Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

8.2. Сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги
шартнома 
Қайси институционал доиралар инсонларнинг «табиий» («табиат» билан 
шартланган) хатар ва ноаниқликларга муносабатларининг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шартномалар тузиш имконини беради? 
Ушбу институционал доиралар битим томонларидан бирига ўзаро ҳамкорлик 
натижаларига «табиий омиллар» таъсиридан қатъи назар кафолатланган 
даромад олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, хатардан воз кечиш имконини берувчи 
ёллаш тўғрисидаги шартномада белгиланади. Бироқ бунда шартноманинг 
хатарга қарши томони вазият қулай тус олган ҳолларда катта даромад олиш 
учун эътирозлардан воз кечади. 
«Ёллаш тўғрисидаги шартнома» атамаси ёлланма ходим ва иш 
берувчининг ўзаро ҳамкорлиги моделидан келиб чиқиб, унда шу нарса назарда 
тутиладики, ёлланма ходим – хатарга қарши, иш берувчи эса хатарга нисбатан 
бетараф. Бозор конъюнктураси ва ёлланма ходим ишлаб чиқарувчи маҳсулотга 
талаб қандай бўлишидан қатъи назар, у меҳнати учун қатъий белгиланган 
мукофотни олади. Бунда шартноманинг ўзида қайси ҳаракатларни амалга 
оширганлик учун ёлланма ходим мукофот олиши аниқ кўрсатилмайди, 
ҳаракатлар хусусияти «табиий» омиллар билан шартланган бирор-бир вазият 


107 
содир бўлишидан келиб чиқади. Амалда ёллаш тўғрисидаги шартнома фақат 
ёлланма ходим иш берувчининг қарорларига бўйсуниши зарурлигини қайд 
этади. 
Энди юқорида айтилганларни математик кўринишда ифодалаш мумкин. 
Шартнома тузиш палласида унинг амалга оширилишига шартнома 
иштирокчиларининг назорати остида бўлмаган е
i
воқеалар таъсир кўрсатиши 
маълум, дейлик. Шу билан бирга ушбу воқеаларнинг содир бўлиши эҳтимоли
р

ҳам маълум. У ҳолда ёллаш тўғрисидаги шартномани тузишда иш берувчи 
томонидан ёлланма ходим шартноманинг амалга оширилиши палласида қандай 
е
i
воқеа содир бўлишига кўра бажариши учун х
i
вазифани танлаш тартиби 
тафсирланади. Ёллаш тўғрисидаги шартномада бутун Х вазифалар йиғиндиси 
ҳақида келишиб олинади, шулардан иш берувчи, бунда ўзининг фойдалилик 
вазифасини максималлаштирган ҳолда х
i
ни танлаши мумкин. Яъни ёллаш 
тўғрисидаги шартнома деб, Х вазифалар йиғиндисининг унда вазифанинг 
максимал қиймати
EU[p
l
x
l
(e
l
) + p
2
x
2
(e
2
) + ...+p
k
x
k
(e
k
)], 
х
l
, ... , х

є
X бўлган тафсирсига айтилади, бу ерда EU – иш 
берувчининг кутилаётган фойдалилиги. Ёллаш тўғрисидаги шартномага 
сотиш тўғрисидаги шартнома муқобил ҳисобланиб, унда эҳтимолий 
вазифаларнинг йиғиндиси эмас, балки бажариш учун қабул қилинадиган ва е
i
воқеалар содир бўлишининг маълум эҳтимоллиги асосида белгиланган муайян 
вазифалар ҳақида келишиб олинади. Шундай қилиб, сотиш тўғрисидаги 
шартнома қуйидаги вазифанинг қиймати максимал бўладиган (шартноманинг 
амал қилиш муддати мобайнида) келгуси даврларда бажариш учун қабул 
қилинадиган вазифаларни белгилаб беради:
р
l
U[х
l

l
)]+p
2
U[x
2
(e
2
)]+...+p
k
U[x
k
(e
k
)], 
бу ерда U – битим иштирокчиларининг х
i
топшириғини бажаришдан 
умумий фойдалилиги. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling