Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари матрицаси
121 IX - боб. ФИРМА НАЗАРИЯСИ 9.1. «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси Ташкилот таркибига кирувчи «агентлар» сони ўсиши, агентлар ҳаракати устидан назорат қилиш учун талаб этиладиган «принципал» харажатлари ошишини белгилаб беради. «Агент»ни назорат қилиш зарурати ва назоратни амалга оширишни истамаслик ўртасидаги танловдан иборат бўлган «принципал» муаммавий ҳолатини ўйинлар назариясидан қуйидаги модель ёрдамида кўриш мумкин. «Принципал»ни назорат қилиш харажатлари бирга тенг дейлик, «агент» томонидан ўз мажбуриятларининг виждонан бажарилишидан олинадиган фойда 2 га ва виждонсизлик билан бажарганлик ҳолатларидаги йўқотишлар эса 2 га тенг, дейлик. «Агент» томонидан ўз вазифасини бажаришга виждонсизлик билан муносабатда бўлинган ёки «ишдан бўйин товлаш» ҳолатлари аниқланган тақдирда, у мукофот олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишини ҳисобга олган ҳолда, «принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари қуйидаги матрица билан изоҳланади. 9.1 -жадвал «Принципал» билан «агент»нинг ўзаро муносабатлари матрицаси Кўрсаткичлар «Принципал» «Аге нт» Назорат қилиш Назорат қилмаслик Виждонан ишлаш 1; 1 [St 2 ] 1; 2 [St 1 , P] Ишдан бўйин товлаш 0; -1 2; -2 Ушбу ўйинда «принципал» ва «агент» стратегиясининг мос келмаслиги муаммоси яққол кўриниб турибди. Бунда Нэш бўйича мувозанат мавжуд эмас: «принципал» ва «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатларда оптимал натижага эришиш ташкилот ривожланиши жараёнида юзага келадиган таҳдид остида бўлади. Лекин назорат харажатлари ортиши «агентлар» сони ўсишига тўғри пропорционал эмас. Бу ерда «принципал» ва «агент» ўртасида ахборот асимметриясининг пайдо бўлиши омилини ҳисобга олиш лозим. Учинчи ўйинчи – «табиат» билан ўйинни таҳлил қилган ҳолда, биз иккита асосий ўйинчи ўртасидаги ахборот асимметриясидан фикрни бошқа томонга бурдик. Ташкилот ичида ахборот асимметриясининг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш учун, институционал тизим сифатида буйруқбозлик тизимини тадқиқ этган Фридрих фон Хайекнинг исботларини келтириш мумкин. Яъни ҳеч қандай марказ (яъни «принципал») ҳамма вақт барча ҳодисалардан хабардор бўлиб туриш ва ушбу ахборотни манфаатдор томонларнинг ҳукмига тезкор ҳавола этишга қодир эмас Хайекнинг фикрича, битимнинг барча иштирокчиларини тенг ва тўлиқ ҳажмдаги ахборот билан таъминловчи механизм мутлақо рақобатчи бозорлардаги нархнинг шаклланиши ҳисобланади. Фирма доирасида рақобатли 122 нарх шаклланиши тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас, агар «агент»нинг якуний меҳнати маҳсули қийматидан мунтазам равишда бош тортиши ана шундан далолат беради. Чунки фақат иш ҳақи меҳнатнинг якуний маҳсулига тенг бўлган тақдирдагина меҳнат бозорида мувозанатга эришиш мумкин ва нарх тўлиқ ахборотни ўзида мужассамлантиради. Демак, ташкилотнинг ривожланишига кўра айланадиган ахборотнинг мураккаблашуви ва ихтисослашуви юз беради. Лекин улар самарадорлик бўйича нарх-наво механизми билан таққосланадиган ахборот айланиши тизимининг барпо этилиши билан кузатилмайди. Ташкилотда қарор қабул қилиш жараёни уларнинг ҳар бирида сифат жиҳатдан янги ахборот пайдо бўладиган кўплаб босқичларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, ушбу сифат жиҳатдан янги ахборотга фақат уни олиш ва унга ишлов беришда бевосита иштирок этувчи ташкилот аъзолари эга бўлади. Ноёб ахборотга эга ташкилот иштирокчилари - «агентлар» уни тарқатиш ва уни бузилмасдан «принципал»га узатилишидан манфаатдор эмаслар. Ҳақиқатан ҳам ахборот асимметрияси «агентлар»нинг оппортунистик хатти- ҳаракатлари учун замин яратади – уларнинг ўз фойдалилигини кўпайтиришга уринишлари, улар томонидан ёллаш тўғрисидаги шартнома тузилишида қабул қилинган мажбуриятларга қарамай, фойдалиликнинг бирор-бир қатъий белгиланган даражаси билан қондирилади. «Табиий» кўзда тутилмаган ҳолатлар содир бўлган тақдирда, ёллаш тўғрисидаги шартнома ёрдамида белгиланган мукофот кафолатини олиб, «агент» унга «принципал» билан найранг қилиш ёрдамида фаолият натижасини ўз фойдасига қайта тақсимлаш имконини берувчи кутилмаган «сунъий» ҳолатларни ташкил этишга уринади. Социализм даврида содир этилган «агентлар»нинг ўз фаолияти натижаларини ўзлаштиришда иштирок этишга оппортунистик уриниши каби иқтисодий жиноятларнинг аксариятини айнан шу нуқтаи назардан талқин этиш лозим. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling