-б] ишларида Мирзачўлнинг суғориладиган ва ўзлаштиришга мўлжалланган тупроқлари асосий физик хоссаларининг батафсил тавсифи баён қилинган, суғориш таъсирида тупроқни физик хоссаларининг ўзгаришлари кўрсатилган, Мирзачўл ерларини ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш мақсадида керакли агротехник тадбирларни ишлаб чиқишда ҳудуд тупроқлари учун аниқланган сув-физик хоссаларининг асосий константалари (кўрсаткичлари) берилган. О.К.Комиловнинг [57; 230-б] тадқиқотларида Мирзачўл ерларининг ўзлаштириш тажрибалари умумлаштирилган, тупроқ жараёнларига ирригацион-мелиоратив тадбирларнинг таъсири таҳлил қилинган. Турли мелиоратив режимларнинг сифат-миқдорий тавсифлари ёритилган, табиий ва тупроқ шароитлари ҳисобга олингани ҳолда, уларни қўллаш районлари (массивлари) тавсия этилган. Н.Г. Минашина [89; 527-536 б], ва бошқаларнинг ишларида, Мирзачўлнинг жанубий-шарқий қисми тупроқларининг генезиси ва шўрланган тупроқлар ҳолатини яхшилаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш борасидаги бир қатор масалалар ўз ечимини топган. 1960-1970 йилларда Мирзачўлнинг суғориладиган шўрланган тупроқларидаги тузларнинг таркиби, шўрланиш типлари ва тупроқ ҳароратини ҳисобга олган ҳолда, шўр ювиш меъёрлари ва муддатлари Д.С.Саттаров [116; 31-б] томонидан комплекс ўрганилган ва сульфат тузлари билан шўрланган ерларни тупроқ ҳарорати ҳали пасаймаган куз-қиш ойларида ювиш яхши самара бериши исботлаган. Ж.Ахмедов, Қ.Мирзажонов, С.Азимбоев, С.Исаевлар [21; 6-7 б] республика суғориладиган ерлари тупроқларини мелиорациясига оид тадқиқотларни таҳлил этганлари ҳолда, тупроқ профилида гипс, арзиқ, шўх қатламлари бўлган ерларни аввало ГР-юмшатгичи билан юмшатиб, тупроқнинг бир метрлик қатламида хлор иони миқдори 0,01-0,02% гача қолгунга қадар шўр ювиш ишларини давом эттириш ижобий самара бериши эътироф этилган. М.М.Тошқўзиевнинг [123; 39 б] кўп йиллик олиб борган илмий изланишларида суғориладиган тупроқларнинг ялпи кимёвий таҳлили, уларни гумусли, калийли, фосфорли ҳолати сингдирилган катионлар таркибига доир маълумотлар жумладан, Мирзачўл ҳудудлари тупроқларини таҳлил натижаларига кўра маълум бўлишича, ил фракциясининг элемент ва минералларини таркиби бир хиллиги аниқланган. Шу тупроқларнинг ил фракцияси ҳам, шунингдек пептизацияланган ҳамда агрегатланган ил заррачасини минералогик таркибида кўпроқ гидрослюда, ундан сўнг монтморлонит минерали учрашини ҳамда қисман хлорит ва каолинитлардан иборат эканлигини аниқланган. А.У.Ахмедов ва бошқалар [14; 122-157 б, 15; 59-62 б, 16; 36-39 б, 17; 110-114 б, 18; 70-75 б, 19; 191-195 б, 20; 115 б] томонидан Сирдарё вилоятининг суғориладиган тупроқлари сув-туз балансида содир бўлаётган салбий ҳолатлар, бу ҳудудда туз тўпланиш ва иккиламчи шўрланиш жараёнларининг жадаллашиб бораётганлигини ҳамда бу вазиятни ўрганиш асосида ҳозирги тупроқ мелиоратив ҳолатини қайд қилинган. Кейинчалик бу ҳолатни мунтазам кузатиб бориш мақсадида табиий шароитларига кўра, ярим чўл минтақаси, жумладан вилоят суғориладиган тупроқлари учун характерли бўлган ҳудуднинг турли геоморфологик, гидрогеологик ва тупроқ мелиоратив шароитларида жойлашган Сайхунобод, Сирдарё ва Гулистон туманларидан калит майдонлари танлаб олиниб уларда кузатувлар олиб борилган. Ушбу кузатувлар натижасида ҳудудда тарқалган эскидан ва янгидан суғориладиган ҳамда янгидан ўзлаштирилган тупроқлардаги грунт сувларнинг сатҳи, тупроқнинг сув-физик хоссалари, тупроқ–мелиоратив ҳолатидаги ўзгаришлар динамикаси ўрганилган, шўрланиш ва бошқа деградация жараёнларини олдини олишга қаратилгана бир қанча тавсиялар ишлаб чиқилган. Р.Қурвонтоев ва бошқалар [9 ; 119-б, 82; 177-180 б, 83; 472 б, 84; 126-128 б, 85; 108 б, 92; 169-171 б, 93; 81-83 б, 94; 308-311 б] ўзларининг кўп йиллик илмий тадқиқотларида Мирзачўл воҳасининг тупроқлари асосан турли даражада шўрланганлиги натижасида, унинг экологик, агрофизикавий хоссаларига салбий таъсир қилишини тадқиқотлар натижасида аниқлаган. Айниқса, суғоришнинг ривожланиши сабабли бу ерларнинг шўрланиш даражаси ортиб бориши натижада тупроқ донодорлиги (структураси) йўқолиши, бу эса ўз навбатида тупроқ агрофизикавий хоссаларини айниқса унинг зичлигини ёмонлашишига олиб келишини таъкидлайдилар. Муаллифлар томонидан қишлоқ хўжалик экинларига вегетация даврида пуштага мульчалаб кам ишлов берилиши ҳайдов ва қисман остки қатлам тупроқларини зичлигини энг мақбул даражада ушлашга имкон яратиши, шудгорланган вариантларда эса у ошиб бориши кузатилган. Буғдой экинига пуштада мульчалаб кам ишлов берилганда тупроқда қимматли агрегатлар миқдорини кўп бўлиши умумий агрегат ғоваклиги ва ғоваклик аэрацияси юқори кўрсаткичларга эга бўлиши аниқланган. Муалифларнинг таъкидлашича, физик ҳолати емирилишини барқарорлиги деганда, тупроқларни физик ҳолатини сақланганлигини, биринчи навбатда структура ҳолати ва зичлик қатлами мақбул чегараларидаги мувозанатлиги ёки шунга яқин табиий ва шу билан бирга антропоген таъсири шароитидаги катталиклардир. Тупроқ физик хоссаларини емирилиш чидамлилигига уларнинг генетик фарқланишлари ҳисобга олиниш асосида қаралади. И.А. Зиямуҳамедов [47; 53 б] ва бошларнинг фикрича табиий ландшафтларда уларни ташкил этувчи компонентлари қаторига ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, асосан маълум минтақа учун хос бўлган турдаги организмлардан иборат бўлади. Шулар таъсирида шу минтақага хос бўлган типдаги тупроқлар ҳосил бўлади. Антропоген ландшафтларда эса, уларни ташкил этувчи компонентлар табиийга нисбатан тубдан ўзгарган бўлиб, бутунлай бошқа турдаги навлардаги маданий ўсимликлар-ҳар хил экинлардан, макро, мезо ва микрофаунаси, хаттоки микроорганизмлари ҳам бошқа янги турдаги бошқа организмлардан иборат бўлади. Табиий биологик хилма-хиллик тубдан ўзгариб, сунъий ва табиий аралаш фаол организмлар хилма-хиллиги вужудга келади. Шулар таъсирида ҳар хил даражадаги умумдорликка эга бўлган юқори ва ўртача маданийлашган тупроқлар ҳосил бўлади. Б.Б.Ахунова [23; 26-б] жанубий Мирзачўл канали бўйлаб суғориладиган тупроқларнинг физик ҳолатига баҳо бериб, олиб борилган тадқиқотлар натижаларини таққослаш орқали, тупроқнинг гумус қатламини шаклланишида, механик ва бир қанча физик хоссаларини суғориш таъсирида ўзгаришини аниқлаган. Ғ.Т.Парпиев [100; 117 б, 101; 142-146 б, 102; 159 б, 103; 28-б, 104; 187 б, 105; 91-92 б, 106; 119-124 б] Мирзачўлнинг эскидан суғориладиган ҳудудидаги турли табиий ва қишлоқ хўжалиги шароитларида кенг ривожланган бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларнинг мелиоратив-экологик ҳолатида содир бўлаётган ўзгаришларни Ер мониторингини юритиш асосида аниқлаб, салбий жараёнларни олдини олиш ва уни оқибатларини тугатиш ҳамда ўрганилган калит майдонларининг “тупроқ шўрланганлиги” картограммаси ва олинган маълумотлар асосида, тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиққан. Бундан ташқари, Мирзачўл (Сирдарё вилояти) ерларини узоқ йиллар суғориш ва ўзлаштириш натижасида унинг табиий ландшафтлари компонентларида, жумладан ўрганилган ҳудудлар тупроқ-мелиоратив ҳолатида сезиларли ўзгаришлар содир бўлганлиги, бир қатор салбий жараёнлар шаклланганлиги, грунт сувларининг сатҳи ер юзасига яқин кўтарилиб, минераллашганлик даражаси ўртача 5-8 г/л гача етганлиги, шўрланиш жараёнлари фаоллашиб, турли даражада шўрланган тупроқлар шаклланганлигини ўз тадқиқотларида аниқлаган. Н.Бакиров ва Ш.Турдиметовлар [25; 250-256 б] маълумотларига кўра, ҳудуд суғориладиган тупроқларини суғориш давомийлигига боғлиқ ҳолда бир қатор хосса ва хусусиятларини ўзгариши бўйича 1971 йилда илмий изланишлар олиб борилган. Бунга кўра, суғориш муддатини ортиб боришига боғлиқ ҳолда тупроқларни 0-100 см ли қатламида гумус ва азотни миқдори ортиб боради. Агар қуруқ тупроқда шу қатламда 60 т/га гумус ва 5 т/га азот заҳиралари аниқланган бўлса, 40 йил давомида суғориш давомида уларнинг миқдори мутаносиб равишда 66 т/га ва 6 т/га тенг бўлиб, бу эса ўз навбатида гумус ва азот заҳираларини ортганлиги аниқланган. 1.2. Суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини қисқача тарихи ва ҳозирги ҳолати. Суғориладиган тупроқлар эволюциясини ёритишдан аввал тупроқларнинг “эволюция жараёни” тушунчаси, уни содир бўлиши, бу жараёнда тупроқ ҳосил қилувчи омилларнинг тутган ўрни ва алоқадорлиги ҳақида қисқача фикр юритамиз. Экологик шароитнинг ўзгариши тупроқни эволюцион ривожланиш босқичига ўтказади ва у тупроқ профилидаги генетик қатламларнинг хосса-хусусиятлари ва унумдорлик даражасини ўзгаришига олиб келади. Шунга кўра, тупроқ хоссаларини ҳам уч гуруҳга ажратилади: 1) тупроқ пайдо бўлиш жараёнида она жинслардан мерос бўлиб ўтган-“қолдиқ” хусусиятлар; 2) экологик муҳит бирдай турган пайтда тупроқ ривожланишида юзага келган хусусиятлар; 3) эволюция жараёнида тупроқ ривожланишининг ўтган босқичларидан мерос бўлиб қолган хусусиятлар [79; 208-б]. В.В.Докучаев тупроқларнинг генезиси (келиб чиқиши ва ривожланиши) ва хоссалари билан тупроқ пайдо қилувчи омиллар орасида мустаҳкам ўзаро боғлиқлик борлигини эътироф этган ҳолда, тупроқ пайдо бўлишидаги табиий шароитларни тупроқ пайдо қилувчи омиллар деб аташни таклиф этган. В.В.Докучаев кўрсатганидек, тупроқ ҳам бошқа табиий мустақил жинслар сингари ўзининг келиб чиқишига эга ва тупроқ ҳосил қилувчи омиллар таъсирида шаклланади, ҳар бир омил ўз моҳиятига кўра алохида мустақил аҳамиятга эга. Нормал тупроқларнинг пайдо бўлишида улар баробар иштирок этади. Шунинг учун ҳам тупроқларни уни пайдо қилувчи омиллар билан биргаликда ўрганиш талаб этилади. Тупроқ эволюцияси аллақачон тўлиқ ривожланиб улгурган тупроқларнинг, табиий муҳит эволюцияси таъсирида ўзгариши ҳисобланиб, бунда тупроқнинг бир генетик типи ёки типчаси бошқа генетик типча ёки типга ўтади, олдинги тупроқ пайдо бўлиш босқичига хос бўлган хусусиятлар тупроқ профилида секин-асталик билан йўқола бошлайди ва тупроқ пайдо бўлишининг янги босқичига мос равишда янги морфогенетик белгилар ҳосил бўлади. Тупроқларнинг эволюцияси ва унумдорлигини баҳолаш бўйича кўплаб олимлар томонидан илмий изланишлар олиб борилган. Бу борада айниқса Р.Қ.Қўзиев [66; 24-25 б, 67; 48 б, 68; 42-б, 69; 7-13 б, 75; 242-250 б, 76; 24 б, 77; 5-8 б, 78; 29-62 б, 79; 208-б, 80;] Н.Ю.Абдурахмонов [4; 25 б] ва бошқаларнинг хизмати каттадир. Тупроқ динамик система ҳисобланиб, унинг таркиби ва хоссалари узлуксиз давом этадиган ўзгаришларга учрайди, аммо буларнинг тезлиги ва характери ҳар хил бўлиши мумкин. Мазкур ўзгаришлар тупроқ билан уни ўраб олган атроф муҳит ўртасидаги моддалар ва энергия алмашивунинг натижасидир. Ўзгариш жараёнлари вақтинчалик, кунлик, ойлик, мавсумий-йиллик бўлиши мумкин. Бу ўзгаришларнинг ўлчови унчалик катта бўлмайди. Шунинг учун ҳам улар кўпинча сезилмайди, узоқ йиллар давомида тўплана бориб, кўз билан кўриб, тупроқнинг ўрганадиган замонавий усул билан тавсифлашга имкон яратади. Айрим жараёнлар шу даражага етадики, тупроқларнинг олдинги номини ўзгартиришга тўғри келади. Чунки тупроқларнинг олдинги номи кейинчалик у эга бўлган хосса ва хусусиятларга тўғри келмай қолади. Бундан келиб чиқиб, тупроқларнинг эволюция жараёни, улардаги хосса ва хусусиятлар узоқ муддат давомида аста-секинлик билан тубдан ўзгаради ва янги белгиларга эга бўлади. Шуни ҳам айтиш лозимки, юқорида келтирилган фикрлар нормал шароитда ривожланган тупроқлар учун хосдир. Ҳар қандай тупроқ ўзининг пайдо бўлиш жараёнида тоғ жинсларидан нормал тупроққа айланиш вақтида ҳар ҳил ривожланиш даврини босиб ўтади. Шу даврда уларнинг таркиби, хоссалари, энергетик ҳолати ўзгаради, ана шу жараёнларнинг йиғиндиси тупроқ пайдо бўлиш жараёни ҳисобланади. Тупроқ пайдо бўлиш жараёнининг йўналиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, ҳосил бўлган тупроқнинг характерини, хоссалари ва таркибини белгилайди. В.В.Докучаев томонидан аниқланган бу омиллар қуйидагилардан: она жинс, рельеф, иқлим, вақт ва тирик организимлардан иборат. А.А.Роденинг фикрича [112; 84 б, 113; 134 б], бу омиллар қаторига ернинг тортишиш кучи ҳамда ер ости (грунт) ва усти сувларини ҳам албатта қўшмоқ лозим. Юқорида келтирилган тупроқ пайдо қилувчи бу омиллар ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир омил ўрнини иккинчиси боса олмайди, улар фақат биргаликда муайян шароитда нормал ривожланган тупроқни пайдо қилади. Масалан, фақат тирик организмларгина тупроқдаги органик моддаларнинг манбаидирлар. Лекин уларнинг яшаш фаолияти иқлим шароити, яъни намлик ва ҳароратга боғлиқ, бошқа омилларнинг ҳам тупроқ пайдо бўлиш жараёнида тутган муҳим ўрни бор. Агар пайдо бўлган тупроқ маълум кучлар (ювилиш, келтирилган ётқизиқлар билан кўмилиш) натижасида йўқотилса, у ҳолда биз тупроқларнинг эволюцияси ҳақида фикр юритмасак ҳам бўлади. Юқорида таъкидланганидек, тупроқлар эволюцияси узлуксиз давом этаётган тупроқ ҳосил бўлиш жараёнинг натижасидир. Тупроқларнинг эволюция жараёнига таъсир кўрсатувчи омиллар орасида инсон фаолияти жуда муҳим ўрин тутади. Суғориладиган тупроқларнинг вужудга келиши, ижобий ёки салбий йўналишда ривожланиши, унумдорлигини камайтириши ёки ошириши, янги хосса ва хусусиятларга эга бўлиши, бир сўз билан айтганда, инсон маҳсулидир. Инсоннинг тупроққа кўрсатадиган турли таъсирларидан бири арид (қуруқ) иқлим зоналарида уни суғоришдир [79; 208-б]. Суғориш жараёни воҳаларда тупроқларнинг табиий ривожланиши ва эволюциясини ўзгартириб, янги тупроқ ҳосил бўлиш жараёнини бошлаб беради. Бу ҳолат табиий жараёнлардан фарқли ўлароқ, инсон фаолияти билан чамбарчарс боғлиқ бўлиб,тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. Ўрта Осиё, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудида суғориш таъсирида табиий тупроқлардан фарқли ўлароқ, янги воҳа тупроқлари ҳосил бўлади. Агар мўътадил иқлим шароитларида (масалан қора тупроқ зонасида) суғориш жараёни фақатгина табиий ёғин миқдорига бироз қўшимча сув манбаи бўлса, Ўзбекистонда ўсимликка бериладиган сув ўртача йиллик ёғин миқдоридан бир неча баробар кўп миқдорини ташкил этади. Суғориш жараёнида тупроққа тушган бундай сув миқдори янги ирригацион сув тартибини вужудга келтиради. А.А.Роденинг фикрича бунинг асосий фарқи вегетация даврида тупроқ ва тупроқ остки қатламларининг бир неча бор намланишидир [79; 208-б]. Суғориладиган тупроқларнинг эволюцияси жараёнига инсон фаолиятининг яна бир иштироки ерларга ишлов беришдир. Республикамизда етиштириладиган асосий экин ғўза вегетацияси даврида тупроққа сифатли ишлов бериш талаб этилади. Бу тўғрисида жуда кўп ишлар қилинган, турли тажрибалар ўтказилган, бундай агротехник тадбирларни суғориладиган тупроқлар эволюциясига таъсири атрофлича ўрганилган. Тупроқнинг энг муҳим хусусиятларидан бири - унинг унумдорлиги ҳисобланади. Тупроқнинг унумдорлиги бевосита унинг вужудга келиш жараёни (генезиси) ва ривожланиш босқичлари билан боғлиқ. Тупроқ ривожланиши ва эволюцияси жараёнида, унинг унумдорлик даражаси айниқса инсон фаолияти таъсирида сезиларли даражада ўзгариб туради. Тупроқ унумдорлиги унинг физикавий, физик-кимёвий, кимёвий ва биологик хоссалари орқали намоён бўлиши билан бир қаторда, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги тупроқ унумдорлигидан ташқари, бошқа бир қатор омилларга, жумладан маданий ўсимликлар ҳосилининг деярли 1/3 қисми иқлим шароити, агротехник тадбирлар, шунингдек, етиштирилаётган навларнинг хосса-хусусиятлари ва бошқа омиллар билан ҳам боғлиқ. [79; 208-б]. Тупроқ ер ресурсларининг самарали ва оқилона фойдаланиш учун ерларни баҳолаш жуда муҳимдир [173; 165-202 б] Кўпгина ҳолларда тупроқлар орасидаги аниқ фарқлар мавжуд эмас [176; 108 б]. Тупроқларнинг самарадорлик салоҳиятини баҳолаш учун ёндашувлар ўхшаш иқлим шароитида минтақавий истиқболга "тупроқ" баҳолаш ва баҳолаш объектлари учун кўпроқ эътибор қаратилган. Муаллиф ёндашувлар глобал нуқтаи назардан (глобус, қитъалар, катта мамлакатлар) иқлим ва инсонларнинг ролини таъкидлайди биомассани ишлаб чиқаришда “ер” деган маънони англатади. Кейинги ўтган 40 йил мобайнида, баҳолашда доминант бўлган “тупроқ”нинг маҳсулдорлик салоҳияти узоқ тарихга эга бўлган, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан боғлаган [153; 1-5 б] ФАО ЮНЕСКО нинг рақамли тупроқ харитаси, шу жумладан, Дунёдаги энг иқлимий маълумотларга эга роли тўғрисидаги тупроқ текшируви маълумотларига асосланиб, тупроқни бошқариш тавсиялари ва ҳосилдорликни баҳолаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни мақсад қилган. Бу тупроқнинг хусусиятларини ва маълумотларини, хусусан, ер ости бойликларини бошқариш учун муҳим аҳамиятга эга. Тизим асосан тропик мамлакатларда қўлланилган ва глобал тупроқ функционал имкониятларнинг таснифланиши янгиланади, эрозия хавфи, шўрланиш каби тупроқ ҳосилдорлигини ягона чекловлари бўйича тавсиялар бериш ва бошқалардан иборат [174; 157 р]. Ўзбекистон Республикасининг суғориладиган тупроқларини баҳолаш бўйича биринчи услубий қўлланма 1969 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, унга айрим ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб 2005 йилда қайта нашр этилган Р.Қ.Қўзиев ва бошқалар [76; 24 б] . Унумдорликни баҳолашда тупроқнинг асосий хосса-хусусиятлари, табиий шароити, келиб чиқиш генезиси, суғориш даврининг давомийлиги, маданийлашганлик даражаси, механик таркиби, тупроқ пайдо қилувчи жинснинг генезиси, шўрланиши ва эрозияланиш (емирилиш) даражаси ҳисобга олинган. Баҳолаш 100 балли ёпиқ шкала бўйича ўтказилди, энг юқори унумдорликка эга бўлган тупроқлар 100 балл билан баҳоланди. 1989 йилда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот давлат институтида Ўзбекистон Республикаси суғориладиган ерларининг агроэкологик шароитини чуқур таҳлили асосида услубий қўлланма яратилган. Ушбу услубий қўлланмада пасайтирувчи коэффицентлар, математик таҳлиллар асосида ҳисобланган. Тупроқ унумдорлигини баҳолашда уларнинг барчаси учун генетик нуқтаи назардан ёндошилганлик умумий ҳолат ҳисобланади. Биз ўз илмий-тадқиқот ишларимизда республикамизнинг суғориладиган тупроқларини баҳолашда Р.Қ.Қўзиев ва бошқалар [76; 24 б] томонидан ишлаб чиқилган “Ўзергеодезкадастр” давлат қўмитаси тасдиқлаган услубий қўлланмадан фойдаландик. Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, суғориладиган тупроқларда кечаётган эволюция жараёнларини қай тарзда бораётганлигини ўрганиш нафақат назарий, балки, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ҳам муҳим амалий аҳамият касб этади. Чунки, ҳар бир эволюция даврида тупроқлар фақатгина шу давр учун хос унумдорликка эга бўлади. Шунинг учун ҳам тупроқшунослик соҳасининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган тупроқлар эволюцияси бўйича доимий изланишлар олиб бориш мақсадга мувофиқдир. II. МИРЗАЧЎЛНИНГ ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИ, ТАДҚИҚОТЛАР ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБЛАРИ 2.1. Мирзачўлнинг географик ўрни ва ҳудуд тўғрисидаги умумий маълумотлар Мирзачўл – Ўрта Осиёдаги текислик. Ўзбекистоннинг Сирдарё, Жиззах вилоятлари, Қозоғистон Республикасининг жанубий вилоятлари ва Тожикистон Республикасининг Зафарабод туманлари ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 10 минг км2, денгиз сатҳидан баландлиги 230-385м ни ташкил этади. Шарқда Сирдарё, жанубда Туркистон ва Нурота тоғларининг тоғ олди текисликлари билан чегарадош. Ғарбда аста-секин Қизилқумга туташиб кетади. Қизилқум билан Мирзачўл орасидаги табиий чегара Арнасой ботиғидан ўтади [118; 640-645 б]. Сирдарё вилояти Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят ҳисобланиб, 1963 йил 16 февралда ташкил этилган. Вилоят маъмурий жиҳатдан шимолда Қозоғистон республикаси, шарқдан Тошкент вилояти, жанубдан Тожикистон Республикаси ва ғарбдан Жиззах вилояти билан чегарадош. Майдони 5,3 минг км2, аҳолиси 676748 кишини ташкил этади (2003 й). Таркибида 8 та туман (Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё, Ховос), 5 та шаҳар (Гулистон, Бахт, Сирдарё, Ширин, Янгиер), 6 та шаҳарча (Боёвут, Деҳқонобод, Дўстлик, Ғўзаобод, Сайхун, Ховос) ва 75 та қишлоқ фуқаролар йиғини бор (2004 й). Маркази - Гулистон шаҳри [118; 640-645 б]. Мирзачўл табиатининг ранг-баранглиги билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Мирзачўл ҳудудида, барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва кўпайтириш учун етарли имкониятлар мавжуд бўлиб, қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари ғўзачилик, боғдорчилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, чорвачилик ва тоғ этакларида лалмикор деҳқончилик (асосан буғдой ва арпа) ривожланган. Суғориладиган ерларни кенгайтириш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш табиий ресурслардан самарали ва унумли фойдаланиш, шунингдек экинлар ҳосилдорлигини ошириш йўли билан бу мақсадга эришиш мумкин [90; 696-697 б]. 2.2. Геологик, геоморфологик, литологик тузилиши ва рельефи Мирзачўлнинг рельефи, асосан тўлқинсимон текислик бўлиб, жанубдан шимоли-ғарбга пасайиб боради. Мирзачўлнинг бир қисми Сирдарё вилоят ҳудудига киради. Баландлиги шимолда 230 м, марказий қисмида 400-450 м, жануб ва жануби-ғарбда 600-650 м. Мирзачўлнинг геологик ва ер усти тузилиши, ётқизиқлари тўғрисидаги маълумотлар Г.И. Архангельский [13; 85-97-б], В.А. Ковда [52; 43-77-б], М.А. Панков [98; 39-б, 99; 344-б], Н.П. Васильковский [28; 128-б], А.А. Юрьев [152; 14-30-б], М.М. Крылов [63; 86-б, 64; 236-б], Д.М. Кац [50; 367-б], Н.А. Кенесарин [53; 35-44-б, 54; 179-б], В.В. Егоров [41; 11-27-б], Н.Н. Хожибоев ва М.С. Алимов [144; 88-б], Х.Т.Тўлаганов [125; 134-б], ва бошқаларнинг ишларида батафсил ёритилган. Мирзачўлнинг ер усти тузилиши, сезилмас даражада биридан иккинчисига ўтувчи, текисланган рельеф шаклидан иборат бўлганлиги учун ҳам, унинг геоморфологияси масаласида турли тадқиқотчилар ўртасида турлича қарашлар ва фикрлар мавжуд. М.А. Панковнинг [98; 39-б, 99; 344-б] ишлари ўзининг янада муфассаллиги, пухталиги, турли давр ётқизиқларини геоморфологик ва литологик тузилишлари масаласида, уларнинг морфогенезисини аниқлаш нуқтаи назардан чуқур таҳлили билан ажралиб туради. М.А. Панков геолог тадқиқотчиларнинг ишларига асосланган ҳолда, учламчи даврда Мирзачўлнинг морфогенезисини аниқлашда муҳим ўрин тутган Туркистон тоғ тизмаси, учламчи давр денгизи билан ўраб олинган, унча баланд бўлмаган тоғ занжирларидан (қаторларидан) иборат бўлганлигини эътироф этади. Учламчи даврнинг охирларида тоғ бурмалари (қатламлари)нинг ҳосил бўлиши ва тоғларнинг интенсив кўтарилиш жараёнлари бошланган. Бу ҳаракатлар билан тоғларга туташ текисликлар ҳам қамраб олинган. Тоғ ҳосил қилувчи тектоник ҳаракатлар циклик характерга эга бўлиб, тинчланиш ва фаоллашиш даврларидан иборат бўлган, тоғ ости ва тоғ олди ҳудудларида нураш ва денудация жараёнлари натижасида тоғ ости ва тоғ олди зиналари (поғоналари) шаклланган. Г.И. Архангельский [13; 85-97-б] Мирзачўл ҳудудини ер усти тузилиши (рельефи) бўйича учта йирик районга: 1) тоғ олди текислиги; 2) Мирзачўл платоси ва 3) Сирдарёнинг ҳозирги водийсига ажратган, уларнинг ҳар бирини тавсифини берган. В.А. Ковда ҳам ўз вақтида Мирзачўлни геологик тузилишига кўра икки қисмга: 1) Нурота ва Туркистон тоғ тизимлари тоғ олди ҳудудлари ва 2) Мирзачўл текислиги ва Сирдарёнинг ҳозирги террасаларига ажратган. Х.Т.Тўлаганов [125; 134-б] Мирзачўл текислигининг ҳозирги ер юзаси рельефини шаклланишидаги асосий омил бўлиб, тоғ ҳосил қилувчи тектоник кўтарилишлар ва кучли эрозион-аккумулятив жараёнларни келтириб чиқарган тўртламчи даврнинг бошларидаги Ўрта Осиё иқлимининг кескин ўзгариши деб ҳисоблайди. Мирзачўл тупроқларининг она жинслари тўғрисида А.Н. Розанов [114; 64-б], М.А.Панковлар томонидан олинган тадқиқот материаллари В.А. Ковданинг қолдиқ сув айиргичлар лёссимон жинслари ва қадимий пастқам ўзанлар жинслари ўртасида кескин фарқ борлиги тўғрисидаги фикрларни тасдиқлайди. Муаллифлар, Мирзачўлнинг жанубий-шарқий қисми лёссимон ётқизиқларини пролювиал, қолган қисмлари эса қисман делювиал ва пролювиал жараёнлар иштирокидаги аллювиал ётқизиқлардан иборат деб эътироф этадилар. М.А.Панков [98; 39-б] В.А.Ковда ва А.Н.Розановлардан фарқли ўлароқ, Мирзачўл текислиги икки қисмдан, унинг марказий қисми кичик қатламли, қумоқ, қумлоқ ва қум қатламлари мавжуд кўл-пролювиалли лойлардан иборат бўлиб, уларнинг келиб чиқиши Сирдарё фаолияти билан боғлиқ эмас, унинг шимолий қисми эса қадимий лёссли аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган, Сирдарёнинг қадимги учинчи террасасидан иборат деган ғояни илгари сурган. Текисликнинг бу қисмини шаклланишида Чирчиқ ва Ангрен дарёларининг иштирок этганлиги тўғрисидаги А.А.Юрьевнинг [152; 14-30-б] минералогик ва палеогеографик тадқиқотларида исботланган. В.А.Ковда [52; 43-77-б] Мирзачўл ҳудудини геологик тузилиш шароитларига кўра 2 қисмга: 1.) Туркистон ва Нурота тоғ тизмалари тоғ ости нишабли қир-адирликлари ва 2.) Мирзачўл текислиги ва Сирдарёнинг ҳозирги террасаларига ажратгани ҳолда, Мирзачўл текислигини ўз навбатида учта областга: а) Туркистон тоғ тизмаларидан оқиб тушадиган дарёлар конус ёйилмалари, субаэрал делталари, б) Сирдарёнинг қадимий учинчи террасаси ҳисобланган Мирзачўлнинг асл лёссли текислиги, в) I ва II террасаларни бирлаштирувчи Сирдарёнинг ҳозирги водийси областларига ажратган. М.А.Панков [98; 39-б] Мирзачўл морфогенезисини чуқур геологик скважиналардан олинган ётқизиқлар турли литологик тузилиши маълумотларини атрофлича таҳлил қилган ва уларга асосланган ҳолда, Мирзачўл ҳудудини қуйидаги 9та геоморфологик районларга ажратган: 1. Тоғ-қолдиқ тизма қаторлар; 2. Нурота тоғ олди нишабли текислиги; 3. Туркистон тоғ тизмаси тоғ олди камари (асосий лёссли терраса); 4. Сирдарёнинг конус ёйилмалари ва Туркистон тоғ тизмаси шимолий ён бағирлари сойлари қадимий субаэрал дельтаси; 5. Мирзачўлнинг шимолий қисми қадимий аллювиал лёссли текисликлари; 6. Мирзачўлнинг марказий қисми қадимий чўл пролювиал текислиги; 7. Сирдарёнинг ҳозирги водийси; 8. Лёссли текисликлар пастқамлиги; 9. Қизилқум олди тўлқинсимон қумли текислиги. В.Е. Сектименко ва А.Ж. Исмановлар [49; 6-20-б] томонидан бироз ўзгарган ҳолатда Мирзачўлни, шу жумладан Сирдарё вилояти ҳудудини қуйидаги тўртта геоморфологик районларига ажратганлар ва шу асосда вилоят тупроқ харитасини тузганлар: 1) Туркистон тоғ тизмалари шимолий ёнбағирларидан оқиб келувчи дарёлар субареал дельталари; 2) Марказий Мирзачўл кўл-аллювиал текислиги; 3) Мирзачўл дарё террасалари ботиғи; 4) Типик аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган Сирдарё водийси (Шўрўзак чўкмаси билан). 2.3. Гидрогеологик шароитлари Мирзачўлнинг гидрогеологик шароитларини тадқиқ қилиш, ҳудудни суғориш ва ўзлаштириш объекти сифатида ўрганиш йирик-олимлар: Г.И.Архангельский, В.А.Ковда, А.Н.Розанов, В.В.Егоров, М.М.Крылов, М.А.Панков, Н.А.Кенесарин, Д.М.Кац, Хасанов А.С., В.А.Молодцов, М.У.Умаров, О.К.Комилов ва бошқа кўпгина олимлар номлари билан боғлиқ. Мирзачўл ерлари ер ости (грунт) сувларининг сатҳи ва минерализациясининг суғориш таъсирида ўзгариш динамикаси масаласи М.М.Крылов [64; 236-б], А.Н.Розанов [114; 64-б], М.А.Панков [98; 39-б] ва бошқалар ишларида атрофлича ёритиб берилган. Мазкур ҳудуд грунт сувларининг шаклланиши ва уларнинг озиқланиши масаласида турли фикрлар айтилган бўлиб, унга кўра грунт сувларининг ҳосил бўлишидаги биринчи асосий манба, Туркистон тоғ тизмаларидан оқиб тушаётган ер ости ва устки сувлари бўлса, иккинчи манба Сирдарё ўзани бўйлаб келаётган сувлардан иборат бўлиб, улар ҳудудда ўзаро бирлашиб, шимолий-ғарб (Қизилқум) томонга қараб ҳаракатланади. М.М.Крылов [63; 86-б, 64; 236-б] грунт сувларининг шаклланишидаги бу икки манба қаторига Сирдарё ўзани бўйлаб Чотқол тоғ тизмаларидан оқиб келаётган сувларни учинчи манба сифатида қўшади. Муаллиф, Мирзачўл ҳудудини учта гидрогеологик: 1) сув оқимлари қатламли таъминланган; 2) грунт сувлари турғун ва 3) ер ости оқимлари тиралган зоналарга ажратган, грунт сувларининг озиқланиш ва оқовалик даражасини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги учта: тўпланиш, сизиб чиқиш ва тарқалиш областларига бўлган. В.А.Ковда [52; 43-77-б] Туркистон тоғ тизмасидан Мирзачўлга оқиб келаётган ер усти ва ер ости сувларининг 1 млрд. м3, тошқин сувлари ва сел оқимлари билан бирга эса 1,5 млрд. м3 ҳажмида эътироф этиши билан бирга, бу регионда Сирдарёси ўзига хос табиий зовур вазифасини ҳам ўтайди, Мирзачўлни 160 километрли чегарадош ерларидан йилига 146 минг. м3 грунт сувларини чиқариб юборади деган хулосага келади. М.А.Панковнинг [98; 39-б] фикрича, Мирзачўлни суғоришгача бўлган даврда грунт сувларининг озиқланиши асосан беш манбадан: 1. Туркистон ва Нурота тоғ тизмаларидан келаётган ер ости ва устки сувларидан (30 м3/сек). 2. Чотқол тоғ тизмаларидан оқиб келаётган ер ости ва устки сувларидан (30 м3/сек). 3. Сирдарё водийси ва унинг қадимги конус ёйилмалари бўйлаб келаётган ўзан ости сувларидан (20 м3/сек). 4. Атмосфера ёғинлари сувларидан. 5. Тупроқгрунтларнинг чуқур қатламларида ҳосил бўладиган конденсация сувлардан, уларнинг сарфланиш қисми эса уч манбадан: а) ҳудуддан ташқарига-Қизилқум томонга йуналган оқим; б) Сирдарёга йўналган оқим; в) буғланиш ва транспирация манбаларидан иборат. Н.А.Кенесарин [54; 179-б] фикрича, грунт сувларининг сарф бўлиш қисми мувозанатида буғланиш ва транспирация жараёнлари асосий ўринни эгаллайди. Н.Н.Хожибоев ва М.С.Алимовларнинг маълумотларига кўра, буғланиш умумий сув сарфининг 72,4% ни ташкил этади [144; 88-б]. М.А.Панков [98; 39-б] Мирзачўл грунт сувларининг минераллашганлик режимлари бўйича қуйидаги: 1) фасллар бўйича минерализацияси алмашинмайдиган; 2) фасллар бўйича алмашиб турадиган; 3) фасллар бўйича ўзгариб турадиган; 4) минераллашганлик даражаси жадал ошиб борувчи; 5) жадал камайиб борувчи; 6) суғориш таъсирида кескин алмашинувчи грунт сувлари типларига ажратган. Х.Т.Тўлаганов [125; 134-б] Мирзачўлнинг гидрогеологик шароитларини ўрганиб қуйидаги маълумотларни келтиради. Жанубий Мирзачўл каналининг қурилиши (1961 йилда қурилган) Мирзачўлнинг марказий ҳудудларига оқиб ўтувчи ер ости сувларининг йўлига тўсиқ бўлиб хизмат қилган, шу туфайли, уларнинг оқими 0,45 м3/сек гача, яъни 1954 йилдаги 1,50 м3/сек дан 1,05 м3/сек гача камайган, иккинчидан Мирзачўлнинг жанубий-шарқий қисмидаги Тожикистон ерларини ўзлаштириш ва суғориш натижасида ер ости сувларининг кирим қисми 1954 йилдагига нисбатан (5,3 м3/сек) 1,95 м3/сек га ошиб, 7,25 м3/сек миқдорни ташкил этган, оқибатда канал атрофидаги ерларда шўрхокланиш жараёнлари жадаллашган, саз-шўрхокли зона шаклланиб унинг ҳудуди ва шўрланган ерлар майдонлари сезиларли даражада ортиб борган. А.Ж Исманов, В.Е. Сектименколарнинг эътироф этишича [49; 6-20-б] бўз-ўтлоқи тупроқларнинг шаклланиши учун ер ости грунт сувларининг сатҳи 2-3 м чуқурликда жойлашиши, даврий ва мавсумий тебраниб туриши ва ниҳоят тупроқнинг қуйи қатламлари доиймий намланиб туриши зарур. 2.4. Иқлими. Сирдарё вилояти био-иқлимий районлаштириш жиҳатидан Ўрта Осиёнинг чала чўл ва бўз тупроқлар минтақаларида жойлашган. Вилоятининг агроиқлимий кўрсаткичлари Сирдарё ва Янгиер метеорологик станцияларининг ўртача йиллик кўрсаткичларида келтирилган (2.4.1- жадвал). Сирдарё вилояти ҳудудининг иқлими кескин контенентал-ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши мўътадил ва совуқ, шунингдек, ойлик ва йиллик ҳаво ҳарорати катта кўрсаткичларда тебраниб туради. Вилоятнинг ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 12,9-14,90С атрофида. Ҳароратнинг энг юқори кўрсаткичи июн-июл ойларида 25,4-29,50С ни ташкил этади, энг совуқ кўрсаткичлар эса декабр, январ ойлари тўғри келади (минус 0,2 - минус 1,8). Қишда ҳароратнинг пасайиб кетиши Фарғона водийсидан ва шимолий совуқ ҳаво оқимларини кириб келиши билан боғлиқдир. Тупроқ ҳарорати (ҳайдов қатламида) қишда (январ ойида) ўртача -2,0-0,10С тупроқ юзаси музлайди, тупроқни шудгорлашда ва шўрини ювишда қийинчиликлар келтириб чиқаради. Совуқсиз кунларни давомийлиги 200-236 кунни ташкил этади, биринчи совуқ ноябр, охирги совуқ тушиши эса феврал ойларига тўғри келади. Сирдарё вилояти кучли шамол ҳаракатлари кесишган зонада жойлашган бўлиб, ҳудудга шимолий ва жанубий-шарқий (Бекобод шамоли) шамоллар таъсири кучли. Шамолни асосий қисми шарқдан кўпроқ эсади.Энг кўп шамолли кунлар май-июн ойларига тўғри келади. Шамолни ўртача тезлиги секундига 3,2 м гача етади. Мирзачўл текислигининг ўртача баландлиги денгиз сатҳидан 250-310 м бўлиб, энг баланд қисми жанубий-шарқда, яъни суғориш каналларининг бошланиш қисмлари яқинига тўғри келади, унинг баландлиги 350 м ни ташкил этади. Бу йўналишдаги ботиқликлар ва шўрхокларнинг энг паст ери
Download 221.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling