Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Таянч сўз ва иборалар 
Мулк ҳуқуқи, Оноре рўйхати, хусусий мулк, жамоавий мулк, давлат 
мулки, тоталитар мулк, корпоратив мулк, ижтимоий мулк, мулкдорлар, очиқ 
акциядорлик жамияти, фермер хўжалигининг мулкий ҳуқуқлари, мулкий 
ҳуқуқлар тақсимоти. 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Мулк ҳуқуқи деганда нима тушунилади? 
2. Мулк ўзи нима? Унинг қандай шакллари мавжуд? 
3. Оноре рўйхатига кирувчи мулк ҳуқуқлари турларини айтинг ва 
уларнинг моҳиятини тушунтиринг. 
4. Мулк ҳуқуқи таснифи нима ва уни Ўзбекистон иқтисодиётининг 
амалиётида қўллаш имкониятларини изоҳлаб беринг.


105 
VIII - боб. ШАРТНОМАЛАР НАЗАРИЯСИ 
 
Трансакция назариясига мувофиқ шахслар ўзаро ҳамкорлигининг умумий 
доиралари институтлар томонидан белгиланади. Битимларни тузиш 
шартларининг муайян доиралари эса ўзаро ҳамкорликнинг турли 
иштирокчилари ўртасида қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
Кодексининг 9-боби (101-112-моддалар) битимларга бағишланган. Агар 
мулкчилик ҳуқуқлари назариясининг атамаларидан фойдалансак, мулкчилик 
ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги ҳар қандай 
келишувни шартнома, деб аташ мумкин. Шартномани тузишда шахслар расмий 
ва норасмий меъёрларни муайян битим эҳтиёжлари учун қўллаган ҳолда, 
улардан фойдаланадилар. Бошқача айтганда, шартнома белгаланган 
институционал доираларда амалга ошириладиган алмашув мақсадлари ва 
шартларининг шахслар томонидан онгли равишда ва эркин танланишини акс 
эттиради. 
 
8.1. Шартнома тушунчаси 
Шартнома – белгаланган институционал доираларда шахсларнинг онгли 
равишда ва эркин танлови натижаси ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқлари билан 
алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги келишув. 
Шундай қилиб, институционал таҳлил оқилона танлов моделининг 
умумий эмас, балки хусусий ҳолатини кўриб чиқиш учун замин яратади. Ушбу 
модел универсал эмас, у алоҳида институционал доираларда шахсларнинг 
хатти-ҳаракатини ёритиш билан чегараланади, бунда шахслар ушбу доираларга 
чекланган даражада таъсир кўрсатадилар. Оқилона танлов моделини 
институционал доираларга жойлаштириш «доира самараси» деб ном олди. 
Бироқ оқилона танлов институционал доираларини фақат чегаралаш 
(гиёҳвандлик моддалари, қурол-аслаҳа, бошқа ижтимоий хавфли товар ва 
хизматлар олди-сотдиси тўғрисида шартномалар тузиш учун қонуний таъқиқ) 
сифатида талқин этиш нотўғри бўлади. Институционал доиралар нафақат 
чеклайди, балки оқилона танловни амалга ошириш учун замин яратиши 
мумкин. Шу тариқа, ишончнинг норасмий меъёри ҳам, томонларнинг 
шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлари пайдо бўлиши тўғрисидаги 
расмий қоида ҳам, ҳатто шартнома тузиш ва уни бажариш лаҳзаси ўртасида 
анча вақт ўтган тақдирда ҳам ҳуқуқлар билан алмашиш имконини беради. 
Бундай институционал доираларда амал қилувчи «муносабатли» киши, ўз 
хусусиятларига кўра homo oeconomicusдан фарқ қилади – биринчи тушунча 
иккинчисига нисбатан анча кенг. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling