Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Институтлар ривожланишининг аввалги ҳаракат йўналишига


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

16.2. Институтлар ривожланишининг аввалги ҳаракат йўналишига 
боғлиқлиги
Эволюцион тарзда юзага келган институтлар кам харажатлар билан 
битимлар тузилишини таъминлашда ҳамиша ҳам самарали бўлавермайди. 
Эволюцион вариантни белгилашдаги муҳим жиҳат қонунда ёзилган ҳуқуқда 
урф-одатлар ва анъаналар даражасида юзага келган тенденцияларни қайта 
тиклашдан иборат. Лекин кеча юзага келган тенденциялар бугун битимларни 
амалга оширишда ўринли бўлишига ҳеч қандай кафолат мавжуд эмас. Бу ерда 
институтларга Веблен томонидан берилган таърифни ёдга олиш ўринли: 
институтлар – «бу ўзининг мавжуд бўлишини номаълум узоқ муддатга чўзувчи 
инсонларнинг одатий турмуш тарзи»
80
. Эволюциянинг қайд этилган инерцион 
хусусияти ривожланишнинг аввалги ҳаракат йўналишига боғлиқлик ёки 
ривожланишнинг тарихий белгиланганлиги самараси (path-dependency) номини 
олган. Бундай боғлиқлик ҳақида “кечаги институционал доиралар аҳамиятини 
йўқотмасдан қолиб, бугун ва келгусида танлаш вариантларини чегаралаган” 
ҳолларда сўз юритилади
81
. Қисқача айтганда, тарих муҳим аҳамиятга эга.
Институтларнинг табиий эволюция натижаларининг турли аҳамиятга 
эгалигига ишонч ҳосил қилиш имконини берувчи мисоллар кўп. Бир томондан, 
анъаналарни ёки кенроқ маънода ўтган ҳолатни формаллаштириш тамойили 
умумий ҳуқуқнинг асосида ётади. Айнан Англия ва унга қарам бўлган 
мамлакатлар (ягона битим ҳисобида) энг кам трансакция харажатлари билан 
иқтисодий ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлашда энг самарали ҳуқуқий 
тизимни яратган.
Иккинчи томондан, Испания, Португалия ва Лотин Америкаси 
мамлакатларининг тарихий тажрибасидан кўриш мумкинки (уларнинг ҳуқуқий 
тизими меркантилизм
82
анъаналарини акс эттирган), институционал 
80
Веблен Т. Теория праздного класса. М.: Прогресс, 1984. С. 202. 
81
North D. Institutions, Institutional Change and Economic Performance. Cambridge: Cambridge University 
Press, 1990. P. 93.
82
Меркантилизм – ушбу иқтисодий назария вакиллари пул ва қимматли қоғизлар давлатнинг асосий бойлиги 
деб қарашган. Ва унинг манбаси савдода деб ҳисоблашган. Товарлар импортини чеклашган. Экспортни 


214 
ривожланишнинг боши берк вариантлари ҳам чексиз узоқ вақт мобайнида 
ўзини ўзи қайта тиклаши мумкин
83
. Ҳуқуқда қайд этилган меркантилизм 
нормалари фақат қисқа муддатли даврда самарали эмас, балки қайта 
тақсимлашга йўналтирилган фаолият ёрдамида фойда олишга йўналтирилишга 
ёрдам беради (оддий утилитаризм нормаси ва рентани излаш). Э. де Сотонинг 
таъкидлашларича, «Перу жамияти қайта тақсимлаш битимларига асосланган 
ҳуқуқий тизимнинг оқибатларидан азият чекишади... Бизнинг ҳозирги кунимиз 
Испаниядан келган давомли меркантилистик анъананинг натижасидир»
84
.
Шундай 
қилиб, 
норасмий 
норма 
бутун 
жамият 
миқёсида 
индивидуаллаштирилган муносабатлар доирасидан ташқарида самарали 
ишлаши учун оддий очиқлигини таъминлашнинг ўзи кифоя қилмайди. 
Масалан, қонунчилик билан мустаҳкамланган «ўзиники ўзиникига ноилож 
дўст» нормаси инсонлар ўртасидаги индивидуаллаштирилмаган ўзаро 
ҳамкорликнинг асосида ётиши мумкин эмас. Норасмий норма иккинчи 
томоннинг “ўзиники” ёки “бегоналар” қаторига киришига қараб икки хил 
хатти-ҳаракат стандартининг мавжуд бўлишини назарда тутувчи ўзининг икки 
томонлама
табиатидан қутилиши керак. Шу ўринда, «оддий утилитаризм ва 
оппортунизм» каби нормаларнинг устунлик қилиши айнан иккинчи томоннинг 
“ўзиники” ёки “бегоналар”га ажратилиши билан боғлиқ. Чунки харажатларни 
унинг зиммасига юклаш мумкин бўлган бошқа индивид мавжуд бўлган 
тақдирдагина қўлга киритиладиган фойдалилик билан индивиднинг шахсий 
самарали фаолияти ўртасидаги боғлиқлик мавжуд бўлмайди.
Фақатгина бир қарашда норманинг таркибида ижтимоий санкцияларни 
легал санкцияларга алмаштириш унинг икки томонлама
хусусиятидан маҳрум 
этиш имконини берадигандек туюлиши мумкин: ижтимоий санкцияларнинг 
таъсири ижтимоий жиҳатдан бир хил гуруҳлар доиралари ёки шахсан таниш 
инсонлар доираси билан чегараланган. Бироқ, ўзгаришлар нафақат 
санкцияларга, балки норма тузилмасининг бошқа қисмлари – атрибут ва 
мақсадга ҳам таъсир қилиши мумкин. Мақсадларга тўхталадиган бўлсак, 
мақсадларнинг оддий ҳозирги даврдан кейинги даврга ўтказиш доирасидан 
ташқарига чиқиши – уларнинг бутун жамият даражасидаги ўзаро 
ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатига мувофиқ талқин этилиши локал 
нормаларнинг умуман жамият доирасида амал қилувчи нормаларга ўтишининг 
муҳим шарти ҳисобланади
85
. Бартер алмашувининг асосида ётувчи “сен – 
менга, мен – сенга” нормаси қийматнинг умумий ёки пул шакли мавжудлиги 
нуқтаи назаридан талқин этилиши натижасида эмпатиянинг муайян 
иштирокчилари билан боғлиқ бўлмаган нормага айланиши лозим. Қийматнинг 
умумий шакли бартер битимлари суммаси билан айнан бир хил бўлмаганидек, 
умумий норма ҳам, ҳатто қонун кучига эга бўлса-да, локал нормалар бўла 
олмайди.
рағбатлантириб, савдо балансида ижобий савдони шакллантирганлар. Улар амалиётчи – иқтисодчилар 
бўлишган.
83
Ibid. P. 96-101. 
84
Сото Э. де. Иной путь. Невидимая революция в третьем мире. М.Catallaxy, 1995. С. 240, 290.
85
Ахиезер А. Россия: критика исторического опыта. Т. 1. М.: Философское общество СССР, 1991. С. 71.


215 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling