Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни таснифлаш тизими
- Йўловчи манифести
- Ички туризм
- Кириш туризми
- Лицензияловчи орган
- Мустақил туризм
- Малака тоифаси
- Мустақил чартер рейслар
воситалари
хизматлари — жойлаштириш воситаларида, шу жумладан бажарувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома бўйича рўйхати белгиланган қўшимча хизматлар мажмуи; Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни таснифлаш тизими (таснифлаш тизими) — норматив ҳужжатда белгиланган, бинолар, жиҳозлар, иншоотлар, кўрсатилаётган хизматлар номенкулатураси ва сифати, хизмат кўрсатиш даражасига доир талаблар мажмуига асосланган тегишли тоифани жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларга бериш учун кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини баҳолаш тизими; Йўловчи манифести — чартер рейслар орқали ташилган йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати бўлган ва чегара қўшинларига тақдим қилинадиган маълумот; Институционал қўллаб-қувватлаш — туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий шериклар билан алоқа ўрнатиш, хизмат сафари харажатлари, кўргазмаларни ўтказиш мақсадида майдонларни ижарага олиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган пул маблағлари; Ички туризм - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатини ўз ичига олади. Компенсация — тадбиркорлик субъектларининг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда ажратиладиган маблағлар; Кириш туризми — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи жисмоний шахсларга туризм хизматларини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туроператорлик ва турагентлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун. Кафолатланган — жойлаштириш воситасида номер (жой) ташриф буюрувчи келишигача ушлаб туриладиган брон қилиш тури бўлиб, бунда ташриф буюрувчи томонидан брон ўз вақтида бекор қилинмаган, ташриф буюрувчи белгиланган муддатдан кечиккан ёки келмаган ҳолларда ташриф буюрувчидан номер (жой)нинг бўш турганлиги учун, бироқ бир суткадан кўп бўлмаган миқдордаги тўлов суммаси бажарувчи томонидан ундирилади. Бунда ташриф буюрувчи бир суткадан кўп вақтга кеч қолганда кафолатланган брон қилиш бекор қилинади; Кафолатланмаган — жойлаштириш воситасида номер (жой) бажарувчи томонидан маълум бир соатгача брон қилинади, белгиланган 112 муддатда ташриф буюрувчи келмаганда кафолатланмаган брон бекор қилинади. Кириш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳати; Кичик туристик зона- кичик саноат зонасига тенглаштирилади. Кичик туристик зоналарга нисбатан кичик саноат зоналари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари татбиқ этилади. Кинолойиҳа материаллари — фильм синопсиси, режиссёр сценарийси ва сметаси, тасвирга олиш объектларининг жойлашуви ва улар тўғрисидаги ахборотлар, фильмнинг ишчи ҳужжатлари ва бошқаларни ўз ичига олган материаллар тўплами; Йўриқчи-йўл бошловчи — туристик йўналишларда туристлар ва экскурсантларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун касбий тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон Республикаси резиденти; Лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари; Лицензия талабгори — Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган, туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахс. Мустақил туризм — туристлар томонидан туроператорлар ва турагентлар иштирокисиз мустақил равишда ташкил этиладиган саёҳат; Малака имтиҳони — назарий ва амалий тайёргарлик, тажриба ва малака (касбий билим ва кўникмалар)нинг етарлилигини аниқловчи ва уларнинг гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси, йўриқчи-йўл бошловчиларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолашга йўналтирилган малакани баҳолаш тартиби; Малака сертификати — гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчининг малакасини тасдиқловчи, малака имтиҳонини муваффақиятли топширгандан сўнг бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжат; Малака тоифаси — гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчининг малака имтиҳона натижасига кўра аниқланадиган малака даражаси; Марказ — Ўзбекистон Республикасининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туристик хизматларни сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонаси; Махсус туристик зона -белгиланган махсус ҳудуд бўлиб, унда туристик ресурслар ва ушбу ҳудудда муайян туристик маҳсулотни шакллантириш ҳисобидан туристларга хизмат кўрсатилишини таъминловчи туристик индустрия объектлари жамланади. Махсус туристик зонани ташкил этишда ушбу зона иштирокчилари учун шартлар, имтиёзлар ва преференциялар белгиланиши мумкин. 113 Мустақил чартер рейслар — фақат битта тадбиркорлик субъектининг йўловчилари иштирок этувчи чартер рейслар; Мувофиқлик белгиси — хизматнинг муайян норматив ҳужжатга мувофиқлигини кўрсатиш учун хизматларга доир илова ҳужжатлари унинг билан тамғаланадиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белги; Мувофиқлик Download 6.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling