Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

Қисқача хулоса 
Шартнома муайян битимларни амалга оширишнинг институционал 
доираларини ўзида намоён этади. Шартнома ҳар қандай институт сингари 
нафақат ўзаро ҳамкорликни чегаралайди, балки унга замин яратади, бу ҳол 
айниқса битимларни тузиш ва амалга ошириш лаҳзаларининг вақт бўйича мос 
келмаслигида яққол намоён бўлади. Бундай турдаги битимлар улар 
иштирокчиларининг мақсадларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо 
бўлиши хатари билан боғлиқ.
Инсонлар хатарни қабул қилиш даражаси бўйича фарқ қилади, бу эса 
икки турдаги шартномаларнинг – хатарга бетараф бўлган шериклар ўртасидаги 
муносабатларни тартибга солувчи сотиш тўғрисидаги шартнома ҳамда хатарга 
бетараф бўлган ва хатарга қарши инсонларга ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини 
берувчи ёллаш тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлишини изоҳлайди. 
Ташкилот кичиклашган буйруқбозлик иқтисодиётини ўзида намоён 
этади. Ташкилот ички ўсишининг чекланганлиги айнан шу билан боғлиқ. 
Ташкилот кўламларининг кенгайиши мониторинг ўтказиш ва оппортунизмнинг 
олдини олиш харажатлари ошишига олиб келади. Институт (бозор) билан 
ташкилот (фирма) ўртасидаги энг аниқ чегара қуйидаги кўрсаткичлар 
даражасини баҳолаш ёрдамида аниқланади: активларнинг ўзига хослиги, 
ноаниқлик, 
битим 
томонларининг 
хатарга 
мойиллиги, 
битимнинг 
мураккаблиги, шунингдек, қонундан фойдаланиш баҳоси билан хуфиёналик 
баҳосининг ўзаро нисбати. 
Таянч сўз ва иборалар 
Шартнома, шартномавий мажбуриятлар, сотиш тўғрисидаги шартнома, 
ёллаш тўғрисидаги шартнома, имплицит шартнома, шартнома даври, шартнома 
шартлари, санкция, ташкилот, қишлоқ хўжалигида шартномавий муносабатлар, 
мониторинг. 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Сиз бугун қандай турдаги шартномаларни тузишингизга тўғри келди? 
Амалга оширилган битимлардан бирини шу нуқтаи назардан тавсифланг. 
2. «Лавз пулдан ҳам қиммат» деган машҳур мақолни институционал 
нуқтаи назардан талқин этинг. Унда қандай шартнома идеали ўз аксини топган? 
3. Бугунги кунда Сиз қандай ўзига хос активга эгасиз? Жавобингизни 
асосланг. 


120 
4. Институт 
ва ташкилот категорияларидан фойдаланган ҳолда 
институционал ёндашув асосида сиёсий партия билан ижтимоий-сиёсий 
ҳаракат ўртасидаги фарқни изоҳланг. 
5. Нима учун имплицит шартномани амалга ошириш жараёнида юзага 
келадиган низоларни ҳал этиш учун учинчи томонни жалб этиш зарурати йўқ?
6. Қишлоқ хўжалигида қандай мақсадлар учун шартномалар тузилади ва 
шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш мониторингининг ўзига хос 
хусусиятларига нималар киради?

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling