18
•
Мамлакатимизда
туризмни
ривожлантириш
учун
хорижий
мамлакатлардан инвестициялар ҳам кириб кела бошлади. Натижада 2000
йилнинг 17 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд шаҳрида
«Афросиёб»
меҳмонхонасини,
Бухоро
шаҳрида
«Бухоро»
меҳмонхонасини
бошқаришни
хорижий
менежментга
бериш
тўғрисида»ги 449-сонли қарори қабул қилинди. 2001 йилнинг 16 мартида
«ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 ноябрда қабул қилинган 449-
сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 131-сонли қарори
қабул қилинди. Бунда хорижий инвесторларнинг иштироки ушбу соҳада
янада кенгайгани эътироф этилган. Шундай қилиб
мамлакатимизда
мустақил бўлган йирик бир соҳа шаклланди.
Ваколатли давлат органларининг туризм соҳасидаги ваколатлари
• Туризмни ривожлантириш давлат дастурларини амалга оширишни
таъминлаш
• Ўзбекистон Республикасини халқаро шартномалари бажарилишини
таъминлаш
• Туристик хизматлар инфратузилмасини шакллантириш
• Халқаро туристик ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг
манфаатларини ифодалаш
• Тарихий-маданий меросни тарғиб қилишни, туристик салоҳиятни
сақлаш ва ривожлантиришни ташкил этиш
• Туристик фаолият субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш
билан боғлиқ масалаларда услубий ва бошқа йўсинда ёрдам кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: