Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Turizm

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Туристик фаолият тушунчаси, моҳияти ва асослари 
2. Туризм шакллари ва уларни ҳуқуқий тартибга солиниши ҳақида гапириб 
беринг. 
3. Халқаро ва ички туризмнинг ҳуқуқий асосларига нималар киради? 
4. Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм соҳасидаги олиб борилаётган 
ҳуқуқий ислоҳотларни сўзлаб беринг? 
2-мавзу: Туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи 
норматив-ҳужжатлар. 
Режа: 
1. Туризм соҳасидаги муносабатларни тиртибга солувчи норматив-
ҳуқуқий хужжатлар тушунчаси. 
2.Туризм соҳасини тартибга солувчи қонунлар. 
3..Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, 
парламентнинг туризм соҳасидаги қабул қилган қарорлари. 
Таянч сўз ва иборалар: норматив-ҳуқуқий хужжатлар, Конституция
қонун ва қарорлар. 


12 
Туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-
ҳуқуқий хужжатларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, туризм 
соҳасига оид қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, Олий 
Мажлис палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 
ва бошқа ваколатли давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида 
туризм соҳасига оид қабул қилган ҳуқуқий хужжатлари киради.
1. 
"Туризм тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
2. "Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонуни 
3. 
"Фаолиятнинг 
айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонуни 
4. "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши 
тўғрисида" 
ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонуни 
5. "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан 
фойдаланиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
6. "Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
7. 
"Туризм тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
8. "Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонуни 
9 "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонуни 
10."Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши 
тўғрисида" 
ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонуни 
11. "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан 
фойдаланиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
12 "Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  
13.. «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 13 декабрдаги 
ПҚ-1879-сонли қарор 


13 
14. Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларига сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 
03.07.2014 йилдаги ПҚ-2200-сон буйруғи  
15."Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига 
ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2014 йил 9 декабрдаги ПФ-4677-сон 
16. 
"Ўзбекистон 
Республикаси сайёҳлик индустриясини жадал 
ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўгрисида" 02.12.2016 й. 
№ ПФ-4861 
 17. "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат 
қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ги 02.12.2016 йил, ПК-2666 
сонли 
18. "Бухоро ва Бухоро вилоятида 2017-2019 йиллар учун сайёҳлик 
салоҳиятини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари 
тўрисида" 19.05.2017 й., ПҚ-2980 
19. 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда сайёҳликни 
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўгрисида" ги ПҚ-3217-сонли 
буйруги 
20. "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик Бўлими тарифига 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгрисида" 04.12.2017 йилдаги ПҚ-
3423-сон қарори 
21. "Чорвоқ" эркин туристик зонасини барпо этиш тўғрисида” 2017 йил 
5 декабрдаги ПФ-5273-сон фармони 
22. 
"Ўзбекистон 
Республикасининг 
сайёҳлик 
салоҳиятини 
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча 
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 03.02.2018 й. № ПФ-5326 фармони 
 23. "Ўзбекистон республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун 
қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар 
тўғрисида" 06.02.2018 й., ПҚ-3510 қарори 


14 
 28. "Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 
ги 07.02.2018 йилдаги ПҚ-3514-сонли буйруги 
29. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 августдаги ПФ-
5781-сон-“Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5-январдаги ПҚ-5611-
сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори. 
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 
сентябрдаги 828-сон “Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали 
фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги қарори. 
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5-ноябрдаги 
904-сон “Ҳар йилги “Ипак йўлида туризм” Тошкент ҳалқаро туризм 
ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 
Сўнгги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш учун олиб борилган 
ислоҳотлар: 

Ўзбекистонда ҳам 2019 йил давомида туризмни ривожлантириш бўйича 
жадал ишлар давом эттирилди. Шу жумладан, виза расмийлаштириш 
жараёнларини соддалаштириш, ортиқча тўсиқларни бартараф этиш ва соҳанинг 
инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича қатор чоралар кўрилди. 
Натижада, 2019 йил якунларига кўра, туризм хизматлари экспорти 2018 йилга 
нисбатан 26.1 фоизга ўсиб, 1.3 миллиард долларни ташкил қилди ва соҳанинг 
хизматлар экспортидаги улуши 39.3 фоизга етди. 
- 2020 йил 28 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 
“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм 
соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги фармонни имзолади. 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 5 январда “Ўзбекистон 
Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-


15 
тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 7 февралда “Ички туризмни 
жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
қарори қабул қилинди. 
- Президентимизнинг 2018 йил 4 июлдаги қарори асосида Европа ва Осиё — 
Тинч 
океани 
минтақаси 
ўртасидаги 
савдо-иқтисодий 
алоқаларни 
оптималлаштириш мақсадида, республиканинг ягона географик жойлашувини 
инобатга олган ҳолда 101 мамлакат фуқароларига республиканинг 
аэропортларидан транзит саёҳатчи сифатида ҳаракатланаётганда 5 сутка 
мобайнида визасиз мамлакатда бўлиш имконияти берилди. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling