Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
7.2-расм. Ўзбекистонда мулкдорлар ва уларнинг мулкий ҳуқуқларини 
амалга ошириш
21

21
Расм Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни ва Фуқаролик 
Кодексига асосан тузилган.
 
Мулкий ҳуқуқ 
субъекти 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жамоалар, уларнинг бирлашмалари;
- жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар;
- фуқароларнинг оилавий ва ўзга бирлашмалари;
- маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари; 
- халқ депутатларининг барча бўғиндаги Кенгашлари ҳамда улар ваколат берган давлат 
бошқаруви идоралари;
- бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар;
- бошқа давлатларнинг юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Мулкий ҳуқуқ 
объекти 
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво 
ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
- иморатлар ва иншоотлар, турар жой ва квартиралар
- маҳсулотлар, маҳсулот ва хизмат кўрсатиш белгилари, саноат намуналари; 
- ихтиролар, фойдали моделлар, селекция ютуқлари; 

асбоб-ускуналар, моддий ва маънавий маданият буюмлари

- пуллар, қимматли қоғозлар;
- инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти ва бошқа мол-мулклар 
Мулкий ҳуқуқ 
турлари 
- мулкка эгалик қилиш; 
- мулкдан фойдаланиш

мулкни тасарруф этиш
Мулкий 
ҳуқуқни 
амалга 
ошириш
қоидалари
- мулкдор мулкдан қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки 
бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкин;
- мулкдор ўзига қарашли мол-мулкнинг мулкий ҳуқуқни фақат ўзи бошқа шахсларга 
беришга ҳақли; 
- мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда 
фойдаланишига йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкин
- мулкдор ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг 
меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақли;
- фуқаролар меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан 
қатьий назар мулкдор ўзга шахс томонидан қонунга хилоф эгаллаб олинган мол-
мулкини талаб қилиб, қайтариб олиш ҳуқуқига эга. 
- мулкий ҳуқуқнинг амалга оширилиши атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, жисмоний, 
юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ҳамда қонун билан муҳофаза 
қилинадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак 
Мулкий 
ҳуқуқнинг 
ҳимоя 
қилиниши 
- мулкдор ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бундай бузишлар уни мулкка 
эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса-да, бартараф этишни талаб 
қилиши мумкин;
- мулкий ҳуқуқни ҳимоя қилиш суд ёки хўжалик суди томонидан амалга оширилади;
- гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, мулкдан тўла хўжалик юритиш, уни оператив бошқариш, 
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки қонунда (шартномада) кўзда 
тутилган бошқа ҳолатларда, мол-мулкка эгалик қилувчи шахсга ҳам тааллуқлидир. Бу 
шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
- мулкдорга қарашли мол-мулкни олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати 
билан ёки давлат идорасининг мулкдор мол-мулкини бевосита олиб қўйишга 
қаратилмаган бошқа қарори муносабати билан мулкдорнинг ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга 
фақат қонунчилигида белгиланган ҳолларда ва тартибдагина йўл қўйилади. Бунда мулк 
ҳуқуқи тўхтатилиши натижасида етказилган зарар мулкдорга батамом тўланади.
- табиий офатлар, фалокатлар, юқумли касалликларнинг тарқалиши, ҳайвонларда 
касалликнинг кенг ёйилиши ва фавқулодда рўй берадиган бошқа ҳолатларда мол-мулк 
давлат ҳокимияти идораларининг қарорига биноан жамият манфаатларини кўзлаган 
ҳолда мулкдордан белгиланган тартибда ва шартлар билан мажбурий тарзда олиб 
қўйилиши (реквизиция қилиниши) мумкин ва унга мулкнинг қиймати тўланади; 
- қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда суд ёки хўжалик судининг қарорига 
биноан мол-мулк мусодара қилиниши мумкин 


98 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling