Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Инновациялар манфаатдорлигини боғлаш матрицаси


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Инновациялар манфаатдорлигини боғлаш матрицаси 
Инновация 
хили 
Тадбиркор 
Уй 
хўжалиги 
Фирма 
Гуруҳ 
Ижтимоий 
ҳаракат 
Давлат 
Шахсий 
неъмат 
А
1
А
2
А
3
А
4
А
5
А
6
Клуб 
неъмати 
Б
1
Б
2
Б
3
Б
4
Б
5
Б
6
Ижтимоий 
неъмат 
В
1
В
2
В
3
В
4
В
5
В
6
Манба:[70] асосида тузилган. 
Инновациядан манфаатдорлик кучини ёки, аксинча, ҳар бир субъект 
мавжуд ҳолатининг тўхтатиб қўйилишини таққослашга уриниб кўрамиз. 
Шахсий неъмат хусусиятига эга бўлган инновациядан бошлаймиз. Бу ерда 
тадбиркорнинг салоҳияти тўлиқ сафарбар этилган – у инноваторнинг 
фойдасини тўлиқ ҳажмда ўзига олишга умид қилиши мумкин. Гуруҳ фойдани 
тақсимлаш борасида низонинг келиб чиқиши туфайли шахсий неъматни ишлаб 
чиқаришдан камроқ манфаатдорликка эга. Лекин, ушбу низони ижтимоий 
санкциялар ва нуфуз самарасидан фойдаланиш асосида осонгина ҳал этиш 
мумкин. Фирма ва уй хўжалиги «шахсий» инновацияларни ишлаб чиқариш 
борасида бетараф. Фойда олиш истиқболлари мутаассибликларга тузатишлар 
киритиш харажатларининг ортиши билан мувофиқлашади, бу уй хўжалиги 
нуқтаи назаридан ўта муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий ҳаракат ва давлат 
инновациянинг кўриб чиқилаётган хилига нисбатан ўзгармас роль ўйнайди, 
чунки унинг шахсий хусусияти умумий манфаатлар нуқтаи назаридан танқидга 
учрайди.
Клуб неъмати хусусиятига эга бўлган инновацияни амалга оширишдан 
энг катта манфаатдорликка гуруҳлар эга. Гуруҳларнинг ташкилий тузилиши 
кўпроқ инновация натижаларидан фойдаланишни чеклаш ва улардан ушбу 
фойдаланишга 
рухсат 
олганлар 
томонидан 
чексиз 
фойдаланилиши 
эҳтиёжларига мос келади. Тадбиркор бундай инновацияларнинг амалга 
оширилишидан энг кам даражада манфаатдорликка эга, чунки инновацияни 
инкор қилувчи монополист сиёсатини изчил амалга ошира олмайди. Лекин, 
тадбиркор инновация натижаларидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича 
ваколатларнинг бир қисмини ўз агентларига топширган ҳолда ташкилий 
тузилмага (фирмага) таяниши мумкин. Бундай вазиятга майда улгуржи ва 
чакана бозорларни ташкил этиш борасидаги фойдали бизнес мисол бўлади. 
Фирма – бозор ташкилотчиси муҳофазани, нисбий тартиб ва тозаликни, 
товарлар сифатининг минимал назорат қилинишини таъминлайди. Эвазига у 
бозорда савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳақ тўланишини талаб қилади. Кейинги 
ўринларда ижтимоий ҳаракат ва давлат туради, чунки клуб неъматининг 
алоҳида хусусияти умумий қулайлик универсалликнинг устуворлиги бўлган 
нуқтаи назаридан танқид қилинади.


209 
Давлат ва уни ортидан ижтимоий ҳаракат ижтимоий неъматни ишлаб 
чиқаришдан энг кўп манфаатдорликка эга. Давлат эса ўзгаришларни молиялаш 
учун мажбурлашни қўллашга ҳам таяниши мумкин. Кейинги ўринда 
инновацияни молиялаш учун мажбурлашни чекланган кўламларда қўлловчи 
фирма ва гуруҳ туради. Тадбиркор бундай хилдаги инновацияларнинг амалга 
оширилишидан умуман манфаатдор эмас. Ва ниҳоят, уй хўжалиги ўта ўзгармас 
роль ўйнайди, чунки кўриб чиқилаётган ўзгаришлар нафақат мутаассибликни, 
балки уй хўжалигининг ҳимоялаш функциясини ҳам таҳдид остига қўяди. 
Институционал инновациялар ҳаётнинг шахсий ва оммавий соҳалари 
ўртасидаги чегарани ўзгартиришга қодир.
Турли субъектларнинг узоқ муддатли ўсишни таъминлашдаги ролини 
эвристик таққослаш вазифасига қайтамиз. 5-балли шкаладан фойдаланамиз, бу 
ерда +2 ушбу хилдаги инновациянинг амалга оширилишидан энг кўп 
манфаатдорликни, -2 – ўзгармасликга йўналтирилганликни, 0 – қўшилмаслик 
муносабатини 
англатади. 
У 
ҳолда 
матрицанинг 
катакларида 
биз 
инновация/ўзгармасликнинг кўриб чиқилаётган субъектлар эга бўлган 
қидирилаётган салоҳиятларини акс эттиришимиз мумкин (15.2-жадвал).
15.2-жадвал 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling