Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Индивидуал ва жамоавий маданиятлар нормалари
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
Индивидуал ва жамоавий маданиятлар нормалари
Индивидуал маданият Жамоавий маданият Ижтимоий ҳолат индивидуал муваффақият билан белгиланади Ижтимоий ҳолат жинс, миллат, оилага мансублик асосида белгиланади Ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқларни муҳофаза қилишга йўналтирилган Ҳуқуқ гуруҳ манфаатларини ҳимоялашга йўналтирилган Инсонлар таваккалига (масъулиятни ўз зиммасига олган ҳода) эркин ҳаракат қилади Инсонлар гуруҳ манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйишлари керак Нооммавий фикрни ифодалашга йўл қўйилади Нооммавий фикрни ифодалаш маъқулланмайди Қарорлар қабул қилишнинг индивидуал жараёни устунлик қилади Қарорларни консенсус орқали қабул қилиш устунлик қилади Лояллик (фирмага, давлатга) маъқулланмайди Муносабатлар лояллик асосида қурилади Манба: [86]. ноаниқликка йўл қўймаслик – таваккалчиликка нисбатан муносабат: бетарафлик, мойиллик ёки инкор этиш 92 . ҳаётда узоқ муддатли ёки қисқа муддатли мақсадларни назарда тутиб ҳаракат қилиш – жамғармаларга мойилликнинг мавжудлиги ва унинг интенсивлиги. Учинчидан, ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи расмий ҳуқуқ институтлари ва норасмий нормаларнинг бир-бирига мос келиши даражасини аниқлаш учун таклиф этилган С.Корнел ва Ж.Колт методикаси 93 . Таҳлилнинг ҳокимият институтларига йўналтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, методикада қуйидаги параметрлар қўлланилади: ҳокимият таркиби – қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларини бўлиш учун (расмий ва норасмий нормалар даражасида) асослар мавжудми; ҳокимият ваколатлари – қайси ҳуқуқлардан ҳокимият институтлари фойдасига воз кечилиши мумкин ва қайсиларидан умуман воз кечилмайди; ҳокимият институтларининг ижтимоий тузилмадаги ўрни – ҳокимият институти таянадиган ижтимоий тузилма: оила, локал ҳамжамият, авлод, миллат; ҳокимият манбаи – ҳокимият мерос қилинадиганми, сайланадиганми, харизматикми ёки эксперт қилинадиганми. Тўртинчидан, жамиятда ҳукумронлик қилаётган норасмий институтнинг идеал хилини ва импорт 92 Handbook of Experimantal Economics. Ed. by J. Kagel, A. Roth. Princeton: Princeton University Press, 1995. P. 620-623. 93 Cornell S., Kalt J. Where does Econimic Development Really Come From Constitional Rull Among the Contemporary Sioux and Apache. P. 405-406. 222 қилинаётган расмий институтнинг идеал хилини ҳосил қилувчи нормаларни таққослашга асосланган методика 94 . Жамият асосий институтларининг (бозор, фирма, уй хўжалиги, давлатнинг) идеал хилларини яратиш шароитида ушбу ёндашув институционал ўзгариш динамикасининг кенг доирасини тадқиқ этиш имконини беради. Масалан, биз юқорида ишонч ҳосил қилганимиздек, қуйидаги нормалар йиғиндиси бозорнинг идеал хили ҳисобланади: мураккаб утилитаризм; мақсадни кўзлаб оқилона ҳаракат қилиш; индивидуаллаштирилган ишонч; очиқлилик; ижобий маънодаги эркинлик; легализм. Айнан ушбу нормалар мазкур жамиятда устунлик қилаётган норасмий нормаларни таҳлил қилиш учун параметрларни белгилаб беради. Натижада жамиятда индивидуаллаштирилган ишонч даражасини таърифловчи шкалаларни аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, институт импорт қилинган ҳолатда воқеалар ривожланишининг иккита сценарийсини кўриш мумкин. Биринчидан, расмий ва норасмий нормаларнинг конгруэнтлиги ҳолатида институционал ривожланишнинг жадаллашуви юз беради. Лекин бунда институционал ривожланиш ҳаракат йўналишининг тубдан ўзгариши рўй бермайди, чунки расмий ва норасмий нормалар азалдан бир-бирига зид бўлмаган. Институт фақатгина ўзи вужудга келишининг бир қатор босқичларидан тезроқ ўтади (улар эволюцион ривожланиш ҳолатида анча кўп вақтни олган). Иккинчидан, расмий ва норасмий нормаларнинг ноконгруэнтлиги ҳолатида расмий ва норасмий нормалар ўртасидаги номувофиқлик туфайли институционал ривожланишнинг сусайиши юз беради. Иккинчи сценарий институционал ривожланиш ҳаракат йўналишининг тубдан ўзгариши рўй беришини умуман назарда тутмайди. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling