Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59
Bog'liq
Turizm

шахснинг жавобгарлиги 
Шартнома мажбуриятлари хўжалик юритувчи субъект мансабдор 
шахснинг айби билан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган, унинг 
томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари ва бошқа мол-
мулки мақсадга номувофиқ фойдаланилганлиги аниқланган, тўлов интизоми 
бузилган, хўжалик юритувчи субъект банкротликка дучор қилинган ёки 
шартнома муносабатлари соҳасида бошқа қоидабузарликлар содир этилган 
тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахси Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик кодексининг 45 ва 48-моддаларига мувофиқ 
фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175, 176
1
, 176
2
, 212 ва 214-
моддаларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка, шунингдек Ўзбекистон 


108 
Республикаси Жиноят кодексининг 175, 181, 186, 205, 207 ва 209-
моддаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 
 
Фуқаролик Кодексининг 1194-моддаси. 
Зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар 
Зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича 
ҳуқуқ ва мажбуриятлар зарарни ундиришни талаб қилиш учун асос бўлган 
ҳаракат ёки бошқа ҳолат юз берган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади. 
Чет элда зарар етказилганлиги оқибатида келиб чиқадиган 
мажбуриятлар бўйича ҳуқуқ ва бурчлар, агар фуқаролар ёки юридик шахслар 
айни битта давлатдан бўлсалар, шу давлат ҳуқуқи билан белгиланади. 
Агар зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб учун асос бўлган ҳаракат 
ёки бошқа ҳолат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича 
ғайриқонуний бўлмаса, чет эл ҳуқуқи қўлланмайди. 
1195-модда. Истеъмолчига етказилган зарар учун жавобгарлик 
Товарни сотиб олиш, ишни бажариш ёки хизматни кўрсатиш 
муносабати билан истеъмолчи кўрган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги 
талабга нисбатан истеъмолчининг хоҳишига кўра: 
истеъмолчининг турар жойи жойлашган мамлакатнинг ҳуқуқи; 
ишлаб чиқарувчи ёки ишни бажарган, хизмат кўрсатган шахснинг турар 
жойи ёки манзили жойлашган мамлакатнинг ҳуқуқи; 
истеъмолчи товарни сотиб олган, иш натижасини қабул қилган ёки унга 
хизмат кўрсатилган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланади. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling