Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Меҳнатни рағбатлантириш тизими. Иш ҳақи тўлаш механизми
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-жадвал Штат бирлиги
Меҳнатни рағбатлантириш тизими. Иш ҳақи тўлаш механизми
Кичик корхона учун мос, самарали ва мослашувчан бошқарув тизимини танлаш муҳимдир. Бошқарув тизимига мос юқори малакали кадрлар танланади. Бунинг учун меҳнат бозоридан ва кадрлар билан ишлаш агентликларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. 14-жадвал Штат бирлиги Мутахассислар Мутахассислар сони Ойлик маоши (сўм) 1 Бош директор 1 700 000 2 Бухгалтер 1 500 000 3 Котиба 1 270 000 4 Инжинер 1 600 000 5 Ишчилар 8 5 000 000 6 Фаррош 1 250 000 7 Қоравул 2 800 000 Жами 15 8 120 000 Бизнес режада корхонани нормал фаолият олиб бориши учун зарур бўлган мутахассислар жадвали тузилади. Унинг тузилиш тартиби қуйидагича бўлиши мумкин. Юқоридаги кадрларни жадвалини тузишда энг аввало иш турлари, уларнинг ҳажми, давомийлиги, мураккаблиги каби омиллар ҳисобга олинади. Ишни ҳажми аниқлангач, уларни бажариш учун каддрлар ва уларга талаблар белгиланади. Уларга талабларни хар бир кадрнинг техник топшириғи сифатида қараш мақсадга мувофиқ. Корхонада ходимларни моддий рағбатлантириш қандай йўлга қўйилганлиги ҳам инвесторларни қизиқтиради. Шунинг учун рағбатлантириш усуллари, кадрларни малакасини ошириш режалари, уларни хордиқ чиқариш ва иш шарт- шароитлари ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилиши керак. Мисол учун, ишчининг иш ҳақи 500 000 сўм бўлиб у ўз вазифасини юқори даражада бажарса ҳар кварталда қўшимча яна бир ойлик маош қўшиб берилади деб кўрсатилса, бизнес режани ўқувчиси корхонадаги моддий рағбатлантириш тизимини билиб олиши мумкин. Унга тушлик бепул ташкил этилади. Таътил вақтида унга санаторияда дам олиши ва даволаниши учун яна бир ойлик маоши берилади деб 98 кўрсатилса, кадрларнинг ижтимоий ҳимояси каби бошқа жиҳатларни ҳам англаш мумкин. Кадрларга талабни аниқлаш ва йиллик иш ҳақи фондини белгилашда қуйидаги формадан мисол сифатида фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, корхонадаги кадрлар ва уларнинг меҳнатини раҳбатлантириш, ижтимоий ҳимояси, иш ҳақи фонди, унинг йиллар бўйича прогнозини билиб олиш мумкин. Бизнес режада малакали кадрлар ва уларнинг самарали фаолияти корхоанинг бошқарув тизимига ва унда ваколатли мутахассисларнинг қарор қилиш ҳуқуқларига боғлиқ. Шу жиҳатдан бошқарув тизимини самарали, ихчам ва минимал бюрократик тўсиқлар билан ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling