Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Мулкчилик таърифларининг таҳлили


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

 
7.2. Мулкчилик таърифларининг таҳлили 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги жамиятнинг иқтисодий 
негизларига оид XII бобда қуйидагилар баён этилган: “Бозор муносабатларини 
ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини турли 
шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчилар ҳуқуқларининг 
устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш 
эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан 
тенг муҳофаза этилишини кафолатлайди.
17
Becker LS. Property rights: philosophical foundations. — Cambridge, 1977. P. 21.
18
Alchian A., Demsetz H. The property rights paradigm // Journal of Economic Histo 1973. M. 33. № 1. P. 17. 


86 
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат 
ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва 
тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин (53-модда). Мулкдор
мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. 
Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, 
юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини бузмаслиги шарт” (54-модда).
Ўзбекистон Республикасининг 
Фуқаролик Кодексига мулкчиликнинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф 
этиш учлиги (164-модда) асос қилиб олинган. Ушбу Кодексда мулкчиликнинг 
хусусий ва оммавий шакллари мавжудлиги (167-модда) таъкидланади.
Демак, иқтисодиёт ва уни ташкил этишнинг бозор модели учун муайян-
тарихий шаклдаги мулкчилик институти талаб этилади. Мулкчилик
институтининг негизини мулк тушунчаси ташкил этади. Мулк – ресурслар 
чекланганлиги шароитининг оқибатидаги ноёблик муаммосини ҳал 
этилишининг ягона воситаси ҳисобланади. Бу восита мулкдорга ҳуқуқлар 
йиғиндисини тақдим этади. Албатта, мулкий ҳуқуқлар йиғиндиси эгалик 
қилиш ва бошқа ҳуқуқларни (фойдаланиш, тасарруф этиш ва бошқаларни) 
ташкил этади. Ҳуқуқлар тизими хўжаликлар ва шахслар ўзаро муносабатларга 
киришиши учун ҳам мулкдорни, ҳам мулкни ҳимоялайди. Шахснинг 
жамиятдаги эркинлиги ҳуқуқ билан кафолатланади ва чегараланади. Ундаги 
барча мавжуд ҳуқуқлардан энг тўлиғи мулкчилик ҳуқуқидир. Ушбу ҳуқуқ
шахс ва жамият учун ўзаро қарама-қарши бўлган бегоналашув хусусиятини
ҳам намоён этади. Илмий манбаларда мулкчилик муносабатлари умумий тан 
олинган ягона таърифга эга эмаслиги сабабли қатор талқинлар мавжуд (7.1-
жадвал). 
7.1-жадвал 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling