Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ответственные редакторы: Турдибоева Р. - кандидат юридических наук, доцент


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Turizm

 
Ответственные редакторы: Турдибоева Р. - кандидат юридических наук, доцент 
 М. Махмудов, доктор экономических наук, профессор 
 
Рецензенты: Турдибоева Р. - кандидат юридических наук, доцент. 
 
А. Рахмонов - старший преподаватель ТГЭУ, магистр международного права 
 
Umurzakova N.M., D.R. Rustamova .., A. Muzaffarov. Legal basis for tourism. Tutorial. - T.: 
TDIU, 2021. -369 p. 
This textbook describes legal reforms in tourism, new methods of presenting them to students, and 
model scenarios for all topics. Test questions on topics, glossaries, regulatory documents, pictures on the 
content of the topic are descriptive features of this manual. 
The textbook is intended for students studying tourism, so that they know the regulatory framework of the 
industry and apply it in practice. 
 
Editors in charge: B. Toshev Doctor of Law, Professor 
M. Makhmudov, Doctor of Economics, Professor 
Reviewers:
Turdiboeva R. - Candidate of Juridical Sciences, Associate Professor. 
 
A. Rakhmonov is a senior lecturer at TSUE, a master of international law 



Кириш 
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ хизматлар 
кўрсатиш соҳасидаги туризм хизматлари замонавий хизмат турлари сифатида 
талқин қилиниб, унга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Соҳа 
ривожи учун зарурий ташкилий-ҳуқуқий механизмлар вужудга келтирилиб, 
ҳукумат томонидан тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу 
йўналишдаги ишлар ҳозир ҳам давом этаётгани фикримизнинг исботидир.
Ўзбекистонда туризм соҳаси фаолиятини илмий асосда янада 
такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Туризмни 
иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш биз учун устувор вазифа 
бўлиб қолади”
1
. Республикада рўйхатга олинган миллий тарихий-маданий 
обидалар сони бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакатдан бири сифатида эътироф 
этилиши, Буюк Ипак йўли бўйлаб туризмни ривожлантириш дастурининг 
амалга оширилиши, “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг ташкил 
этилиши, кўплаб хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш 
визасининг бекор қилиниши туризмни ривожлантириш давлат сиёсатининг 
муҳим йўналишларидан бири эканлигидан далолатдир.
Ўзбекистон замонавий туризм индустриясини ривожлантириш учун барча 
зарур манбаларга эга. Буюк Ипак йўли устида жойлашган Ватанимиз қулай 
табиий-иқлим шароитларига, бой тарихий, маданий меросга ва айни пайтда 
ҳам ички, ҳам халқаро туризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга.
Мамлакатни модернизациялаш босқичида туризм ва меҳмондўстлик 
индустрияси соҳасидаги ечимини кутиб турган масалалар қаторида, туризм 
индустрияси меҳнат бозорида ишловчи ходимларга қўйиладиган малакавий 
талабларга жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлаш долзарб масала бўлиб 
турибди. Бу борада туризм соҳасидаги олий ўқув юртлари, Давлат таълим 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси http://uza.uz/oz/politics/ 



стандартлари ва ўқув дастуридаги ихтисослик фанлар блокида турган 
«Туризмнинг ҳуқуқий асослари» фани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу 
дарслик туризм йўналишида ўқиётган талабалар учун фан ҳақида аниқ 
тушунчага эга бўлишни ва унинг моҳиятини тушуна олиш даражасида қўл 
келади. Шунинг учун ҳам ушбу ўқув қўлланма биринчи навбатда, фанни 
англаб олиш мезонини талаб қилса, иккинчи навбатда эса талабаларнинг 
ўзларининг йўналишидаги қизиқишлари, фанга янада масъулият билан 
ёндашишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 
Унда сўнгги йилларда давлатимиз 
томонидан туризм соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар ва 
уларнинг ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар амалий 
мисоллар орқали таҳлилий ёритиб берилган. Бу маълумотлар талабаларга 
Туризмнинг ҳуқуқий асослари фанини пухта ўзлаштиришларига ёрдам беради. 
Хулоса ва таклифларингиз биз учун муҳим. 




Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling