Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари 
Харажат мазмуни 
Харажат шакли 
Ижарага топшириладиган квартиралар, уй-жой бозоридаги 
нархлар ҳақидаги ахборотни излаб топиш харажатлари: 
махсус нашрларни харид қилиш ва эълонлар бўйича 
қўнғироқлар ёки риэлторлик фирмасига мурожаат этиш 
Пул шаклидаги харажатлар 
ва вақт сарфлари 
Танланган квартиралар мулкдорлари билан ижаранинг 
алоҳида шартлари ҳақида мулоқотлар олиб бориш 
харажатлари 
Воситачи сарфлари ва вақт 
сарфлари 
Танланган квартираларни бориб кўриш жараёнида уй-жой 
сифатини баҳолаш харажатлари 
Воситачи 
зиммасига 
юклатиш мумкин бўлган 
вақт сарфлари ва транспорт 
харажатлари 
Ижара шартномасини юридик расмийлаштириш, уни 
нотариал тасдиқлаш харажатлари 
Пул шаклидаги харажатлар 
Мулкдорнинг ижара шартларини ўзгартириш (ижара 
тўловини ошириш) бўйича оппортунизмнинг олдини олиш 
харажатлари 
Вақт ва асаб сарфлари 
Мулкдор ижарачига квартирани сақлаб туриш юзасидан 
эътироз билдирган ва / ёки шартномани муддатидан олдин 
бузишни хоҳлаган тақдирда шартнома амал қилиши 
муддатига берилган фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш 
харажатлари 
Вақт сарфлари ва судга 
мурожаат 
этиш 
билан 
боғлиқ 
пул 
шаклидаги 
харажатлар 
Баъзи юқори трансакция харажатларига эга бўлган аниқ ҳолатда 
шартномаларнинг кўпчилиги тузилмайди ва амалга оширилмайди. Чунки 
уларни ижро этишдан келадиган фойда харажатларга нисбатан анча кам 
бўлади. Шу тариқа, трансакция харажатлари амалга ошириладиган 
трансакциялар сонига таъсир кўрсатади (трансакция – шартнома шаклидаги 
битим). Шуларни инобатга олганда корхоналар нисбий устунлигини ошириш 
учун трансакция харажатларини тежаш имкониятларини излаш зарурдир. 
Микродаражада турли хусусий ташкилий тузилмаларда харажатларни 
таҳлил этишда қуйидаги тамойиллар қўлланилиши лозим: 
1. Трансакция (битим-шартнома) – таҳлилнинг асосий бирлиги. 
2. Ҳар қандай муаммони, бевосита ёки билвосита шартномавий муаммо, 
деб қараб, уни трансакция харажатларини камайтириш нуқтаи назаридан 
ўрганиш фойдалидир. 
3. Трансакция харажатларини тежашга турли трансакцияларни уларни 
бошқариш тузилмаларига табақалаштирилган тарзда бириктириш йўли билан 
эришилади. 
4. Ташкилий 
тузилмани танлаш муқобил вариантларни қиёсий 
институционал баҳолаш асосида кечади. 
Микродаражада трансакция харажатлари корхонада ишлаб чиқариш 
жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланади. Бунда қуйидаги 
харажатлар, яъни шартнома лойиҳасини тузиш, музокаралар юритиш ва 
келишув кафолатларини таъминлашда юзага келадиган харажатлар, шунингдек, 


60 
шартномани самарасиз мослаштириш, унга тузатиш киритиш билан боғлиқ 
бўлган, шартномани амалга ошириш бўйича танланган йўлдан қайтиш, 
шартномадаги хатолар ва кутилмаган ташқи низолар натижасида юзага 
келадиган харажатларни фарқлаш лозим. 
Шуни 
инобатга 
олган 
ҳолда, 
иқтисодиётда 
институтларни 
шакллантиришда, улар фаолиятини самарадорлигини оширишда трансакция 
харажатлари асосий роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан
10
О.Уильямсоннинг 
қуйидаги хулосаси диққатга сазовор: “моддий ва хомашёларга кам харажатлар 
билан кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жамият эмас, балки маҳсулотни 
ишлаб чиқаришда трансакция харажатлари улуши паст бўлган жамият ютуққа 
эришади”.

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling