Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
Туристик кластер
Комплекс туристик хизматлар ҳамда туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча хизматлар кўрсатувчи мустақил ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мажмуи туристик кластердир. Туристик кластерлар комплекс туристик хизматлар кўрсатиш, туристик фаолиятнинг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида туристик маҳсулотни шакллантиради, тарғиб этади ва реализация қилади. Сайёҳлик кластери – бу муайян ҳудудда тўғридан-тўғри ёки билвосита туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бир нечта ихтисослашган корхона ва ташкилотнинг бир жойда фаолият кўрсатишидир. Тоғ туризми сўнгги йилларда сайёҳларни ўзига энг кўп жалб қилаётган йўналишлардан бирига айланди. Хусусан, Европанинг Италия, Чехия, Австрия каби қатор давлатларида туризмнинг ушбу тури ривожланган. 38 Биргина Италияда тоғ чанғисига мослашган 40 дан ортиқ марказ мавжуд. Сайёҳлар оқими, асосан, Алп тоғларига (Ломбардия) ташриф буюришади. Европа давлатларидан келган меҳмонларнинг деярли 50 фоизи Италия курорт шаҳарларида ҳордиқ чиқаради. Италиядаги туристик кластерларнинг ташкилий тузилмаси 4 та секторга бўлинади. Мутахассислар фикрича, Ўзбекистонда туристик кластерларни яратиш ва ривожлантиришда унинг табиий иқлими ва географик жойлашуви жуда катта омил ҳисобланади. Шу жумладан, тоғли ҳудудларда улкан салоҳият ва фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Хусусан, Тошкент, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида туристик кластерларни ташкил этишда хорижий инвестицияни ва маҳаллий корхоналарни жалб этиш мумкин. Шу билан бирга, бундай кластерларни яратишда тажрибали мутахассислар билим ва салоҳиятини ишга солиш муҳим ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, республикамиз минтақаларида туризмни ривожлантиришда кластер ёндашуви имкониятларидан шу кунгача деярли фойдаланилмаяпти. Чунки, туризм ноёб хусусиятларга эга бўлгани ҳолда туризмни ривожлантиришга кластер ёндашувини тадқиқ қилиш, уни кенг жорий қилиш масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Туристик кластерда кластер аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг моҳияти шундаки, улардан бирининг яхши ишлаши қолган иштирокчилар муваффақиятининг гарови ва ўзаро жамоавий бозорни ифодалайди. Демак, туристик кластернинг барча компаниялари ҳамкорликдаги фаолиятдан жуда кенг доирадаги имкониятлар ва якуний умумий даромадлар кўринишида фойда олади. Туристик кластерда йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлик сабабли янги маҳсулот ва хизматларни яратиш учун шароит, инновацион ва ишбилармонлик рақобатчилик муҳити юзага келади. Кўпгина туристик кластерлар ўзларига яқин, ҳамкор саноат тармоқлари корхоналари ва қўллаб-қувватловчи кластерлар билан, масалан, спорт ва туристик буюм-жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, ОАВ 39 соҳаси, табиий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза этиб доимий равишда алоқаларни мустаҳкамлаб борадилар Download 6.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling