Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

3.2. Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини 
тайёрлаш босқичлари 
Инвестиция лойиҳаларини халқаро тажрибада учта йирик 
босқичга бўладилар:
 инвестиция олди босқичи; 
 инвестиция босқичи; 
 янгидан вужудга келган объектларни эксплуатация қилиш 
босқичи. 
«Инвестиция лойиҳалар таҳлили» фанининг асосий вазифаси 
биринчи босқич тўрисида фикр юритишдир. БМТнинг ЮНИДО 
номли бўлими томонидан чиқарилган бюллетенида инвестиция 
олди босқичини тўрт йўналишга бўлиб ўрганиш тавсия этилади. 
Булар: 
 инвестиция концепцияларини танлаш; 
 дастлабки (бирламчи) лойиҳаларни вужудга келтириш; 
 якуний лойиҳани вужудга келтириш ва унинг техник-
иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан маъқуллигини баҳолаш; 
 лойиҳанинг якуний муҳокамаси ва у бўйича маълум қарорга 
келиш. 
Инвестиция олди босқичида муқобил вариантларга эга бўлган 
бир неча лойиҳалар ўрганилади ва улардан самарадорлиги пастлари 
ёки самара бермайдиганлари чиқариб юборилади. Бундай 
лойиҳалар келгуси йўналишларда кўрилмайди ва бу билан жуда 
катта маблағ тежаб қолинади.


31 
 
3.3. Инвестиция имкониятларини қидиришни ташкил қилиш 
Ўзбекистон 
Республикасида 
инновацион, 
инвестицион, 
ижтимоий 
ва 
бошқа 
турдаги 
лойиҳаларга 
инвестиция 
манбаъларини аниқлашдан кўра энг аввало пишиқ –пухта ишланган 
лойиҳаларни ишлаб чиқариш долзарб масала бўлиб ҳисобланади. 
Инвестиция лойиҳалари учун ғояларни қидириш ва улар ичида 
мақбулини танлаб олиш жуда мураккаб ҳамда масъулиятли 
вазифадир. Биринчидан, бу муаммони ечиш учун лойиҳани 
вужудга келтиришдан ким мафаатдор эканлигини билиш зарур. 
Агар бу лойиҳа ишлаб турган корхона учун бўлса, унда инвестиция 
концепцияси шу тармоқда йиғилган тажриба, ундаги ходимларнинг 
малакаси, бозор муаммолари маълум маънода белгиланган бўлади. 
Бу корхоналарни бошқарувчи идоралар ҳам инвестиция 
концепциясини вужудга келтиришда қийналмайдилар. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling