6.4. Жаҳондаги хуфиёна иқтисодиёт
Хуфиёна иқтисодиёт иқтисодий тизимларнинг барча турларига хос бўлиб,
унинг кўламлари ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган
мамлакатларда ҳам ғоят кенг.
1990-йилларнинг иккинчи ярмида ривожланган мамлакатларда хуфиёна
иқтисодиёт ЯИМнинг ўртача 12 фоизига, ўтиш иқтисодиётига эга
мамлакатларда 23 фоизига, ривожланаётган мамлакатларда эса 39 фоизига тенг
бўлган.
1998 йилда ушбу кўрсаткич бўйича Греция (ЯИМнинг 29,0 фоизи),
Италия (27,8%), Испания (23,4%), Бельгия (23,4%) “етакчилик қилди”.
Ирландия, Канада, Францияда ҳам хуфиёна иқтисодиётнинг кўламлари кенг –
14,9 фоиздан 16,3 фоизгача. Бу борада Австрия (9,1%), АҚШ (8,9) ва
Швейцария (8,0) энг қулай ҳисобланади
15
.
Хуфиёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши
Греция, Италия, Швеция, Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан,
Германияда 2001 йилда хуфиёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда
ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил этган. Жами хуфиёна сектор ЯИМнинг
16,5 фоизини ташкил этади. Хуфиёна сектор ривожланаётган мамлакатларда
жуда кенг кўламларга эга. Масалан, хуфиёна сектор Нигерияда ЯИМнинг 76
фоизини, Тайландда 71 фоизини, Мисрда 68 фоизини, Боливияда 66 фоизини,
Панамада 62 фоизини ташкил этади.
ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллиги собиқ социалистик мамлакатларда амалга
оширилган чуқур ислоҳотлар билан боғлиқ. Ҳам сиёсий, ҳам ҳуқуқий
тизимнинг беқарорлиги иқтисодий соҳага ҳам салбий таъсир кўрсатди. Ушбу
мамлакатларда хуфиёна иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 6.3-жадвалда
келтирилган.
6.3-жадвал
Ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар учун хуфиёна иқтисодиётнинг
ЯИМдаги улуши динамикаси (ЯИМга нисбатан фоиз ҳисобида)*
Мамлакатлар
1989
1990
1991
1992
1993
Do'stlaringiz bilan baham: |