Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
Таянч сўз ва иборалар
Хуфиёналик, мулкчилик ҳуқуқларининг хуфиёна тизими, «қонунга бўйсуниш баҳоси», хуфиёна иқтисодиётнинг турли унсурлари: норасмий, соҳта ва криминал иқтисодиёт. Хуфиёна иқтисодиёт ўлчамларини баҳолаш 82 ёндашувлари: монетар усул, харажат ва даромадлар баланслари усули, бандликни таҳлил қилиш усули, технологик коэффициентлар усули, уй хўжаликлари ва корхоналар раҳбарлари ўртасида сўров ўтказиш усули, социологик усул. Хуфиёналик баҳосининг унсурлари: ҳуқуқий қоидалардан бош тортиш билан боғлиқ харажатлар, даромадлар трансферти билан боғлиқ харажатлар, солиқлар ва иш ҳақига ҳисоблаб ёзишлардан бош тортиш билан боғлиқ харажатлар, қонуний қайд этилган мулкчилик ҳуқуқларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ харажатлар, шартнома тизимидан фойдаланишнинг имконсизлиги билан боғлиқ харажатлар, хуфиёна битимнинг мутлақ икки томонлама хусусияти билан боғлиқ харажатлар, низоларни ҳал этишнинг хуфиёна тартиботларидан фойдаланиш харажатлари. «Мафия» атамаси, «шаън одами», ҳамкорликнинг «ўзиники» ва «бегона» тоифаси. Такрорлаш учун саволлар 1. Фақат иқтисодиётнинг хуфиёна сектори субъектларига нисбатан куч ишлатиш чораларини қатъийлаштириш ёрдамида ушбу секторнинг ўлчамларини қисқартиришга эришиш мумкинми? 2. Хуфиёна сектор ялпи ички маҳсулотида юқори улуш билан тавсифланувчи мамлакатда бозор ислоҳотларининг дастлабки босқичлари қандай бўлиши керак? 3. Бозор ислоҳотлари сиёсатининг стандарт дастурига қандай тузатишлар киритилиши лозим? 4. Хуфиёна иқтисодиётнинг қандай унсурлари мавжуд? 5. Хуфиёна иқтисодиёт ўлчамларини баҳолаш ёндашувларини изоҳланг. 6. Хуфиёналик баҳосининг унсурлари нималардан иборат? 7. «Мафия» атамасининг келиб чиқишини шарҳланг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling