Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Мулкчилик институтига оид талқинларнинг туркумланиши
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
Мулкчилик институтига оид талқинларнинг туркумланиши
Ёндашув номи Мулкчиликнинг асосий белгилари 1. Классик йўналиш Даромад келтириш қобилияти мужассамланган капитал 2. Файласуфлар ва неоклассиклар Ташқи дунё объектлар устидан назоратни уларни ўзлаштириб (эгаллаб) олиш асосида амалга ошириш 3. Диалектик усул тарафдорлари Шахснинг табиатдан ҳам, ижтимоий ҳаёт жамоатчилигидан ҳам бегоналашишида ҳамда ишлаб чиқарувчини ишлаб чиқариш воситасидан ажратишда намоён бўлувчи ижтимоий алоқаларни таркиблаш, мураккаблаштириш шакли 4. Немис тарихий мактаби Ижтимоий ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойили ҳисобланган аҳлоқ нормасида жамият томонидан олий ва муқаддас қадрият ҳамда индивид мустақилигининг кафолати сифатида тан олиш 5. Неоинституционал йўналиш Турли шахслар ўртасида бир буюмда турли ҳуқуқларнинг намоён бўлиш имконияти буюмга қарашли ваколатлар йиғиндиси 6. Хуқуқшунослар Шахснинг буюм устидан ҳукумронлиги ва бошқа шахслар имкониятларини чеклаш 7. Социологлар Иқтисодий бўйсундириш асосида ижтимоий иерархияни ўрнатиш усули 8. Эрнандо де Сото (Перу) Қийматга айланишда иштирок этиш ва даромад келтириш қобилияти 87 Жадвалга кўра, мулкчиликни ўзлаштириб олиш билан тенглаштириш неоклассик иқтисодий тафаккур вакилларига хос бўлса, ҳуқуқшунослар учун шахснинг буюм устидан ҳукумронлиги имкониятларини чегаралаш мулкдан бошқа шахсларнинг зиёнига фойдаланишга рухсат бермаслик сифатида таърифланади. Мулкчилик шахс ва буюм ўртасидаги эмас, балки инсонлар ўртасидаги муносабат сифатида гавдаланиши керак. Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси нафақат бошқарув, хавфсизлик, меросга топшириш ҳуқуқларини қўшган ҳолда ҳуқуқлар тўпламини кенгайтиради, балки ҳуқуқларнинг ўз айланувчанлигига, олди-сотди объектлари бўлиб буюмларнинг ўзи эмас, балки уларга нисбатан ҳуқуқ ҳисобланишига эътиборни қаратади. Масалан, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи; мол-мулкдан фойдаланишдан келадиган даромадни олиш ҳуқуқи ва б. Хуқуқшуносларнинг фикрича, мулк – мутлақ ҳуқуқ. Мулкдорга қонун билан таъқиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилган. Мутлақ ҳуқуқ ижобий чеклов эмас, балки салбий чеклов (қайсиким бу мумкин эмас) деб изоҳланади. Агар ҳуқуқларнинг муайян тўплами, масалан, А.Оноре томонидан санаб ўтилган 11 та ҳуқуқнинг аксарияти иккиламчи ҳисобланади. Мисол учун, хавфсизлик ҳуқуқини олайлик. Унинг ўзи етарли эмас, чунки ҳуқуқ фақат давлат томонидан муҳофаза қилинган тақдирда, классик нуқтаи назардан ҳуқуқ ҳисобланади. Воз кечиш ҳуқуқи – тасарруф этиш ҳуқуқининг бир қисми. Жавобгарлик ҳуқуқи мулкчилик ҳуқуқини эмас, умуман фуқаролик ҳуқуқини ўзида намоён этади. Иқтисодий нуқтаи назардан турли ҳуқуқларни қисмларга ажратиш техникаси ўта самарали. Мулкдор, мулкдорлигича қолиб, фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам, бошқариш ҳуқуқидан ҳам, даромад олиш ҳуқуқидан ҳам вақтинчалик воз кечиши мумкин. Товар эса нафақат ўз жисмоний хусусиятларининг йиғиндиси, балки имконият ва чекловларнинг маълум тўплами сифатида намоён бўлади. Бироқ бошқа муҳим иқтисодий мавҳумлик сингари – қиймат, мулк таркибий қисмларга бўлинади, лекин улар йиғиндисидан таркиб топмайди. Шунинг учун мулкчиликни ҳуқуқларнинг мураккаб қисмлар йиғиндиси сифатида таърифлаш кўпроқ мазмунга эмас, балки технологик хусусиятга эга. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling