3.2.1-расм. Боёвут туманидаги суғориладиган ерларнинг тупроқ типлари бўйича майдонларии, % ҳисобида
тупроқларнинг механик таркибига бевосита боғлиқ. Суғориладиган деҳқончилик шароитида тупроқда кечадиган жараёнлар ўзгарувчан бўлиб, тупроқнинг кўпгина хоссалари қисқа вақт ичида ўзгаради ва турғунлигини йўқотади. Шунинг учун, уни баҳолашда кам ўзгарувчан ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги билан бевосита алоқадор хоссаси ҳисобга олинади. Суғориладиган деҳқончилик шароитида тупроқнинг бундай хусусияти унинг механик таркиби ҳисобланиб у кўп жиҳатдан тупроқнинг унумдорлигини белгилайди.
Боёвут тумани ҳудуддаги эскидан ўзлаштирилган тупроқларнинг 65,4 фоизи ўрта қумоқли, 16,5 фоизи енгил қумоқли, 10,8 фоизи оғир қумоқли, 5,7 фоизи қумлоқли, ва 1,6 фоизи лойли механик таркибдан иборат (3.2.2-расм).
3.2.2-расм. Боёвут тумани суғориладиган тупроқларининг механик таркиби бўйича майдонлари, % ҳисобида
Тупроқ мелиоратив ҳолатининг ёмонлашувига ва унумдорлигининг пасайишига сабаб бўлувчи шўрланиш жараёнлари, ўрганилган туман тупроқларида ҳам кузатилгани ҳолда, турли даражада шўрланган майдонлар суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларининг 76,58 % ни ташкил этади. Шундан кучсиз шўрланган ерлар 47,15 %, ўртача шўрланган ерлар 28,45 %, кучли шўрланган ерлар 0,97 % га тенг, шўрланмаган тупроқларнинг майдони эса 23,42 % ни ташкил этади (3.2.3-расм).
Турли даражада шўрланган майдонлар туманнинг Навбаҳор массивида 100 %, Ғалабада - 94,4 %, У.Юсупов номли массивда - 93 %, Ғаллакорда - 92,4 %, Деҳқонободда - 91,2 %, Н.Махмудов номли массивда - 85,7 % ни ва қолган массивларда 51,9 - 69,2 % ни ташкил қилади, шундан кучсиз ва ўртача даражада шўрланган тупроқлар ўрганилган ҳудудларда катта майдонларни эгаллайди. Тадқиқот натижаларига кўра, тумандаги Навбаҳор массивидан ташқари барча массивларда шўрланмаган ер майдонлари мавжуд. Эскидан суғориладиган тупроқларнинг турли даражада шўрланганлиги, унинг сув-туз режими кўп омилларга - грунт сувларининг чуқурлиги ва минерализацияси, тупроқ эритмаларининг шўрланганлик даражаси, суғориш режими, шўр ювиш ва суғориш сувлари сифати, тупроқ-грунтларнинг хоссалари, ҳудуднинг литологик-геоморфологик ва иқлим шароитларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |