Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Мулкчилик муносабатларини амалга оширишнинг тарихий


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

7.3. Мулкчилик муносабатларини амалга оширишнинг тарихий 
шакллари 
Иқтисодиётда, хусусан, мулкий муносабатлар шаклларини ўрганишда
мулкни таснифлаш муҳим ўрин тутади. Кўпчилик иқтисодчи ва файласуфлар 
учун мулк субъекти таснифлаш мезони сифатида олинади. Агар мулк бир 
шахсга тегишли бўлса, у – хусусий. Агар у бир неча шахсга тегишли бўлса – 
жамоавий. Агар у бутун жамиятга тегишли бўлса – умумхалқ ёки давлат мулки 
ҳисобланади. Бундай ёндашув Ғарбдаги тадқиқотчилар учун мулкнинг учта 
хусусий, жамоавий ва ижтимоий шаклини ифодалашга асос бўлган. Баъзан 
уларга акциядорлик (корпоратив) ва давлат шакллари ҳам қўшимча қилинади. 


88 
Баъзида акциядорлик мулкини жамоавий шакл деб, давлат мулки эса ижтимоий 
шакл ҳисобланади. Лекин бундан моҳият ўзгармайди.
Мулкчилик муносабати тарихан қандай шаклларда ривожланганлиги 
катта қизиқиш уйғотади (7.1-расм). 
Ихтиёрий шаклдаги мулкнинг намоён бўлиши қатор омилларга боғлиқ. 
Жумладан:

меҳнат шароитлари ва натижаларини ўзлаштириб олиш усуллари; 

меҳнат шароитлари ва натижаларини тасарруф этиш хусусиятлари

меҳнат шароитларини такрор яратиш; 

фаолият турлари бўйича алмашишнинг асосий усули

натижаларни қайта тақсимлаш усуллари. 
1. Мулкчиликнинг энг дастлабки шакли жамоавий мулк Ғарб ҳуқуқий 
тизимининг асос (антик тараққиёт)ини ташкил этади. У учта асосий хусусият 
билан тавсифланади: 

жамоавий мулк жамиятга – уни тўлақонли аъзолари деб тан олинган 
ҳамма индвидларга тегишли;

жамоавий мулкни қайта тақсимлаш ҳуқуқи мутлақ жамиятга тегишли

жамоавий мулк жамоавий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Жамоавий мулкнинг асосий тавсифлари қуйидагилардан иборат: 
а) бошқариш (тақсимлаш) – ижтимоий; 
б) эгалик қилиш – хусусий; 
в) жамоавий мулк объектидан воз кечиш таъқиқланган; 
г) ижтимоий мажбуриятлар тизими; 
д) ишлаб чиқарувчининг ўз фаолияти натижаларига мулкчилиги. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling