Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Олий Табақали Кўп поғонали Хусусий Тоталитар Бюрократик Корпоратив Ижтимоий 7.1-расм
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табақали мулк
- Хусусий мулкчилик
- Корпоратив мулк
- Ижтимоий мулк
Олий
Табақали Кўп поғонали Хусусий Тоталитар Бюрократик Корпоратив Ижтимоий 7.1-расм. Мулк шаклларининг ривожланиши. Жамоавий 89 Жамоавий мулкнинг ривожланиши давлатчиликни юзага келтирган. Ушбу босқичда давлат мажбур этиш аппарати сифатида ҳали жамиятга қарши турмайди. 2. Олий мулк давлат мулкининг дастлабки шаклидир. Давлатни ташкил этиш кўп ҳолларда мулкни, масалан, ерни зўрлик билан тортиб ва босиб олиш натижаси бўлган. Олий мулкнинг асосий тавсифлари қуйидагилардан иборат: а) мулк ва ҳокимиятнинг бўлинмаслиги; б) хизмат учун мукофот сифатида ресурсни ҳадя этиш шаклида фаолият билан алмашиш; в) меҳнат шароитларини ишлаб чиқарувчиларга бириктириш (хусусий эгалик); г) бириктирилган ресурсларни тасарруф этиш учун давлат монополияси; д) ишлаб чиқарувчининг ўз фаолияти натижаларига мулкчилиги. Давлат бошлиғи бундай мулкнинг «олий мулкдорига» айланган ва уларни ўз фуқароларига тарқатган (ҳадя қилган). Ерни эгаликка олиш ва ундан фойдаланиш шарти давлатга хизмат қилишдан иборат бўлган. Олий ҳокимият ихтиёрида энг муҳим таъсир этиш воситаси – тортиб олиш (тасарруф этиш) ҳуқуқи қолдирилган. Бу бир вақтнинг ўзида иккита ўзаро боғлиқ вазифани ҳал этиш имконини берган: ишлаб чиқарувчининг эҳтиёжларини қондириш ва ишлаб чиқарувчини ўзи фойдаланадиган ресурсни такрор етиштиришга мажбур қилиш. Аста-секин вақт ўтиши билан олий мулкчилик институти шароитида, давлат монополияси хўжалик фаолияти маҳсулотлари билан алмашув ривожланишига тўсқинлик қила бошлаган. Иқтисодий эҳтиёжларнинг таъсири остида мулкчилик институти ўзгара бошлади. Натижада турли ишлаб чиқариш усулларига хос икки хил институт шаклланди: табақали ва кўп поғонали мулк. 3. Табақали мулк – олдинги даврда асосий меҳнат шарти бўлган табиий ресурсларга табақали монополияларнинг шаклланиши билан тавсифланади, дворянларнинг ўзларига «бириктирилган» мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқининг кенгайиб бориши билан изоҳланади. Табақали мулкчиликнинг асосий хусусиятлари: а) мулкдорлар синфининг пайдо бўлиши; б) ишлаб чиқариш воситалари чекланган айланмасининг пайдо бўлиши; в) ҳокимият ҳуқуқларига нисбатан мулкий ҳуқуқларнинг чекланган хусусияти; г) ишлаб чиқарувчининг ўз фаолияти натижаларига мулкчилиги; д) мулкдан олинадиган даромадни қайта тақсимлаш янги шаклининг пайдо бўлиши. Ривожланишнинг Европа моделига хос табақали мулкчилик институти давлат мулкчилигидан хусусий мулкчиликка ўтиш босқичи сифатида таърифланади. 4. Хусусий мулкчилик индивиднинг жамоавий хўжалик фаолиятидан ажралиб чиқишини ўзида намоён этади ва қуйидаги асосий хусусиятлар билан тавсифланади: иқтисодий агентларнинг мустақиллиги; 90 меҳнт шароитлари ва натижаларининг эркин айланиши; ҳокимият ҳуқуқларига нисбатан мулкий ҳуқуқларнинг етарлилиги; мулкдорнинг мулкий жавобгарлиги. Хусусий мулк институтининг шаклланиши тобеликнинг янги шакли – иқтисодий тобеликнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ходимнинг ишлаб чиқариш воситаларидан ажралиши билан бир қаторда ишлаб чиқарувчининг ўз меҳнатининг маҳсулига бўлган ҳуқуқидан маҳрум этилиши юз берди. 5. Корпоратив мулк. Кўплаб тадқиқотчилар корпоратив мулкни хусусий мулк билан тенглаштириб, корхонани ташкил этишнинг корпоратив шаклини мулкий мажмуани ишончли бошқариш шакли сифатида талқин этишни таклиф қиладилар. Корпоратив мулкчиликнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: мулкнинг айрим шахсларга тақсимланганлиги; иқтисодий агентларнинг тобелик муносабатлари; иқтисодий агентлар жавобгарлигининг чекланганлиги; қайта тақсимлаш муносабатлари соҳасида мулкдан келадиган даромадлар ролининг кескин ортиши; мулкдор – корпорация ҳуқуқларини билвосита ҳимоялаш орқали меҳнат шароитларини такрорий яратиш. 6. Ижтимоий мулк. Ижтимоий мулк юридик ва жисмоний шахслар мулки билан бирга мавжуд бўлади. Жамият мулки, кўп ҳолатларда давлат томонидан бошқарилишига қарамай, унга тегишли эмас. Жамиятнинг муаммоси ресурсларни такрорий ишлаб чиқариш ва мулкдан даромад – монопол рентани олиш устидан назорат ўрнатишдан иборат. Ижтимоий мулкчиликнинг асосий хусусиятлари қуйидагиларни ўз ичига олади: а) жамиятнинг ҳокимият аппарати сифатида давлатдан ажратилиши; б) жамиятнинг табиий ресурсларга монополияси; в) ижтимоий мулк объектларидан фойдаланишнинг концессион механизми; г) ишлаб чиқарувчининг ўз фаолияти натижаларига мулкчилиги; д) ижтимоий мулкдан келадиган даромадлардан жамият аъзоларининг ижтимоий аҳамиятли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиш. 7. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling