88
Баъзида акциядорлик мулкини жамоавий шакл деб, давлат мулки эса ижтимоий
шакл ҳисобланади. Лекин бундан моҳият ўзгармайди.
Мулкчилик муносабати тарихан қандай
шаклларда ривожланганлиги
катта қизиқиш уйғотади (7.1-расм).
Ихтиёрий шаклдаги мулкнинг намоён бўлиши қатор омилларга боғлиқ.
Жумладан:
меҳнат шароитлари ва натижаларини ўзлаштириб олиш усуллари;
меҳнат шароитлари ва натижаларини тасарруф
этиш хусусиятлари;
меҳнат шароитларини такрор яратиш;
фаолият турлари бўйича
алмашишнинг асосий усули;
натижаларни қайта тақсимлаш усуллари.
1. Мулкчиликнинг энг дастлабки шакли
жамоавий мулк Ғарб ҳуқуқий
тизимининг асос (антик тараққиёт)ини ташкил этади. У
учта асосий хусусият
билан тавсифланади:
жамоавий мулк жамиятга – уни тўлақонли аъзолари деб тан олинган
ҳамма индвидларга тегишли;
жамоавий мулкни қайта тақсимлаш ҳуқуқи мутлақ
жамиятга тегишли;
жамоавий мулк жамоавий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Жамоавий мулкнинг асосий тавсифлари қуйидагилардан иборат:
а) бошқариш (тақсимлаш) – ижтимоий;
б) эгалик қилиш – хусусий;
в) жамоавий мулк объектидан воз кечиш таъқиқланган;
г) ижтимоий мажбуриятлар тизими;
д) ишлаб чиқарувчининг ўз фаолияти натижаларига мулкчилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: