Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


  Фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши учун қуйидаги


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59
Bog'liq
Turizm

 


32 
Фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши учун қуйидаги 
талаблар ва шартларга жавоб бериши лозим: 
- фуқаролар йиғини ҳудудида хорижий ва маҳаллий туристларни қабул қилиш 
учун камида 20 та оилавий меҳмон уйларининг мавжудлиги; 
- фуқаролар йиғини ҳудудида туристларга камида 5 та сифатли туристик 
хизматларни тақдим этиш (турар жой ва (ёки) овқатланиш хизматларидан 
ташқари); 
- фуқаролар йиғини ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарилаётган эсдалик 
совғалари маҳсулотларини (камида битта савдо нуқтаси) сотиш 
шохобчаларини ташкил этиш; 
- фуқаролар йиғини ҳудудида туризмнинг қуйидаги турларидан бирини 
ташкиллаштириш: экотуризм (геотуризм); агротуризм (қишлоқ); этнографик; 
маданий ва тарихий; 
- фуқаролар йиғини ҳудудида туристлар ва экскурсантлар хавфсизлигини 
таъминлаш; 
- зарур кўрсаткичларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжудлиги; 
- биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги ва бошқалар. 
Шунингдек Низомда қуйидагилар белгиланган
- фуқаролар йиғини туризм маҳалласи мақомини олиши учун зарур бўлган 
ҳужжатлар; 
- фуқаролар йиғинига туризм маҳалласи мақомини бериш ҳақидаги 
аризаларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби; 
- фуқаролар йиғинининг ҳуқуқлари, ваколатли давлат органининг туризм 
маҳалласи фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалари. 
Туристик индустрия объектлари иш сифатини онлайн баҳолаш мумкин 
Туристик индустрия объектларида бугунги кунда QR технологиялари 
қўлланила 
бошлади. 
«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» Давлат унитар 
корхонаси томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳа маҳаллий ва хорижий 


33 
туристларга тақдим этиладиган хизматлар сифатини ошириш ва уни баҳолашга 
хизмат қилади. 
QR-сўровнома 
– туристик индустрия объектларининг ишини 
баҳолашнинг қулай усули бўлиб туристик индустрия объектларида, яъни 
меҳмонхоналар, хостеллар, аэропортлар, темир йўл ва автобус вокзаллари, 
ресторанлар, кафе, меъморий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар, музейлар, 
театрлар, тоғ чанғиси трассаларида саёҳатчиларга тақдим этиладиган хизматлар 
сифати тўғрисида туристларнинг фикрини аниқлашга имкон беради. 
Бунда саёҳатчи махсус ахборот мобил иловадан фойдаланган ҳолда 
хизматлар сифатини онлайн баҳолаши мумкин. Сўровнома шунингдек 
туроператорлар, гидлар ва таржимонларнинг хизматини баҳолаш имкониятини 
ҳам беради. 
Лойиҳанинг биринчи босқичида ахборот стикерлари республикамизнинг 
жойлаштириш воситаларида жойлаштирилади. 
Шунгидек, QR-сўровнома натижаларининг мониторинги муаммоли 
ҳолатларга тез жавоб бериш ва туристларга хизмат кўрсатишда аниқланган 
камчиликларни мунтазам бартараф этишга имкон беради. 
QR-сўровнома лойиҳасида фаол иштирок этиш туристик индустрия 
объектларида хизматлар сифатини ошириш ҳамда мамлакатимизда туризм 
соҳасини янада ривожлантириш йўлида тадбиркорлар учун ҳам, саёҳатчилар 
учун ҳам қулай имкониятдир. 
Мамлакатимизга ташриф буюраётган туристларга “QR – сўровнома” 
лойиҳаси тўғрисида маълумот бериш мақсадида Марказ томонидан Марказ веб-
сайтидаги сўровномага ҳавола берувчи QR – кодли брелоклар тайёрланди.  
Жисмоний ва юридик шахсларни туристик ресурслар ҳамда туристик 
индустрия объектлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек туристик 
бозорларда туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга 
оширувчи марказ туристик ахборот марказидир. Туристик ахборот 


34 
марказларининг лойиҳалари ҳамда уларда реализация қилинадиган 
товарларнинг (ишлар ва хизматларнинг) рўйхати ваколатли давлат органи 
билан келишилади. Туристик ахборот маркази давлат-хусусий шериклик 
шартлари асосида ташкил этилиши мумкин. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling