Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Институтлар ўзгаришини мафкура назарияси асосида изоҳлаш
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
16.3. Институтлар ўзгаришини мафкура назарияси асосида изоҳлаш
Мафкура назарияси янги иқтисодий тарихнинг бир тармоғи ҳисобланади. Мафкура дейилганда ҳар куни юзага келадиган муаммоларни қабул қилишнинг уларни ҳал этиш учун талаб этиладиган ахборот миқдорини камайтириш имконини берувчи усули (ижобий таъриф), ва индивид ҳаракат қилаётган институционал доираларнинг адолатлилиги ёки қонунийлиги ҳақидаги фикр тушунилади (норматив таъриф) 86 . Биринчи таъриф мафкуранинг ташқи муҳитни ва ўзаро ҳамкорлик иштирокчиларининг хатти-ҳаракатини талқин этишдан иборат бўлган янгича ифодалаш функцияси билан боғлиқ. Бошқача айтганда, мафкура ёрдамида индивид ўзининг хатти-ҳаракати тўлиқ мақбул бўлмаган ҳолларда қарорлар қабул қилишда ҳисобга олинадиган омиллар доирасини белгилаб олади. Бундан ташқари, муаммонинг ўзаро ҳамкорлик иштирокчилари томонидан умумий мафкуравий эътиқодлар асосида бир хил қабул қилиниши улар ўртасида алоқа ва ахборот алмашувини осонлаштиради ҳамда уларга янгича ифодалашнинг оқилона нормалари асосида ҳаракат қилиш имконини беради. Иккинчи таъриф ўзаро ҳамкорлик қанақа асосий қадриятлар ва нормалар асосида йўлга қўйилиши кераклиги тўғрисидаги норматив фикрни мафкура билан боғлайди. Институтларнинг ривожланишнинг аввалги ҳаракат йўналишига боғлиқлиги асосан институтларнинг янгича ифодалаш функцияси билан шартланган. «Индивидларнинг амалий тажрибаси аввалги мафкура асосида талқин этилмаса, улар ўзларининг мафкуравий қарашларини ўзгартиришади» 87 . Бироқ, тажрибанинг мафкурага мос келмаслиги дарҳол мафкуравий қарашларнинг тубдан ўзгаришига олиб келмайди – ўзгаришлар тузатишлар киритиш ва кичик ўсишлар хусусиятига эга бўлади. Мафкурага асосланган қабул қилиш тозаловчи орқали ўтувчи тубдан янги тажриба салгина тузатишлар киритилган эски тажрибага айланади. Мафкурадаги секин, қисман ўзгаришлар юз берадиган узоқ даврлар унда талқин этиш механизмининг алмашуви юз берадиган туб ўзгаришларнинг нисбатан қисқа даврлари билан алмашади. Янги тажриба юзага келишининг тезлиги билан мафкуранинг тубдан алмашиши эхтимоли ўртасида боғлиқлик кузатилади. Энди шуни таъкидлаш мумкинки, мафкурани юқорида таърифланган «узуқ-узуқ мувазанат» (punctuated equilibrium) усули билан ўзгартириш автоматик хусусиятга эга эмас, балки мафкуранинг ўзида унга жорий тузатишлар киритилиши учун масъул бўлган унсурлар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан мафкуралар икки хилда бўлади. Биринчи турдаги мафкуралар доирасида янги ҳаётий тажрибанинг юзага келган талқин этиш механизмларига зидлиги янги тажрибани қабул қилишдан ёки уни талқин этишдан ва умуман мафкурадан воз кечиш 86 North D. Three Approaches to the Study of Institutions. P. 35; Norht D. Structure and Change in Economic History. P. 49. 87 Norht D. Structure and Change in Economic History. P. 50. 216 кўринишига эга бўлади. Аксинча, иккинчи турдаги мафкуралар янги тажрибани синтез қилиш ҳамда мафкурага доимий тузатишлар киритиш орқали янги тажриба ва аввалги дунёқарашни интеграциялаш имконини беради. Масалан, умуман жамиятга кўчирилган норасмий нормалар амалда бўлиш ва қўллашнинг мутлақо янги шароитларига тушиб қолади. Норманинг таркиби билан норма бажариши лозим бўлган мақсадлар ўртасида қарама-қаршилик юзага келади. Ушбу қарама-қаршилик инверсия мантиғи асосида (норасмий нормани ўзгартирмаган ҳолда уни легаллаштириш ёки норасмий нормани тақиқлаш), ёки медиация мантиғи асосида (норасмий нормани умуман жамият доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатига мувофиқ талқин этиш) ҳал этилиши мумкин. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling