Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Мулк-имтиёз.
- 3. Мулк-корхона.
7.4. Мулкий хуқуқлар
1. Мулк-эгалик қилиш. Мулкдор. Эгалик қилиш ижтимоий институт сифатида ноёб ресурсларни такрорий етиштириш вазифаси пайдо бўлган вақтда юзага келади. Дастлаб меҳнат шароитлари эгалик қилиш объекти ҳисобланади. 2. Мулк-имтиёз. Монополист. Вақти келиб ижтимоий-иқтисодий роль иккита янги ролга бўлинади: табиий ресурслар мулкдорининг роли ва ишлаб чиқарувчининг роли. Эгалик қилиш ҳуқуқи фойдаланиш ҳуқуқидан, эгалик қилиш объекти эса хўжалик юритувчи субъектдан ажралиб чиқади. «Мулк- имтиёз» тушунчаси пайдо бўлади. Бу ерда мулкдор-монополистнинг рента – ўзига тегишли ресурслардан даромад олиш ҳуқуқига дуч келамиз. Мулк-имтиёз аҳолининг маълум қисми пешона териси билан ўз тирикчилиги учун нон топиш мажбуриятидан озод бўлиши учун имконият, яъни фан, санъат ва ҳарбий ишни ривожлантириш имкониятини яратади. Ишлаб чиқарувчи. Хўжалик фаолиятини амалга оширувчи-ишлаб чиқарувчининг шахсий мақсади ўз эҳтиёжларини қондириш учун маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар шахсий мақсадларига эришишга интилиши натижасида ижтимоий аҳамиятга молик жиддий вазифанинг амалга ошиши – жамиятни такрорий ишлаб чиқариш содир бўлади. 3. Мулк-корхона. Товар алмашувининг ривожланиши ролларнинг янгидан бўлинишида дастлабки тарихий сабаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчининг табиий ҳуқуқи ҳисобланган маҳсулотга бўлган ҳуқуқ ишлаб чиқариш воситалари мулкдори – хўжайинга ўтади. Хусусий мулк мажбурлашга асосланган ҳокимият ҳамда обрўга асосланган ҳокимиятни тарихдан сиқиб чиқаради. Мулк-корхонанинг пайдо бўлиши билан бирга ёлланма ходим ва хўжайин, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчиликдан маҳрум этилган ва ўз меҳнатга лаёқатини сотишга мажбур бўлган иқтисодий агент ҳамда хўжаликнинг янги тури – корхонани ташкил этувчи иқтисодий агентнинг роли пайдо бўлади. Хўжайин. Хўжайиннинг шахсий мақсади – қўшимча қийматни олишдан иборат. Бу уни иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берувчи барча янги нарсаларни жорий этишга ундайди. Хўжайин ўта муҳим ижтимоий- иқтисодий вазифа – иқтисодий фаолиятни рационаллаштириш эгасига айланади. Ёлланма ходим. Ходим – ўз меҳнат қилиш лаёқати ҳуқуқий объекти ҳисобланган индивид (ишчи кучи). Лекин бу лаёқат, сўзсиз, унинг ўзига тегишли, яъни ходим кимнингдир ҳуқуқлари объекти ҳисобланмайди. У: а) эркин танлаш ҳуқуқини қўлга киритади ва б) ўз фаолиятининг маҳсулотларига бўлган ҳуқуқни йўқотади. Ходимнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаси меҳнатни тақсимлаш самарадорлигини оширишдан иборат. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling