Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида антропоген омилларнинг таъсири


Download 221.64 Kb.
bet5/7
Sana17.06.2020
Hajmi221.64 Kb.
#119770
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5402606629692639506


2.6. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида антропоген омилларнинг таъсири

Инсон ерлардан фойдаланиш фаолиятида ундан самарали ва мақсадли фойдаланишга ҳаракат қилади. Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида инсон фаолияти катта аҳамият касб этгани ҳолда, унинг хосса ва хусусиятларига бевосита таъсири ерларга ишлов бериш, суғориш, ботқоқларни қуритиш, ўғитлаш, ўрмонзорларни барпо қилиш, тупроқни эрозия, шўрланиш, пестицидлар ва оғир металлар билан ифлосланиш жараёнларидан сақлаш тадбирлари орқали тупроқ унумдорлигини ошириш бўлса ва аксинча инсоннинг бевосита таъсирида ўрмонзорлар кесилади, ёндирилади, ўсимлик қопламини чорва молларини боқиб пайхон қилинади, натижасида табиий мувозанат ва табиий тупроқ ҳосил бўлиш жараёни бузилади, эрозияга учраши оқибатида тупроқлар унумдорлигини йуқотади, суғориладиган тупроқлар яроқсиз ҳолга келиб қолади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ерлар ҳолатига инсон фаолияти айниқса катта таъсир ўтказади. Алмашлаб экиш, дарахтзорлар барпо этиш, ерларни захини қочириш, шўрини ювиш, текислаш ва бошқа бир қанча агромелиоратив тадбир тупроқнинг ривожланишига ва унинг асосий хосса-хусусиятларига жуда катта таъсир кўрсатади. Қўриқ ерлар биринчи ҳайдалган кунидан бошлаб, табиий қиёфасини ўзгартиради, яъни уларнинг устки чим қатлами йўқолиб, у пастки қатламлар билан аралашиб кетади.

Тупроқнинг ҳаво ва сув тартиботи, ўсимликлар ва тупроқ жониворларининг ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар ҳам ўзгаради, ерларни ўғитлаш орқали бу жараён янада кучаяди [127; 70-120-б].

Суғорма деҳқончиликни жадаллаштириш суръати кейинги йилларда республикамизда анча ошди. Лекин экинлардан юқори ҳосил олиш мақсадида минерал ўғитларга талаб кучайдию, тупроқнинг табиий ривожланишига эътибор анча камайиб кетди. Натижада тупроқнинг унумдорлик имконияти камая бошлайди. Ҳосил билан чиқиб кетадиган органик моддалар ҳисобига тупроқнинг чиринди миқдори, азот ва озиқа унсурларининг камайиб кетишига сабаб бўлади. Озиқа унсурлари мувозанатидаги танқислик эса асосан, минерал ўғитлар ҳисобига тўлдирилади. Чириндининг камайиб кетиши вегетацион, ишловлар беришлар, тупроқларнинг физикавий хоссаларига (ҳолатига) таъсир қилади, уларнинг зичлиги ошади, ҳаво ва сув тартиботлари ёмонлашади. Катта меъёрда минерал ўғитлар, гербицидлар, заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш, улар қолдиқларининг тупроқда тўпланишига сабаб бўлади. Тупроқ чириндисининг ҳарактери ва тартиби ҳам ўзгаради, унинг ҳимоя функцияси камаяди.

Ўсимликлар ўсиш жараёнида ажраладиган ҳар хил моддалар тупроқда тўплана боради натижада, маданий ўсимликларни касалга чалинтирувчи ҳар хил микроблар ривожланади. Бундан ташқари, минерал ўғитлар тупроқ чириндисига таъсир кўрсатиб, унинг ҳаракатчанлигини оширади, агар ана шу жараёнлар меъёрлаштирилмаса (нормаллаштирилмаса) тупроқ ривожланиш жараёни салбий томонга йўналиши мумкин.

Юқорида инсон фаолиятининг суғориладиган тупроқларга кўрсатадиган таъсирининг бир томонигина очиб берилди холос. Бундан ташқари, ерлар ҳайдала бошлаганиданоқ тупроқ емирилиши жараёни кучлироқ намоён бўлади, бу жараён айниқса, кучли кесишган, тўлқинсимон рельефли ерларда кучли кечади, натижада тупроқнинг устки, энг ҳосилдор қатлами ювилиб, пастқам жойларга олиб бориб ётқизилади [79; 208-б].

2.7. Тадқиқот объекти ва услублари

Мирзачўл воҳасининг турли геоморфологик районларида жойлашган, табиий ва инсон-хўжалик шароитлари, деҳқончилик маданияти, ерлардан фойдаланиш даражаси, тупроқ хоссалари ва ҳозирги унумдорлик ҳолати, экинлар ҳосилдорлиги бўйича вилоятда, Боёвут туманидаги “Ғалаба” номли СИУ бўз-ўтлоқи тупроқлари тадқиқот объекти бўлиб хизмат қилди.

Дала-тупроқ тадқиқотлари ва камерал-аналитик ишлар ТАИТИ ва ЎзПИТИ институтларида ишлаб чиқилган умумқабул қилинган услубларда, шунингдек, охирги нашрда чоп этилган «Давлат ер кадастрини юритиш учун тупроқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ хариталарини тузиш бўйича йўриқнома» [134] асосида амалга оширилди.

Калит майдонларидан олинган тупроқ намуналарининг кимёвий таҳлиллари қуйидаги усулларда аниқланди:



  1. Тупроқнинг ҳажм массаси–металл цилиндр ёрдамида (V+100 см3) ;

  2. Тупроқнинг механик таркиби–Н.А.Качинскийнинг пипетка услуби бўйича;

  3. Тупроқдаги тузлар миқдори ва ионлар таркиби сувли сўрим услуби, шўрланиш даражаси ва химизми (типи)-Л.П.Лебедев бўйича;

  4. SO4 гипс – 0,1 н. НCL сўрим услуби бўйича;

  5. СО2 карбонатлар-ацидеметрик (ҳажмий) усулда;

  6. Гумус –И.В.Тюрин услуби бўйича;

  7. Умумий азот–Кельдал микро услуби бўйича;

  8. Ҳаракатчан азот-Тюрин ва Кононова усулида;

  9. Умумий фосфор-сульфат ва хлорид кислоталари аралашмасида, кейинчалик ФЭКда аниқлаш усулида;

  10. Умумий калий–Мещеряков усулида, фотоколориметрик тугалланишда;

  11. Ҳаракатчан шаклдаги фосфор ва калий–1 % ли углеаммоний сўримида;

  12. Катионларнинг сингдириш сиғими ва таркиби-Пфеффер услуби бўйича.

Мирзачўл тўлқинсимон релъефли текисликда жойлашган унда бир неча ботиқлар учрайди. Ҳудуд тупроқ пайдо бўлишида аллювиал-пролювиал ва лёссли жинсларнинг ҳамада ер ости сувларининг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга ер ости сизот сувлари ҳамда суғориш натижасида тупроқ қопламларида бир қатор ўзгаришлар содир бўлган.
III. СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРДАГИ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ

3.1. Ўрганилган суғориладиган тупроқларининг қисқача тавсифи

Мирзачўлнинг суғориладиган ҳудудларида, асосан, гидроморф ва ярим гидроморф тупроқлар кенг тарқалган бўлиб, ерларни ўзлаштириш ва суғоришдан олдинги (табиий) ўтмишдошлари, оч тусли бўз тупроқлар ҳисобланади [98; 39-б]. Бу ҳудудда тупроқлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида ўзлаштириш, айниқса, суғориш натижасида, қўриқ оч тусли бўз тупроқлар янги гидротермик (грунт сувларининг тупроқ устки қатламларига капиллярлар орқали кўтарилиши, ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши ва бир қисмини тупроқ юзасидан буғланиши) шароитида шаклланиб, яъни эволюцион жараёнлар, юқори намлик-гидроморф шароитда кечиб, ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлар вужудга келган. Турли даражада минераллашган грунт сувларини ер юзасига яқин кўтарилиши оқибатида тупроқларда шўрланиш жараёни содир бўлган. Ҳозирги вақтда тадқиқот объекларида оралиқ (ўтувчи) тупроқларнинг кенг тарқалганлиги ва гидроморф шароитнинг янада кучаяётганлиги кузатилмоқда.



Суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар келиб чиқишига кўра, оралиқ “ўтувчи” тупроқлар қаторини ташкил этади. Грунт сувларининг мўътадил таъсиридаги (2-3 м) бу тупроқлар Сирдарё вилоятида энг кўп тарқалган. Улар оч тусли бўз тупроқлар минтақасини Марказий Мирзачўл текислигида, ер ости сувлари ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши ҳамда қайта кўтарилиши, натижасида шаклланган. Бўз-ўтлоқи тупроқлари ер ости сувларининг мунтазам кўтарилиши ҳисобига, тупроқнинг устки қатламларгача капилляр намланиб туради, қуйи қатламларида кулранг тусдаги ҳира яшил доғли лойлар пайдо бўлган. Тупроқнинг юқори қатламларида оч қишғиш-малларанг чириндили қатлам ажралиб туради ва гумус миқдори ўртача 0,8-1,2% атрофида кузатилади. Ҳаракатчан фосфор 20,5-42,2 мг/кг, калий - 175-300 мг/кг ни, карбонатли қатламдаги СО2 карбонатлар миқдори 7-9% ни ташкил этади. Ер ости сувлари 2-3 м чуқурликда бўлиб, даврий юқориги қатламларига кўтарилиб туради. Бу тупроқлар тез шўрланишга мойил бўлиб, хлорид-сульфатли ва сульфат-хлоридли типда турли даражада шўрланган, кучсиз баъзан ўртача гипслашган. Вилоятнинг «жанубий» тоғ олди ҳудудлари суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларида кучсиз ирригацион эрозия жараёни кузатилади, жануби-шарқий ҳудудлар шамол эрозиясига учраган. Бўз-ўтлоқи тупроқларда ўтлоқи тупроқлар томон тадрижий (эволюция) ривожланиши давом этмоқда.

Суғориладиган ўтлоқи тупоқлар ер ости сувларининг сатҳи 1-2 м чуқурликда жойлашган шароитда шаклланган. Улар асосан Сирдарёнинг II-I террасаларида, пастқам ва ботиқлик ерларда, Марказий Мирзачўлнинг делювиал-пролювиал, лёссимон ва кўл-аллювиал ётқизиқларида кенг тарқалган бўлиб, асосан бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи-бўз тупроқлар тарқалган ҳудудларда кўпроқ учрайди. Бу тупроқлар тупроқ профилининг доимий намланиб туриши шароитида вужудга келган, натижада автоморф бўз тупроқлар, узлуксиз ўзгариб бориб, оралиқ бўз-ўтлоқи тупроқларга сўнги босқичда гидроморф ўтлоқи тупроқларга айланган. Вақт ўтиши билан ўтлоқи тупроқларни ташқи морфологик белгилари шаклланган ва бу тупроқларга хос ўсимликлар олами ҳам пайдо бўлган. Бундан ташқари, доимий гидроморфизм ортиқча намланиш муҳитида анаэроб шароит содир бўлган ва темир, алюминий, марганецларни оксидлари ҳамда бирикмалари шаклланган. Тупроқни қуйи қисмлари жигарранг-қўнғир ҳира тус олган, ер ости сувларини юқори ҳолати, иккиламчи шўрланишни ҳам келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам ўтлоқи тупроқлардан фойдаланишда коллектор-зовурлар тизимининг фаолиятини яхши таъминлаш зарур.

Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар Сирдарё вилоятининг барча геоморфологик районларида тарқалган. Механик таркибига кўра, асосан, ўрта ва енгил қумоқлардан иборат бўлиб, вилоятнинг шимоли-шарқий эски ўзлаштирилган ҳудудларида ўрта ва оғир қумоқли, янги ўзлаштирилган жануби-ғарбий ва ғарбий қисмларида енгил қумоқлар тарқалган.

Ўрганилган суғориладиган ўтлоқи тупроқлар ҳайдов қатламининг ранги оч бўз ранг, ўтлоқи аллювиал тупроқларда бўз ранг, кучсиз зичлашган, ўсимлик қолдиқлари кўп учрайди. Ҳайдов ости қатлами ўртача ва кучли зичлашган ва кесакли структура тузилишга эга. Илдиз ва илдизчалар, баъзан туз доғлари учрайди.

Сирдарё яқинидаги эскидан ўзлаштирилган ва суғориладиган ўтлоқи тупроқларининг юқори 60-70 см ли қатламларида агроирригацион қатламлар ҳосил бўлган, улар бир хил ранг ва бир хил механик таркибга эга, қуйи қатламлар турли механик таркибли қатламлардан ташкил топган. Шунингдек, қуйи қатламларда гидроморфизм белгилари - жигарранг ва хира доғлар, тузли ва гипс кристалларини кўплаб тўпланганлигини кузатиш мумкин.

Эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда, чириндили қатлам агроирригацион қатлам қалинлигига тенг бўлса, янгидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда чириндили қатлам қисқароқ (40-50 см), янги ўзлаштирилганлари эса ҳайдов қатлами билан чегараланади. Мирзачўл тупроқларида агроирригацион қатламлар тўқ бўзранг, донадор, ўртача зичлашган, баъзан кўплаб илдизлар тўпланганлиги кузатилади.

Суғориладиган ўтлоқи тупроқларда чиринди (гумус) миқдори кенг оралиқда (1,0-1,7%гача) тебраниб туради. Аксарият кўпроқ ўтлоқи тупроқларда гумус миқдори унинг шаклланиш шароити ва эволюцияси билан боғлиқ, турли дарадажада (кучсиз шўрланишдан жуда кучли шўрланишгача) шўрланган, шунга қарамасдан суғориладиган ўтлоқи тупроқлар юқори ишлаб чиқариш қобилиятига эга.



Эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлардан иборат бўлиб, Боёвут туманининг «Ғалаба» массиви, лёссимон қумоқларида шаклланган Сирдарёнинг I-II-қайир усти террасасида жойлашган.

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот давлат институтининг 2007-2014 йилларда олиб борган тадқиқотларида, массив ҳудудида турли механик таркибли, эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларнинг катта массивлари аниқланган, бундай тупроқлар майдони массив (1-КМ) бўйича 5588,8 гектарни ташкил этади.

I-калит майдони суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг морфологик тузилиши ва асосий белгилари қуйида таърифланган кесма мисолида ўз аксини топган.

Аҳқ (0-33 см)-бўз рангли, кучсиз намланган, ўрта қумоқ, майда кесакчали, зичлашмаган-сочилувчан, ўсимлик илдизлари ва хашорат қолдиқлари учрайди, кейинги қатламга ўтиши, аста-секин, зичлиги бўйича;

Аҳоқ (33-48 см)-бўз рангли, ўртача намланган, ўрта қумоқ, йирик донадор, ўртача зичлашган, илдизчалар кам, ер ости жониворларининг излари учрайди, кейинги қатламга ўтиши аниқ - ранги бўйича;

В1 (48-87 см)-оч бўз рангли, ўртача намланган, ўрта қумоқ, донадор, ўртача зичлашган, ҳашорат ва қурт-қумурсқаларнинг излари ҳамда тузларнинг майда кристаллари учрайди, кейинги қатламга ўтиши аста-секин зичлиги бўйича;

В2 (87-149 см)-оч бўз рангли, кучли намланган, ўрта қумоқ, чангсимон, кучсиз зичлашган, аҳён-аҳёнда ҳашоратларнинг излари кузатилади; 150 см дан грунт сувлари очилади.

Тупроқнинг умумфизиковий, сув-физикавий, физик-кимёвий, агрокимёвий, биологик ва бошқа хоссалари унинг механик таркиби билан чамбарчас боғлиқ. Шулар билан бир қаторда тупроқнинг иссиқлик режими, унинг ҳарорат тартиботи, физик-механик хоссалари-ишлов бериш вақтидаги солиштирма қаршилиги, тупроқнинг етилиш муддатлари ва бошқа хоссалари, уларни агрономик жиҳатдан баҳолаш, тупроққа ишлов бериш технологиялари, тузли эритмаларининг тупроқ қатламларида ҳаракатланиши, туз тўпланиши ва қайта шўрланиш жараёнларининг кўринишлари, сув-туз тартиботлари ва мувозанатлари, тупроқ намлиги ва ўсимликлар учун зарур бўлган озиқа моддаларининг миқдори ҳам асосан тупроқнинг механик таркибига боғлиқ.

Таърифланаётган калит майдони суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг механик таркиби тўғрисидаги 2017 йилги маълумотларга кўра, мазкур массив тупроқлари асосан ўрта қумоқлардан иборат бўлиб, айрим ҳолатларда пастки қатламларда енгил қумоқлар билан алмашади. Физик лой (<0,01 мм дан кичик заррачалар) миқдори 20,0-39,3% ни ташкил этади, бу тупроқлар учун йирик чанг (0,05-0,01 мм) заррачаларининг устунлиги характерли хусусият бўлиб, тупроқ қатламларида 36,4-51,3% ни, ўртача чанг (0,01-0,005 мм) заррачалари 2,3-22,0%, майда чанг (0,005-0,001 мм) заррачалари 2,8-17,9% ни ташкил этгани ҳолда, майда қум заррачалари (0,1-0,05мм) 4,8-21,9 % ни, ил заррачаларининг миқдори эса 8,2-16,6 % ни ташкил этади (3.1.1-жадвал). қолдиқларини қолдирувчи маданий

3.1.1-жадвал



Боёвут тумани «Ғалаба» массиви эскидан суғориладиган

бўз-ўтлоқи тупроқларининг механик таркиби

Кесма

рақами


Қатлам

чуқур-лиги,

см


Заррачалар ўлчами, мм., миқдори фоизда ифодаланган

физик лой

Механик таркибига кўра тупроқ номи

қум

чанг

ил

>0,25

0,25-0,1

0,1-

0,05


0,05-0,01

0,01-0,005

0,005-0,001

<0,001

<0,01




29

0-28

28-45


45-80

80-130


4,0

3,0


18,0

14,0


0,5

0,1


1,5

0,5


17,2

15,7


19,2

21,9


44,0

44,4


41,3

36,4


6,6

2,3


5,3

13,1


15,6

17,9


1,9

2,8


12,1

16,6


12,8

11,3


34,3

36,8


20,0

27,2


Ўрта қумоқ

Ўрта қумоқ

Енгил қумоқ

Енгил қумоқ



271

0-33

33-48


48-87

87-149


1,5

1,0


2,5

12,0


0,1

0,1


0,1

1,0


13,8

15,1


18,7

4,8


51,3

44,5


47,4

46,2


5,4

22,0


8,3

10,1


13,1

9,1


12,8

14,7


14,8

8,2


10,2

11,2


33,3

39,3


31,3

36,0


Ўрта қумоқ

Ўрта қумоқ

Ўрта қумоқ

Ўрта қумоқ



экинлар экиш билан боғлиқ бўлиб, органик моддаларнинг тўпланишига олиб келиши мумкин. Аммо, иккинчи томондан, тупроққа ишлов бериш ва суғориш биологик жараёнларни, айниқса, органик моддаларнинг парчаланишини тезлаштиради. Ўрта Осиё шароитида бўз тупроқлар минтақаси ҳудудларини ўзлаштиришнинг дастлабки йилларида, суғориш ва ишлов бериш баъзан гумус ва бошқа органик моддаларнинг камайишига сабаб бўлади [57, 61]. Лекин кейинчалик суғориладиган тупроқлар унумдорлигини оширишда қўлланилган агротадбирлар таъсирида тупроқда гумус заҳираси орта бошлайди. Бир қатор тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, қўриқ бўз тупроқларни ҳайдаш ва суғориш, органик моддаларнинг парчаланиш ва минерализацияланиш жараёнларини тезлаштиради. Ўзлаштиришнинг дастлабки 3-4 йили ичида янги суғорилаётган бўз тупроқлардаги жами органик модданинг 40-50 фоизи парчаланади ва кейинчалик бу жараён барқарорлашади.

Умумий фосфор миқдори тупроқнинг ҳайдалма ва ҳайдалма ости қатламида 0,125-0,137% ни ташкил этгани ҳолда, қуйи қатламлар томон камайиб боради. Умумий калий устки қатламларда 0,845-0,885 % ни ташкил этиб, остки қатламларда камайиши кузатилади.

Танланган калит майдони тупроқларидаги ҳаракатчан фосфор миқдори ҳайдалма қатламда 7,33-14,93 мг/кг ни, тупроқнинг ҳайдалма ости ва қуйи қатламларида 2,0-2,67 мг/кг ни ташкил этади. Ҳаракатчан калий миқдори ҳайдалма қатламда 131-155 мг/кг кўрсаткичларда кузатилади. Таъминланиш даражасига кўра, ҳаракатчан фосфор билан жуда кам, ҳаракатчан калий миқдорига кўра кам таъминланган гуруҳларни ташкил этади (3.1.2-жадвал). Умумий фосфор миқдори тупроқнинг ҳайдалма ва ҳайдалма ости қатламида 0,125-0,137% ни ташкил этгани ҳолда, қуйи қатламлар томон камайиб боради. Умумий калий устки қатламларда 0,845-0,885 % ни ташкил этиб, остки қатламларда камайиши кузатилади.

Танланган калит майдони тупроқларидаги ҳаракатчан фосфор миқдори ҳайдалма қатламда 7,33-14,93 мг/кг ни, тупроқнинг ҳайдалма ости ва қуйи қатламларида 2,0-2,67 мг/кг ни ташкил этади. Ҳаракатчан калий миқдори ҳайдалма қатламда 131-155 мг/кг кўрсаткичларда кузатилади. Таъминланиш даражасига кўра, ҳаракатчан фосфор билан жуда кам, ҳаракатчан калий миқдорига кўра кам таъминланган гуруҳларни ташкил этади.

Юқорида келтирилган маълумотлар тупроқларни суғориш ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланишда олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларда гумус ва озиқа элементлари заҳираларининг ортиб бораётганлигидан далолат беради.

3.1.2-жадвал



Боёвут тумани «Ғалаба» массиви эскидан суғориладиган

бўз-ўтлоқи тупроқлардаги гумус, азот, фосфор ва калий миқдори

Кесма рақами

Қатлам чуқурлиги,

см


Гумус,

%


Умумий

Азот,%


C:N

Озиқа элементлари

ялпи, %

ҳаракатчан, мг/кг

фосфор

калий

Р2О5

К2О

29

0-28

28-45


45-80

80-130


1,02

1,04


0,45

0,48


0,071

0,075


0,035

0,042


8,3

8,0


7,5

6,6


0,131

0,137


0,063

0,080


0,885

0,845


0,712

0,733


7,33

4,67


1,33

2,0


155

130


47

15


271

0-33

33-48


48-87

87-149


0,90

0,78


0,36

0,35


0,052

0,043


0,029

0,031


10,0

10,5


7,2

6,5


0,125

0,128


0,115

0,082


0,852

0,860


0,639

0,758


14,93

6,0


3,33

2,67


131

93

15



15

Танланган калит майдон тупроқларининг сингдириш сиғими ва сингдирилган катионлар таркиби 3.1.3–жадвалда келтирилган бўлиб, тупроқларнинг ҳайдалма қатламидаги сингдирилган асослар йиғиндиси (сингдириш сиғими) 100 гр. тупроқда 11,93-13,97 мг-экв ни, ҳайдов ости ва қуйи қатламларида 9,69-12,14 мг-экв ни ташкил этади. Сингдирилган катионлар таркибида калций ва магний катионлари асосий ўринни эгаллайди, калцийнинг миқдори йиғиндидан 40,06-44,64 % ни, магний 45,81-49,53 % ни ташкил этади. Калий 4,77-5,55 % ва натрий 5,46-9,32% кўрсаткичларда кузатилади, шўртобланмаган (<10 %) тупроқлар гуруҳига киради. Тадқиқот олиб борилган ҳудудларда шўрланиш даражаларини камайганлигини. узоқ йиллар давомида суғориш ва ерга агротехник тадбирларни тўғри қўллаш натижасида, тузларни пастга ювилиб тушганлиги билан изоҳлаш мумкин. Танланган калит майдонларда гипс деярли учрамайди, СО2 карбонатлар миқдори деярли бир маромда тарқалган

3.1.3-жадвал



Боёвут тумани «Ғалаба» массиви эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи

тупроқларнинг сингдириш сиғими ва синдирилган катионлар таркиб

Кесма рақами

Қатлам чуқур-лиги,

см


100г. тупроқда мг-экв

ҳисобида.



Йиғинди

(мг-экв)


Йиғиндидан

% ҳисобида.



Са++

Mg++

K+

Na+




Са++

Mg++

K+

Na+

29

0-28

28-45


45-80

80-130


5,00

5,00


4,00

5,40


5,50

5,40


4,80

6,00


0,57

0,38


0,19

0,21


0,87

069


0,69

0,54


11,93

11,47


9,69

12,14


41,91

43,59


41,30

44,48


46,10

47,08


49,53

49,42


4,77

3,35


1,98

1,69


7,29

5,99


7,14

4,34


271

0-33

33-48


48-87

87-149


5,80

4,80


4,20

5,00


6,40

5,80


5,40

5,40


0,78

0,38


0,32

0,19


1,00

1,00


1,02

0,61


13,97

11,98


10,94

11,20


41,51

40,06


38,39

44,64


45,81

48,41


49,36

48,21


5,55

3,20


2,92

1,69


7,13

8,35


9,32

5,46


бўлиб, оч тусли бўз тупроқларганисбатан бўз-ўтлоқи тупроқларда бир мунча юқорироқ кўрсаткичларда кузатилади. Боёвут тумани «Ғалаба» массиви эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг шўрланиш даражаси бўйича йиллар давомида ўзгариши 3.1.1-расм маълумотларида келтирилган бўлиб, тупроқларнинг шўрланиш даражаси динамикаси 1968 ва 1984 йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижаларига нисбатан 2017 йилдаги тадқиқотларимизда тупроқларнинг мелиоратив ҳолати яхши томонга ўзгараётганини кўришимиз мумкин. 2017 йилга келиб шўрланмаган майдонлари миқдори камайган бўлсада, кучсиз шўрланган майдонлар миқдори Боёвут тумани «Ғалаба» массиви эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг шўрланиш даражаси бўйича йиллар давомида ўзгариши 3.1.1-расм маълумотларида келтирилган бўлиб, тупроқларнинг шўрланиш даражаси динамикаси 1968 ва 1984 йилларда олиб

3.1.4-жадвал



Боёвут тумани «Ғалаба» массиви эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи

тупроқларнинг сувли сўрим таркиби, гипс ва СО2 миқдори (абс.қуруқ тупроқ вазнига нисбатан) % ҳисобида

Кесма

рақами


Қатлам

қалинли-ги, см



Қуруқ

қолдиқ


НСО3-

CI-

SO42-

Ca2+

Mg2+

Na+

СО2 карбо-натлар

SO4

гипс


29

0-28

28-45


45-80

80-130


0,174

0,190


0,966

0,872


0,025

0,023


0,013

0,014


0,007

0,004


0,007

0,008


0,044

0,057


0,515

0,475


0,018

0,024


0,186

0,168


0,004

0,005


0,019

0,019


0,007

0,001


0,006

0,009


8,8

9,2


10,1

8,7


0,518

0,317


0,689

0,765


271

0-33

33-48


48-87

87-149


0,124

0,186


0,372

0,714


0,025

0,023


0,019

0,014


0,013

0,020


0,029

0,014


0,038

0,052


0,166

0,385


0,016

0,018


0,042

0,110


0,004

0,006


0,016

0,024


0,01

0,014


0,027

0,027


8,2

8,9


9,5

10,3


0,662

0,518


0,346

0,490


борилган тадқиқотлар натижаларига нисбатан 2017 йилдаги тадқиқотларимизда тупроқларнинг мелиоратив ҳолати яхши томонга ўзгараётганини кўришимиз мумкин. 2017 йилга келиб шўрланмаган майдонлари миқдори камайган бўлсада, кучсиз шўрланган майдонлар миқдори ошган.



3.1.1-расм. «Ғалаба» массиви тупроқлари шўрланиш даражасининг йиллар бўйича ўзгариш динамикаси

Боёвут тумани «Ғалаба» массиви эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларининг шўрланиш даражаси бўйича йиллар давомида ўзгариши 3.1.1-расм маълумотларида келтирилган бўлиб, тупроқларнинг шўрланиш даражаси динамикаси 1968 ва 1984 йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижаларига нисбатан 2017 йилдаги тадқиқотларимизда тупроқларнинг мелиоратив ҳолати яхши томонга ўзгараётганини кўришимиз мумкин. 2017 йилга келиб шўрланмаган эътироф этиш лозим. Кучли шўрланган майдонлар ҳам 115 (1,91%) гектардан 8,5 (0,14%) гектардан 0% гача камайганлиги ҳам тадқиқотлар натижасида аниқланди.



Ўтган 50 йил давомида доимий суғориб ишлов бериш натижасида массивнинг тупроқ қопламида бир қатор эволюцион ўзгаришлар содир бўлган (3.2.5-жадвал). Узоқ йиллар суғориш жараёнида оч тусли бўз тупроқлар ва қўриқ бўз-ўтлоқи тупроқлар ўрганилган ҳудудда қолмаганлиги аниқланди. Бўз-ўтлоқи тупроқларининг майдони 1984 йилдагига нисбатан бироз 2017 йилда бу кўрсаткич (216,9 гектар) камайган, ўтлоқи тупроқлар эса
3.1.5-жадвал

Боёвут тумани “Ғалаба” массиви тупроқ типлари майдонларининг 1968-2017 йилларда ўзгариш динамикаси

Т/Р

Тупроқ типлари номи

Й И Л Л А Р

1968

1984

2007

2017

Майдони

га

%

га

%

га

%

га

%

1

Оч тусли бўз

123,7

2,06

0,0

0,00

0,0

0,00

0,0

0,0

2

Бўз-ўтлоқи

5603,5

93,47

5805,7

96,84

5570,3

92,91

5588,8

93,22

3

Ўтлоқи

0,0

0,00

0,0

0,00

68,3

1,14

49,8

0,8

4

Қўриқ бўз-ўтлоқи

200,8

3,35

85,8

1,43

0,0

0,00

0,0

0,0

5

Бошқа ерлар

67,2

1,12

103,7

1,73

356,6

5,95

356,6

5,95




Жами

5995

100

5995

100

5995

100

5995

100

2007-2014 йилларда мавжуд бўлиб, бугунги кунлар уларнинг майдони 49,8 гектарни ташкил этади. Ҳозирги кунда массивнинг асосий ер майдонлари бўз-ўтлоқи тупроқлардан (93,22 %) иборат.

Боёвут туманида суғориладиган тупроқларининг умумий майдони 32369,8 га ни ташкил қилади. Шундан оч тусли бўз тупроқлар 26,5 гектарни ёки туман суғориладиган ерларининг (0,08%), бўз-ўтлоқи тупроқлар 16801,7 гектарни (51,91%), ўтлоқи тупроқлар 6710,6 гектарни (20,73%), ўтлоқи-бўз тупроқлар 6354,1 гектарни (19,63 %), ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар 2398,6 гектарни (7,41%), ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар эса 78,3 гектарни (0,25%) ташкил этади (3.2.1-расм). Тупроқ мелиоратив ҳолати ва унинг унумдорлиги





Download 221.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling