Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Мавзуни мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
Мавзуни мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар:
1. Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ваколатлари қайсилар? 2. Туризм бўйича ваколатли орган қайси? 3. Туризм бўйича ваколатли органнинг ваколатларини санаб беринг. 5- Мавзу: Туристик индустриянинг ҳуқуқий тартибга солиниши Режа: 1. Туристик индустрия ва туристик индустриядаги хизматларнинг турлари 2. Туристик индустрия объектларини таснифлаш 3. Туристик ахборот маркази ва унинг фаолияти Таянч сўз ва иборалар: туристик индустрия, индустрия объектлари, ахборот маркази, индустиря объектларини таснифлаш, туризм маҳалласи, туризм қишлоғи, туризм овули Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда туризмни ривожлантириш орқали иқтисодиѐтни тараққий топтириш ва халқ фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор бермоқда. Шу мақсадда 2016 йил 2 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди. Мазкур ҳужжатларда анъанавий, маданий-тарихий туризм баробарида, унинг зиѐрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, даволаш- соғломлаштириш, спорт, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик турларини кенг оммалаштириш, соҳани комплекс ривожлантиришга доир миллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бу борадаги халқаро 27 ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, БМТнинг Жаҳон сайѐҳлик ташкилоти, хорижий мамлакатларнинг шу фаолият билан шуғулланадиган ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, республикамизнинг барча ҳудудида туризм индустрияси объектларини жойлаштириш, тизим учун етук кадрларни тайѐрлашни тубдан такомиллаштириш каби долзарб вазифалар кўзда тутилган бўлиб, ушбу йўналишда муайян чора-тадбирлар ҳаѐтга татбиқ этилмоқда. Шунингдек, соҳада бошқарувни такомиллаштириш мақсадида “Ўзбектуризм” Миллий компанияси негизида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил қилинди. Президентимизнинг 2017 йил 12 июлдаги “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қaрори билан Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимлари жорий қилинди. Туристик индустрия ва туристик индустриядаги хизматларнинг турлари Жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, даволаш-соғломлаштириш, жисмоний тарбия-спорт ҳамда бошқа мақсадга мўлжалланган объектлар, туристик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, экскурсия хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар мажмуи, шунингдек экскурсия етакчиларининг, гидлар (гид- таржимонлар) ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари мажмуи туристик индустриядир. Download 6.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling