Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
VII - боб. МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА МУЛКЧИЛИК
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.1. Мулк ҳуқуқлари назариясининг асосий қоидалари
VII - боб. МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА МУЛКЧИЛИК
ШАКЛЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЭВОЛЮЦИЯСИ Мулк ҳуқуқлари назарияси ўтган асрнинг 60-70-йиларида шаклланди. Ҳозирги вақтда унинг ривожланиши алоҳида мустақил концепция сифатида эмас, балки иқтисодий таҳлилнинг учта йўналиши – ҳуқуқ иқтисодиёти, янги иқтисодий тарих ва иқтисодий ташкилот назариясининг методологик ва умумназарий асоси сифатида давом этмоқда. Америкалик машҳур иқтисодчилар – Р.Коуз ва А.Алчиян мулк ҳуқуқлари назарияси асосчилари ҳисобланади. Мазкур назариянинг кейинги ривожига узоқ хориж мамлакатларининг Й.Барцель, Д.Норт, Р.Познер, С.Пейович, О.Уильямсон, Ю.Фама, Э.Фуруботн, С.Чунг каби олимлари ўз ҳиссаларини қўшдилар. Россия иқтисодий адабиётларида мулк ҳуқуқлари назарияси Р.Капелюшников, В.Радаев, А.Радигин ва бошқаларнинг ишларида ривожлантирилди. Ўзбекистонда мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш, мулкнинг ҳуқуқий асослари ва мулк назариясининг бошқа жиҳатлари Х.Абилқосимов, Н.Юсупова, Н.Неделькина, Ш.Шодмонов, Т.Шодиев, С.Ғуломов ва бошқарларнинг ишларида кўриб чиқилган. Мулк ҳуқуқлари назарияси ҳуқуқий механизмнинг жамиятнинг кундалик хўжалик ҳаётидаги ролини ўрганади. Бунда мулк ҳуқуқларини оптимал тақсимлаш масаласи марказий муаммо сифатида эътироф этилади. Институционал иқтисодиёт назариясига кўра, ким мулкдор ҳисобланиши тўғрисидаги масала эмас, балки мулк ҳуқуқларини тафсирлаш тўғрисидаги масала анча муҳим ҳисобланади. 7.1. Мулк ҳуқуқлари назариясининг асосий қоидалари Мулк ҳуқуқлари деганда, неъматларнинг мавжуд бўлиши муносабати билан инсонлар ўртасида юзага келадиган ва улардан фойдаланишга тааллуқли рухсат этилган кундалик муносабатлар тушунилади. Ушбу муносабатлар неъматлар борасидаги хатти-ҳаракатнинг исталган шахс бошқа инсонлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда уларга амал қилиши ёки уларга амал қилмаганлик учун харажатлар қилиши лозим бўлган нормаларини белгилайди. Қуйида мулк ҳуқуқлари назариясининг Р.Капелюшников 16 томонидан санаб ўтилган асосий қоидаларини кўриб чиқамиз: мулкчилик муносабатлари “инсон/ашё” муносабатлари сифатида эмас, балки инсонлар ўртасидаги муносабатлар сифатида талқин этилади: мулк ҳуқуқлари атамаси инсонлар билан ашёлар ўртасидаги муносабатларни эмас, балки инсонлар ўртасидаги ноёб ашёлардан фойдаланиш борасидаги муносабатларни ёритади; мулкчилик муносабатлари ноёблик муаммосидан келиб чиқади: ноёбликнинг бирор омилисиз мулкчилик ва адолатлилик ҳақида гапиришдан маъно йўқ; 16 Капелюшников Р.И. Экономическая теория прав собственности. – М.: ИМЭМО, 1990 . 84 мулк ҳуқуқларининг талқини ўзига ҳам моддий, ҳам жисмсиз объектларни (шахсий эркинликкача) ўзлаштирган ҳолда, барча нарсаларни қамраб олувчи хусусиятга эга. Мулк ҳуқуқлари инсоннинг исталган турдаги ноёб ресурслардан фойдаланиш бўйича нуқтаи назарини қайд этади; мулкчилик муносабатларига жамият томонидан рухсат этилган муносабатлар сифатида қаралади (давлат томонидан рухсат этилган муносабатлар бўлиши шарт эмас). Ўз навбатида, улар нафақат қонунлар ва суд қарорлари кўринишида, балки ёзилмаган қоидалар, анъаналар, урф-одатлар, ахлоқий нормалар кўринишида мустаҳкамланиши ва ҳимоя қилиниши мумкин; мулк ҳуқуқларига хатти-ҳаракат маъноси берилади – бир хатти-ҳаракат усулларини улар қўллаб-қувватлайди, бошқаларини эса йўқ қилади. Рухсат этилмаган хатти-ҳаракатлар ҳам мулк ҳуқуқлари назариясининг диққат марказида туради. У иқтисодий жиҳатдан тушунилади: таъқиқ ва чекловлар уни бартараф этмайди, балки у билан боғлиқ харажатларни (эҳтимолий жазо кўринишида) оширган ҳолда салбий омил сифатида таъсир кўрсатади. Рухсат этилган хатти-ҳаракат нормаларига амал қилиш ҳам, уларни бузиш ҳам оқилона иқтисодий танлов ҳаркатларига айланади. Мулк ҳуқуқлари назарияси доирасида “мулк” тушунчаси одатда турли шахслар ўртасида ҳар хил улушларда тақсимланган ҳуқуқлар тўплами сифатида талқин этилади. Мулк ҳуқуқларининг инглиз ҳуқуқшуноси А.Оноре томонидан таклиф этилган (Оноре рўйхати) ва қуйидаги 11 та унсурни ўз ичига олган таърифи “тўлиқ” ҳисобланади: 1) эгалик қилиш, яъни ашё устидан мутлақ назорат қилиш ҳуқуқи; 2) фойдаланиш, яъни ашёдан шахсий фойдаланиш ҳуқуқи; 3) бошқариш, яъни ашё ким томонидан ва қандай фойдаланилиши мумкинлигини ҳал этиш ҳуқуқи; 4) даромад олиш, ашёдан аввалги шахсий фойдаланишдан ёки башқа шахсларга ундан фойдаланишга рухсат этишдан келиб чиқадиган неъматларни олиш ҳуқуқи (бошқача айтганда – ўзлаштириш ҳуқуқи); 5) ашёдан ўзгалар фойдасига воз кечиш, уни истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўқ қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи “капитал қиймат” ҳуқуқи; 6) хавфсизлик ҳуқуқи, яъни экспроприацияга қарши иммунитет; 7) ашёнинг мерос бўйича ёки васиятнома бўйича ўтиши ҳуқуқи; 8) муддатсизлик; 9) зарарли фойдаланишни таъқиқлаш, яъни ашёдан ўзгалар учун зарарли усул билан фойдаланишдан ўзини тийиш; 10) ундириш кўринишидаги жавобгарлик, яъни ашёни қарзни тўлаш учун олиб қўйиш имконияти; 11) қолдиқ хусусият, яъни кимгадир ўтказилган ваколатларнинг уларнинг ўтказиш муддати тугагач ёки исталган бошқа сабабга кўра ушбу ўтказиш ўз кучини йўқотган ҳолларда, “табиий” равишда қайтарилишини кутиш. 85 Ушбу таърифлар аниқдек туюлганига қарамай, бу 11 та унсур Л.Беккернинг фикрига кўра, “кўп сонли – тахминан 1,5 мингта комбинацияни амалга ошириш имконини беради, агар уларнинг ҳуқуқ субъектлари ва объектлари бўйича вариацияланишини ҳисобга олсак, у ҳолда мулк шаклларининг хилма-хиллиги, ҳақиқий ваҳимали омилга айланади” 17 . Мулк ҳуқуқлари назариётчилари нуқтаи назаридан, мулк ҳуқуқи мавжуд бўлган ва у мавжуд бўлмаган вазиятлар ўртасида қатъий чегара ўтказиладиган ёндашув унчалик ҳам тўғри эмас. Мулк ҳуқуқи – бу қатъий белгиланган нуқта эмас, балки узлуксиз қатор. А.Алчиян ва Г.Демсецнинг таъкидлашича 18 , ашёга бўлган бирор-бир ваколат мулкдорга қай даражада тегишли эканлиги ҳақида унинг қарори ашёдан ҳақиқий фойдаланишни қанчалик белгилаб беришига кўра фикр юритиш мумкин. Мулк ҳуқуқлари назарияси ҳар қандай алмашув ҳаракати аслида ваколатлар тўплами билан алмашиш эканлиги тўғрисидаги асосий тасаввурдан келиб чиқади. Ҳуқуқшуносалар ва иқтисодчиларнинг фикрига кўра, “Оноре рўйхати”даги унсурлардан энг заифи – тўққизинчи унсур – зарарли фойдаланишни таъқиқлаш унсури. Зарарли фойдаланишни таъқиқлаш билан боғлиқ муаммо шундаки, бошқа шахсларга зиён етказишнинг кўплаб усуллари нафақат таъқиқланмаган, балки қонун билан ҳимояланади. Хусусий мулкчилик ҳуқуқий ҳолати шароитида, одатда, бегона мол-мулкнинг истеъмол қийматига бевосита таъсир этиш йўли билан жисмоний зиён етказиш мамкин эмас, лекин унинг алмашиш қийматини пасайтирган ҳолда билвосита йўл билан зиён етказиш мумкин. Тадбиркор рақобатчининг фирмасига ўт қўйиб, уни хонавайрон қилишга ҳақли эмас, лекин у ўзининг ишлаб чиқариш самарадорлигини кескин оширган ҳолда, рақибни хонавайрон қилишга ҳақли. Ўрта асрлар цехларида хатти- ҳаракатнинг ушбу усули ҳам ноқонуний ҳисобланар эди. Зарарли фойдаланишни таъқиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқ ҳажмини аниқ белгилашнинг мураккаблиги мулк ҳуқуқларини чеклашнинг йўл қўйиладиган чегаралари тўғрисидаги асосий муаммони юзага чиқаради. Ушбу ҳуқуқнинг маъноси шундаки, ҳатто тўпламга “тўлиқ таъриф”даги барча унсурларни киритиш ҳам мулк ҳуқуқини чексиз қилмайди. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling