Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

8.1
-
расм. Шартномавий мажбурият доираси.
 
«Муносабатли» 
киши
Homo economicus


106 
«Муносабатли» киши оқилона мақсадли ҳаракат меъёрига амал қилади, 
лекин шу билан бирга у ўз хатти-ҳаракатини ишонч, эмпатия ва бозор 
конституциясини ташкил этувчи бошқа меъёрлар асосида ҳам қуради. Уни 
тузиш ва бажариш лаҳзаларининг вақт бўйича мос келмаслигини назарда 
тутувчи шартнома одатий ҳолатни ўзида намоён этади.
Бозор иқтисодиёти нормалари тизимида кўра, шахс хатти-ҳаракатига 
«табиий» омилларнинг таъсирини олдиндан аниқ айтишнинг иложи йўқ. Чунки 
бозор иқтисодиёти нормалари шахс ва «табиат» ўртасидаги эмас, балки шахслар 
ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тартибга солувчи меъёрлар йиғиндисини намоён 
этади. Шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижаларига «Табиат» таъсирининг 
учта варианти мавжуд. 
1. «Табиат» ўзаро ҳамкорлик натижаларига таъсир кўрсатмайди, шахслар 
ушбу ҳолатда аниқлик шароитида бўладилар. 
2. «Табиат» ўзаро ҳамкорлик натижаларига таъсир кўрсатади, лекин унинг 
таъсирини олдиндан айтиш мумкин. Шахс томонидан қабул қилинадиган қарорни 
муқобил натижаларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли маълум бўлганида «ҳисоблаб 
чиқиш» мумкин.
3. «Табиат» ўзаро ҳамкорлик натижаларига таъсир кўрсатади, лекин унинг 
таъсирини олдиндан айтиб бўлмайди. Қарор қабул қилиш натижаларини «ҳисоблаб 
чиқиш» мумкин эмас, чунки қарорни қабул қилиш вақтида уларнинг пайдо бўлиши 
эҳтимол эмас, балки фақат унинг муқобил якунлари маълум.
Хатар ва ноаниқлик шароитида ҳамма шахслар ҳам бир хил ҳаракат 
қилмайдилар. Инсонларнинг хатарга нисбатан муносабатлари нуқтаи назаридан 
уларнинг учта тури мавжуд: хатарга қарши инсонлар; хатарга бетараф 
муносабатда бўладиган инсонлар ва хатарга мойил инсонлар. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling