Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сертификатлаш
Таянч сўз ва иборалар: лицензия, реализация, турагент, туроператор,
сертификатлаш. Туристик фаолиятни лицензиялаш Туроператорлик ва турагентлик фаолияти, шунингдек саёҳатлар ташкил этишга доир бошқа фаолият туристик фаолиятдир. Туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти туроператорлик фаолиятидир. Туристик маҳсулотни тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти турагентлик фаолиятидир. Туроператорлар ва турагентлар туристик фаолиятни ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади. Туроператорлар ва турагентларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Бунда экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган жисмоний шахсларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб қилинмайди. 41 Экскурсия фаолияти йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва жойлаштиришга (тунаб қолишга) доир хизматлар кўрсатишни назарда тутмайдиган, маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамроҳлигида экскурсиялар ташкил этишга доир туристик фаолиятнинг элементидир Туроператорлар ва турагентлар фаолиятини амалга оширишда лицензия асосий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: - туристик маҳсулот буюртмачиси билан туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилганидан кейин туристик хизматлар кўрсатиш; - ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш; - туристга ва экскурсантга ўз иши тартиби, жойлашган ери (почта манзили), лицензиянинг мавжудлиги, туризмнинг муайян турларини юритиш учун масъул бўлган мутахассислар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш, шу жумладан мазкур ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирган ҳолда тақдим этиш. Сертификатлаш Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, туризм фаолиятини сертификатлаштириш мажбурий тусга эга. Туризм фаолиятининг субъекти сертификатлаштиришдан ўтмаган туризм хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас. Download 6.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling