Бмтнинг медияция жараёнида тузилган халқаро келишув битимлари тўғрисидаги Конвенциясига қўшилиш масаласи Қабул қилинган вақти


Download 15.66 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi15.66 Kb.
#1293004
Bog'liq
Таклифлар


БМТнинг медияция жараёнида тузилган халқаро келишув битимлари тўғрисидаги Конвенциясига қўшилиш масаласи
Қабул қилинган вақти: 20 декабр 2018 йил.
Мақсади: халқаро савдода медияция келушувларини ижрога қаратишга доир ёндашувларни унификациялаш.
Ҳажми: 16 моддадан иборат.
Статуси: 10 та давлат томонидан ратификация қилинган (Беларус, Экуадор, Фижи, Грузия, Гондурас, Қозоғистон, Қатар, Саудия Арабистони, Сингапур, Туркия).
Тартибга солиш доираси: Конвенция тижорий битимларни ҳал қилишга қаратилган медияция жараёнида ёзма тузилган халқаро битимларга тадбиқ қилинади.
Конвенциячга кўра “халқаро” тушунчаси медияция тарафларидан бир фаолият жойи чет эл бўлиши тушинилади. Медияция жойининг ўзи қаерда жойлашгани аҳамиятга эга эмас. Масалан, чет элда фаолият юритаётган шахс ва ўзбекистонлик шахс ўртасида медияция битими Ўзбекистонда тузилиши мумкин ва бу ушбу Конвенция билан тартибга солинади.
Конвенцияга кўра, тижорий битимлар кенгайтирилиб талқин этилган. Оилавий, мерос, меҳнат ва шахсий мақсадларда тузилган медияция битимларига ушбу Конвенция тадбиқ этилмайди.
Шунингдек, конвенция қуйидаги битимларга тадбиқ қилинмайди:

  1. суд томонидан тасдиқланган ва суд процедураси таркибига кирувчи;

  2. суд қарори сифатида ижро этиладиган;

  3. арбитаж қарори сифатида ижро этиладиган.

Бошқа шартномалар билан ўзаро нисбати. Конвенция давлат аъзо бўлган бошқа шартномаларига қарши ҳисобланмайди ва бошқа шартномалар билан тартибга солинадиган муносабатларга тадбиқ қилинмайди.
Қўшимча шартлар билан қўшилиш имконияти. Конвенцияни қўшимча шартлар асосида (оговорка) қабул қилиниши мумкин. Булар:
-Конвенция давлат ва унинг ташкилотлари иштирокидаги битимларга тадбиқ қилинмаслиги;
-тарафлар битимда Конвенция қоидалари қўлланишини кўрсатган ҳолдагини қўллаш масаласи.
Бошқа қўшимча шартлар билан қўшилиш мумкин эмас.


БМТнинг медияция жараёнида тузилган халқаро келишув битимлари тўғрисидаги Конвенциясига қўшилишнинг
СВОТ таҳлили


Кучли тарафлари:
- халқаро медияция битимларини тан олиш ва ижро этиш механизимлари унификацялашади;
-халқаро медияция битимлари борасидаги давлатлар қонунчилигидаги бўшлиқлар тўлдирилади;
Кучсиз тарафлар:
-фақат тижорий ишларга тадбиқ қилинади;
-миллий қонунчилик билан ўзаро нисбати тўлиқ очиб берилмагани
-конвенция амалда қандай ишлаши бўйича прецедентларнинг камлиги.
Имкониятлар:
-халқаро низоларни ҳал қилишда янги инструмент пайдо бўлади;
Таҳдидлар:
-миллий қонунчилик нормаларни мослаштиришни талаб қилади;
-ратификация қилган давлатлар сонининг камлиги амалда Конвенцияни ишламаслигига олиб келиши мумкин.


Хулоса: Ратификация қиладиган давлатлар сонини ошишини кутиш ва Конвенцияни амалда ишлаши бўйича прецедентларни кузатиш.
Download 15.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling