31
кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва қисқартириш бўйича
сертификатлаштириш тартиби;
сертификатлаштириш объектининг инспекция назорати тартиби;
яширин баҳолаш тартиби;
сертификатни қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш тартиби.
“Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм
овули» мақомини бериш тўғрисидаги Низом” фуқаролар йиғинларига «Туризм
маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартибини
белгилайди.
Фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини
беришдан асосий
мақсадлар қуйидагилар ҳисобланади:
- фуқаролар йиғинида азалдан сақланиб қолган моддий ва маданий меросини,
урф-одатлари ва турмуш тарзини сақлаш, илгари суриш ва тарғиб қилиш;
- хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш;
- туризмни барқарор
ривожлантириш, туристлар учун қулай
шарт-шароитлар
яратиш;
- маҳаллий аҳолининг маданияти ва анъаналарини оммалаштириш;
- туризм маҳалласининг экологиясини ҳамда табиий
бойликларини асраш ва
яхшилаш;
- фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг
ижтимоий-
иқтисодий ҳолатини яхшилаш;
- фуқаролар йиғини ҳудудида янги иш ўринларини яратиш;
- туризм хизматлари сифатини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш;
- туризм хизматларини кўрсатишда қонун талабларига риоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: