Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   59
Bog'liq
Turizm

Туризмни тарғиб қилиш - Миллий сайёҳлик маҳсулотларини ички ва 
ташқи бозорларда тарғиб қилиш борасида мамлакатимизнинг туризм 
салоҳиятини хорижий йирик туризм бозорларида тарғиб қилиш доирасида 
“Дам олиш дунёси – 2017” халқаро туризм кўргазмаси ва қатор тақдимот 
тадбирлари ташкил этилган. Хорижий мамлакатлар элчилари, Европа тикланиш 
ва тараққиёт ҳамда Жаҳон банкининг, шунингдек Ғарбнинг йирик ОАВ – 
“BBC”, “CNN” ва “Euronews” вакиллари билан 20 тадан ортиқ учрашувлар 
ўтказилди. Қатор халқаро туризм форумлари ва кўргазмалари, жумладан 
Мадрид, Берлин, Москва, Остона, Токио, Париж, Измир шаҳарларида ташкил 
этилган йирик тадбирларда қўмита мутасаддилари иштирок этди. 
Мамлакатимизнинг 40 дан ортиқ туризм ташкилотларига Испания
Польша, Латвия, Корея Республикаси, Малайзия, Туркия, Индонезия каби 
мамлакатларнинг 
туроператорлари 
билан 
ҳамкорлик 
келишувлари 
ўрнатишларига кўмаклашилди. Жаҳон ҳамжамиятини мамлакатимизнинг 
туризм салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш мақсадида 19 та давлатнинг 
(Бельгия, Буюк Британия, Испания, Италия, Хитой, Россия, Туркия, Япония ва 
б.) ОАВ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. 
 
 
 
 
 
 


35 
6- Мавзу: Туристик зоналарнинг ҳуқуқий мақоми ва 
туристик кластерлар 
Режа: 
1. Туристик зоналар тушунчаси
2. Туристик зоналарнинг турлари
3. Туристик кластерлар ва уларнинг ҳуқуқий мақоми
Таянч сўз ва иборалар: туристик зона, эркин туристик зона, кичик 
туристик зона, махсус туристик зона, туристик кластер.  
Туристик зоналар
Муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча туристик ресурслар 
(табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-соғломлаштириш объектлари, 
шунингдек туристлар ва экскурсантларнинг эҳтиёжларини қаноатлантира 
оладиган бошқа объектлар) жойлашган, кириш туризмини ва ички туризмни, 
туристик индустрияни ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш 
ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд туристик 
зонадир. 
Туристик зоналар давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, 
шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний 
шахсларнинг таклифига кўра ташкил этилади. 
Туристик зоналар республика ёки маҳаллий даражада ташкил этилади. 
Республика даражасидаги туристик зоналар Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари асосида, маҳаллий даражадаги туристик зоналар эса ваколатли 
давлат органи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари 
асосида ташкил этилади. 


36 
Туристик 
зоналарни аниқлашда уларда туристик ресурсларнинг 
мавжудлиги, 
шунингдек 
ушбу 
ҳудудларнинг 
туризм 
турларини 
ривожлантириш учун потенциал имкониятлари инобатга олинади. 
Қурилаётган туристик индустрия объектларининг мулкдорлари ва (ёки) 
эгалари туристик зоналарнинг ҳудудларида туристик ресурслар барпо 
этилаётганда, шунингдек улардан фойдаланилаётганда ушбу объектларнинг 
мавжуд маҳаллий ижтимоий-иқтисодий, тарихий, илмий, бадиий, маданий 
муҳитга ёки бошқа ташкилий-мақсадли муҳитга ва инфратузилма муҳитига 
уйғунлашувини назарда тутиши шарт. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling