Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 221.64 Kb.
|
2 5402606629692639506
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5. Ўсимликлари
Гидрометерология марказининг маълумотларига кўра, йиллик ёғинларнинг ўртача миқдори 246,5-271,3 (2018 йил) мм дан 345,0-363,8 (2017 йил) мм гача қайд этилган, атмосфера ёғинларининг бир суткадаги максимал миқдори 33,6 мм ни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич январ ойининг 27-кунига тўғри келади. Атмосфера ёғинларнинг ўртача максимал миқдори қиш ва баҳор ойларига тўғри келади (2.4.3 ва 2.4.6-жадваллар). Юқорида келтириб ўтилган метеорологик кўрсаткичларга кўра, Мирзачўл иқлимининг бундай салбий кўринишларига қарамасдан, Сирдарё вилояти ҳудуди агроландшафтлар, деярли барча қишлоқ ҳўжалиги экинларини етиштириш учун қулай ҳисобланади. 2.4.4-жадвал Ҳаво ва тупроқ юза қисмининг ҳарорати, 0С
2.4.5-жадвал Буғланиш ва нисбий намлик кўрсаткичлари
2.4.6-жадвал Атмосфера ёғинларининг миқдори, мм
2.5. Ўсимликлари Мирзачўл ўсимлик дунёси хақидаги маълумотлари бир қатор олимлар Е.П.Коровин [60; 370-б], Қ.З.Зокиров [44; 218-б], М.М.Советкина [119; 5-40-б], Н.И.Акжигитова [6; 211-302-с, 7; 41-б], Б.В.Федоров [140; 151-б], Ҳ.Қ.Қаршибоев [73; 5-6-б], Б.Е.Тўхтаев [129; 34-38-б], ва бошқалар томонидан батафсил ўрганилган. Е.П.Коровин [60; 370-б] Мирзачўлнинг баҳорги, ёзги ва кузги вегетация давридаги ўсимликлар дунёсини тавсифлаб, баҳорги ўсимликларни геоморфологик ройонларда тарқалишига қараб бўлинишига биноан 4 та қисмга ажратган: 1. Мирзачўлнинг текислик қисми ўсимликлари; 2. Сирдарё водийсининг Қизилқум олди ҳозирги замон қумли ва қумоқли баланд-пастли текисликлари ўсимликлари; 3. Қиялик текисликлари ўсимликлари; 4. Тоғ ён бағирлари ўсимликлари. Мирзачўлнинг текислик қисмидаги шўрланмаган ва кучсиз шўрланган лойли, қумоқли ва қумлоқли оч тусли бўз тупроқлари қиёқли (қорақиёқ) (Poa bulbosa) ва қўнғирбош (қўноқ ўт) (Careх, Physodes) йўғон танали қўнғирбош ўсимликлари формациясига киргизилган. Е.П.Коровин [60; 370-б] бу гуруҳ ўсимликларини 4-5 см ли чим ҳосил қилувчи ўт ўсимликлар (эфемерлар) деб аташни тавсия этган. Қ.З.Зокиров [44; 218-б] ва Е.П. Коровин [60; 370-б] лар Мирзачўлнинг ўсимлик қопламларини чуқур таҳлили асосида, мазкур ҳудудни бир ва кўп йиллик ўт-ўланлар, ярим бута ва буталарнинг кўплаб турлари учрайдиган, улар орасида ўсимликларнинг эфемерлар типи (формацияси) характерли бўлган, қўриқ субтропик областга киритганлар. Б.В.Федоров [140; 151-б] томонидан ўсимлик қопламларини тупроқгрунтларнинг шўрланганлик даражаси билан боғлиқ ўзгариш ҳолатлари кашф қилинган. Муаллиф, тупроқгрунтларнинг ҳамда турли чуқурликдаги грунт сувларининг минераллашганлик даражасини аниқлаш учун 10-12 та энг характерли ўсимликлар тури кифоя деган фикрни билдириб, унинг исботи сифатида ҳудуднинг энг юқори тоғ ости қисмларидан қуйи қисмларига қараб, тупроқда туз заҳиралари ортиб бориши билан ўсимликлар қоплами галофитлар томонга ўзгариб боришини эътироф этган. М.М.Советкинанинг [119; 5-40-б] маълумотларига кўра, Мирзачўлнинг жанубий-ғарбий қисмида қўнғирбош-қиёқ ўсимликлари туркуми учун типик ва оч тусли бўз тупроқларнинг кучли шўрланган айирмаларидан ташқари барча турлари субстрат (муҳит) бўлиб хизмат қилади. Муаллиф томонидан Жиззах чўли ҳудудида маданийлашган, суғориладиган тупроқлардаги бегона ўтлар орасида уларнинг 103 та турлари қайд этилган бўлиб, ёзги-кузги ўсимликлари 8 та энг йирик ассоциациядан таркиб топган. Б.Е.Тўхтаев. [129; 34-38-б] томонидан Мирзачўлда (шунингдек Бухоро воҳасида) учрайдиган 111 тур, 38 оила ва 91 туркумга мансуб доривор ўсимликларнинг шўр тупроқлардаги итродукциясига бағишланган илмий изланишлари натижасида, шўрга чидамлилик бўйича интродукцияли баҳолашнинг янги шкаласи ишлаб чиқилган. Қайсики, бу шкала шўр тупроқларда шўрга чидамли ва истиқболли маданий ўсимлик турларини аниқлаш имконини берган. Н.И.Акжигитова [6; 211-302-с, 7; 41-б] ишларида Мирзачўлнинг текислик қисмидаги табиий ўсимликларни таърифи батафсил баён қилинган бўлиб, улар учта формация ва ўнта ассоциациядан иборат учта асососий типларга ажратилган. I. Эфемер ўсимликлари типи:-Қумоқли, шўрланмаган оч тусли бўз тупроқларда ривожланган қўнғирбош-қиёқ ўт формацияси; II. Ксерофит-бута ўсимликлари типи:-Шўрланган тупроқларда тарқалган шўра-шувоқ формацияси; III. Галофит ўсимликлари типи:-Шўрхок, жар, пастқам ерларда ривожланган сарсазан формацияси. Ҳ.Қ.Қаршибоев [73; 5-6-б] республикамизнинг бугунги кундаги флораси биохилма-хиллигини асраб-авайлашга чорлаб, мамлакатимиз ҳудудида 4500га яқин ўсимлик турлари учрашини, шулардан 577 таси доривор, 103 таси бўёқ берувчи, 500 таси эфир мойли ўсимликлар эканлигини, буларнинг 301 таси Ўзбекистон Қизил китобига [134; 336-б] киритилганлигини, шу жумладан Мирзачўл ҳудудида ўзлаштирилишидан олдин ўсимликларнинг 80 га яқин оилага тегишли 875 тури мавжуд эканлигини эътироф этган. Мирзачўл текисликларининг энг тавсифли ўсимликлар формацияси эфемер ўсимликлари ҳисобланиб, улар бўз-ўтлоқи тупроқларнинг ўрта ва енгил механик таркибли майдонларида кенг тарқалган. Шўрланмаган ва кучсиз шўрланган бўз-ўтлоқи тупроқларда эса эфемер ўсимликларнинг устунлик қилиши билан бирга, пиёзли қўнғирбош (Poa bulbosa), ранг қорабош (Carex Physodes), сариқ йўнғичқа (Trigonella grandiflora), бойчечак (Yagea stipitata), лолақизғалдоқ (Papaver pavonrnum, Bromus tectorum) ва бошқалар учрайди. Булардан ташқари вегетация даври узоқроқ бўлган ўсимликлар – коврак (Ferula assafoltida), оқ қурай (Proralea drupacea) ва бошқа ўсимликлар ҳам учрайди. Юқорида номлари келтириб ўтилган ўсимликлар ҳозирда қўриқ ерларда учрайди. Суғориладиган ерларда бу ўсимликлар ажриқ, шўра, қиёқ, ғумай ва бошқа бир қанча ўсимликлар билан алмашган. Мирзачўл ҳудудида маданий ўсимликлардан ғўза, буғдой, арпа, маккажўхори, беда, дуккакли экинлардан-мош, ловия, нўхот, сабзавот экинларидан-помидор, сабзи, пиёз, картошка, полиз экинларидан айниқса-тарвуз, қовун, қовоқ ва бир қанча бошқа экинлар етиштирилади.
Download 221.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling