Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Институтларнинг конгруэнтлиги


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

17.2. Институтларнинг конгруэнтлиги 
Институтларни импорт қилувчи мамлакатда устунлик қилувчи, импорт 
қилинаётган институт амал қиладиган норасмий нормалар ва расмий нормалар 
конгруэнтлигининг даражаси ва хусусияти институтларни муваффақиятли 
импорт қилишга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ҳисобланади. 
Конгруентлик бу геометрик атама ҳисобланади ва жамиятда устунлик қилувчи 
норасмий 
нормалар 
ва 
импорт 
қилинаётган 
расмий 
нормалар 
ривожланишининг умумий тенденциялари мавжудлигини назарда тутади. 
Институтларнинг конгруэнтлиги 

институтлар умумий ривожланиш 
тенденцияларининг яқинлиги. 
Нормаларнинг конгруэнтлиги кўпинча уларнинг конвергенциясига 

турли мамлакатлар иқтисодий тизимлари институционал ривожланиши 
йўлларининг мос келишига олиб келади. 
Институтлар конвергенцияси турлари
1) ижобий 

самарали, жамият учун оптимал бўлган институтларнинг 
шаклланишига олиб келади
2) салбий 

самарасиз институтларнинг ташкил этилишига ёрдам беради; 
3) эволюцион (Й.Шумпетер, Ж.Гэлбрейт) 

динамик жараён сифатида 
нормаларнинг яқинлашишини таҳлил қилади; 
4) статик (Ф.Перу) 

расмий ва норасмий нормалар бир-бирини 
тўлдиришини назарда тутади; 
89
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Фармони. ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. 


220 
5) гибрид (Я.Тинберген) 

расмий ва норасмий нормаларнинг ўзаро 
таъсирини ўзида намоён этади, бунинг натижасида институционал 
ривожланишнинг расмий ва норасмий нормалар ривожланишининг ҳаракат 
йўналишига мос келмайдиган янги якуний ҳаракат йўналиши пайдо бўлади. 
Мавжуд норасмий институтлар билан жорий этилаётган расмий 
институтлар ўртасида ижобий конвергенция (ҳаракат йўналишлари 
ўхшашлиги) мавжуд бўлиши мумкинлигининг таҳлили институтларнинг 
хусусияти ва конгруэнтлигини ўлчаш методикалари ёрдамида ўтказилади. 
Нормалар ўртасида конгруэнтликнинг мавжудли уларнинг яқинлашишига 
эга бўлиш, институционал ривожланиш тренди, ҳаракат йўналишини 
яқинлаштириш имконини беради. Шундай қилиб, биз расмий ва норасмий 
нормалар конгруэнтлигининг хусусиятини ва даражасини қандай қилиб 
баҳолашимиз ёки ҳатто ўлчашимиз мумкин деган савол туғилади.
Амалда институтларни импорт қилишнинг муайян ҳолатларини таҳлил 
қилишга йўналтирилганлиги ва, ўз навбатида уларни қўллаш соҳаларининг 
чекланганлиги билан боғлиқ камчиликларига эга бўлган бир неча методикалар 
маълум. Уларнинг ҳар бирини ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Биринчидан, 
ҳуқуқ мажмуасига бошқа ҳуқуқий тизимлар унсурларини жорий этиш 
истиқболларини баҳолаш юридик методикаси. У қуйидаги эҳтимолга 
асосланади: «имплантация қилинаётган норма фақат донорнинг юридик тизими 
ва рецепторнинг юридик тизими эквивалентликнинг бир синфига тегишли 
бўлган тақдирдагина ишлайди»
90
.
Яъни импорт қилинаётган ва мавжуд нормалар рефлективлик (xRx ва 
yRy), симметриклик (xRy и yRx) ва транзитивлик (xRy ва yRz==> xRz), 
нисбатлари ёрдамида ёритилиши керак, бу ерда
х – импорт қилинаётган норма,
у – жамиятда устунлик қилувчи норма,
R – улар ўртасидаги нисбат.
Иккинчидан, меҳнатга оид муносабатларни ташкил этишнинг турли 
анъаналарига эга бўлган мамлакатларда бир хил бошқарув усулларидан 
фойдаланиш истиқболларини баҳолаш мақсадида турли мамлакатлардаги 
бошқарув маданиятларини таққослаш учун ишлаб чиқилган Ж.Ховстед 
методикаси
91
. Ушбу методика расмий ва норасмий нормалар ўртасидаги 
масофани қуйидаги параметрлар бўйича ўлчаш имконини беради.
­ 
ҳокимият сулоласи – унгача институтларнинг кам ҳуқуқли аъзолари 
ҳокимиятнинг керакли тенгсиз тақсимот сифатида қабул қиладиган 
даража.
­ 
индивидуал ва жамловчи маданият – унда инсонлар ўзини уларнинг 
ўхшашлиги ўзининг ишлаб чиқариш ёки ижтимоий гуруҳга мансублигидан 
алоҳида ажратилган ёки, аксинча, уларнинг ўхшашлиги гуруҳга мансублик 
90
G re fife juridique. Reception/Dictionnaire encyclopedique de theorie et de sociologie du droit. A.-J. Arnoud 
(ed.). Paris: LGDJ, 1993. P. 273, 515-516.
91
Hofstede G. Culture's consequences: international differences in work-related values. Beverly Hills, 1980; 
Hofstede G. Cultures and Organizations. Cambridge: Cambridge University Press, 1991.


221 
фактидан ҳосил бўлган индивидлар сифатида қабул қиладиган даража. 
Хусусан, индивидуал ва жамоавий маданиятлар 17.1-жадвалда қайд этилган 
нормаларнинг устунлик қилиши билан фарқ қилади.
17.1-жадвал

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling