Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Даромадлар трансферти билан боғлиқ харажатлар. Ҳатто солиқлар 
тўлашдан бош тортувчи иқтисодий субъектлар ҳам ўз фаолиятидан фойдали 
самарани давлат билан баҳам кўради, бироқ бунда улар бунинг эвазига 
давлатдан ҳеч нарса олмайдилар. Гап шундаки, барча иқтисодий субъектлар 
билвосита солиқлар ва инфляция солиғини тўлайдилар (биринчи навбатда бу 
хуфиёна алмашувлар чоғидаги мутлақ нақд пулларга тааллуқли). Лекин 
трансфертлар бир томонлама хусусиятга эга – ошкора иқтисодий 
субъектлардан фарқли ўлароқ, хуфиёна иқтисодий субъектлар бузилган 
мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоялаш юзасидан давлатга мурожаат эта 
олмайдилар. Бунга, жумладан, кредит олиш билан боғлиқ қийинчиликларни 
ҳам қўшимча қилиш лозим – чунки ўз фаолиятини яширувчи субъектлар 
кредитга лаёқатлиликларни бухгалтерия балансида асослай олмайдилар. 
Солиқлар ва иш ҳақига ҳисоблаб ёзишлардан бош тортиш билан боғлиқ 
харажатлар. Даромад солиғи, ижтимоий суғурта фондига ва пенсия 
жамғармасига мажбурий тўловлардан бош тортиш корхонага иш ҳақини 
тўлашга тежаш имконини беради, лекин бунда меҳнатнинг ўрнини сармоя 
билан босиш ва техика билан қайта жиҳозлашдан манфаатдорликни 
пасайтиради. Арзон меҳнат корхонани «йўлдан оздиради». Бундан ташқари, 
қўшилган қиймат солиғини ундириш тадбири хуфиёна фаолият соҳасини фақат 
ишлаб чиқариш занжирининг четки бўғинлари – чакана савдо ва хомашёга 
ишлов беришнинг бошланғич босқичлари билан чеклайди. Чунки ишлаб 
чиқариш жараёнининг айнан бошланғич босқичларида ҚҚСни тўламасликдан 
кўриладиган фойда энг кўп миқдорга етади, айни пайтда оралиқ босқичларда 
оралиқ маҳсулотнинг хуфиёна ётказиб берувчилари ошкора етказиб 
берувчиларга нисбатан ютқазиш ҳолатига тушиб қоладилар.
Қонуний қайд этилган мулкчилик ҳуқуқларининг мавжуд эмаслиги билан 
боғлиқ харажатлар. Мулкчилик ҳуқуқларини хуфиёна тафсирлаш фақат 
ижтимоий санкциялар ва муносабатларни индивидуаллаштириш йўли билан 


76 
ижтимоий тузилмалар доирасида амалга оширилиши мумкин. Мулкчилик 
ҳуқуқлари ошкора (фуқаролик келишуви асосида) эмас, балки ижтимоий 
(анъанавий келишувлар асосида) белгиланади ва ҳимояланади. Шунинг учун 
фақат барча трансакциялар ижтимоий тузилма - қабила, оила-қариндошчилик 
ёки қўшни жамоа, миллий доиралар ичида амалга оширилганда, ҳуқуқларни 
алмашиш ва ҳимоялаш харажатлари жуда паст бўлади. «Четдан» инсон 
иштирокидаги ҳар қандай битимда мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг 
иқтисодий механизмлари амал қилмай қолади.
Демак, ҳуқуқлар фақат улар ичида энг юқори нархни тўлашга тайёр 
бўлган (яъни энг самарали ҳуқуқ эгаси) харидор топилиши шарт бўлмаган 
инсонларнинг қатъий чегараланган доирасига мумкин. Коуз теоремасининг 
бажарилмаслигидан ташқари, мулкчилик ҳуқуқларини капиталлаштириш, 
ҳуқуқларни эркин ўтказишнинг иложсизлиги ҳам маълум шахслар доираси 
томонидан ҳуқуқлар билан алмашувни чеклашнинг натижаси ҳисобланади 
(ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини сотишнинг иложи йўқ). 
Де Сото хуфиёна қайд этилган мулкчилик ҳуқуқларини таърифлаш учун 
«жонсизлантирилган капитал» атамасидан фойдаланади: ушбу капиталдан 
гаров сифатида фойдаланиш, уни гаровга инвестиция қилиш, эркин сотиш, 
баъзан эса шунчаки мерос қилиб қолдириш мумкин эмас. 
Шартнома тизимидан фойдаланишнинг имконсизлиги билан боғлиқ 
харажатлар. Шартномаларни тузишнинг хуфиёна тадбири унда кўплаб 
иқтисодий субъектлар иштирок этадиган узоқ муддатли лойиҳаларнинг амалга 
оширилишини қийинлаштиради. Чунки узоқ муддатли лойиҳага маблағлар 
қўйишга ундовчи омил бўлиб унда иштирок этувчи инсонларнинг шахсий 
нуфузи эмас, балки нима бўлишидан қатъи назар сармоядорларнинг ҳуқуқлари 
ҳимояланишига ишонч ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, шартномани қайта кўриб 
чиқиш зарурати туғилган ҳолатларда иштирокчилар битимнинг томонларнинг 
ҳеч бири ундан манфаатдор бўлмаган барча икир-чикирларига эътибор 
қаратиши лозим бўлган суд ёки арбитражга мурожаат эта олишмайди. 
Хуфиёна битимнинг мутлақ икки томонлама хусусияти билан боғлиқ 
харажатлар. Фаолият ва унинг натижаларини қонундан яширишга уриниш 
хуфиёна битим иштирокчилари доирасини мумкин қадар чеклашга ундайди. 
Хуфиёна битим кўпроқ икки томонлама хусусиятга эга. Битимдан манфаатдор 
бўлган учинчи шахслар (масалан, стихияли юзага келадиган бозорлар 
яқинидаги мавзелар аҳолиси) унинг иштирокчилари доирасидан чиқарилган, 
демак, уларнинг манфаатлари битимда ҳисобга олинмайди. Бошқача айтганда, 
зарарли фойдаланиш ҳуқуқи, одатда, хуфиёна ҳуқуқни тартибга солиш 
соҳасидан ташқарида қолади. 
Низоларни ҳал этишнинг хуфиёна тартиботларидан фойдаланиш 
харажатлари. Ошкора суд-ҳуқуқ тизими низоларни ҳал этишнинг қатор 
субинститутларига – оилавий-қариндошчилик ва мафия механизмларига эга. 
Юзага келган низоларни ҳал этиш учун иккала муқобил вариантдан ҳам 
фойдаланиш харажатлар билан боғлиқ. Биринчидан, кўп сонли қариндошлар, 
юртдошлар ва бошқа «ўзиникилар» билан яхши муносабатларни ушлаб туриш 


77 
эътибор белгиларини қаратиш учун вақт ва хизматлар алмашиш учун 
маблағлар талаб қилади.
Иккинчидан, суд ва кучлилик тузилмалари вазифасини бажарувчи мафия 
хизматларига мурожаат этиш ўзига хос солиқни тўлаш зарурати билан 
шартланган. Ҳатто Италияда ушбу солиқ алоҳида – pizzo номига эга бўлган. 
Ушбу солиқнинг миқдори ё корхона айланмасига нисбатан фоизларда, ёки 
мафия томонидан бизнесни ҳимоялаш ва низоларни ҳал этиш бўйича 
кўрсатилган хизматларга тенг (эквивалент) ҳисобда ҳисоблаб чиқилади. Бунда 
давлатдан 
фарқли 
равишда 
мафия 
ўз 
хизматларининг 
ҳар 
бир 
фойдаланувчисига «солиқнинг» алоҳида миқдорини белгилаган ҳолда 
монополчини камситувчи сиёсатни олиб боришга қодир бўлади. Ошкора 
тузилмага нисбатан мафия фаолиятининг маҳаллий хусусияти ахборот 
манбаларининг анча кенг доирасидан фойдаланишда ўз ифодасини топади. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling