Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-Мавзу: Туризм соҳасидаги фаолият ва унинг ҳуқуқий
Download 6.06 Kb. Pdf ko'rish
|
Turizm
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
1-Мавзу: Туризм соҳасидаги фаолият ва унинг ҳуқуқий
асослари Режа: 1. Туризм соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш тушунчаси, моҳияти ва асослари 2. Халқаро ва ички туризмнинг ҳуқуқий тартибга солиниши 3. Туризм турлари ва уларни ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти Таянч сўз ва иборалар: туризм, ҳуқуқий муносабат, қонунлар, қарорлар, фармонлар, ички ва ташқи туризм, кириш ва чиқиш туризми. Туристик фаолият деганда, «Туризм тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, саёҳатларни ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этиш борасидаги фаолият тушунилади. Ҳозирги пайтда глобаллашув жараёни, мамлакатларнинг бир-бири билан интеграциялашуви, ҳаракатлантирувчи транспорт воситаларининг такомиллашуви, улар тезкорлигининг ошиши, давлатлар ўртасида турли иқтисодий, маданий, маърифий алоқаларни ўрнатиш имконини бермоқда. Бу алоқалар ичида туризм ҳам салмоқли ўринга эга. Бундай имконият Ўзбекистонда ҳам мавжуд, чунки, ундаги туристик салоҳият барча мамлакатлар сайёҳларини қизиқтириб келган. Бу соҳа иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб, хизмат кўрсатиш соҳасига киради ва мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотини кўпайтиришга ўзининг маълум даражада ҳиссасини қўшади. Ушбу тушунчага иқтисодий категория сифатида қаралса, туризм туристларни қабул қилувчи мамлакат учун фойда келтирувчи иқтисодий жараён сифатида намоён бўлишини таъкидлаш етарли. Туризмга сиёсий вазият нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, у сиёсий жиҳатдан барқарор, тинчлик ва тотувлик ҳукумрон бўлган жойда, мамлакатда содир бўлиши тушунилади. Туризмдан фойда кўришни хоҳлаган мамлакат биринчи галда туризм объектларига эга бўлиш билан бирга, ўз мамлакатида сиёсий барқарорликни таъминлаган, бошқа жойдан сайёҳларнинг бемалол келиб-кетиши учун тегишли шароитни яратган бўлиши лозим. 6 Туризм инсонлар фаолиятининг бир тури бўлиб, бир томондан ижтимоий муносабатларни ўзида ифода этса, иккинчи томондан, маълум ўзига хос хусусиятларга эга бўлган сервис соҳасининг мустақил тармоғидир. Шу туфайли унга бир томонлама ёндошиб, талқин қилиб бўлмайди. 1999 йил 20 августда Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган эди. У 22 –моддадан иборат бўлган. Янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги Қонун 2019 йил 16 апрелда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2019 йил 21 июнда Сенат томонидан маъқулланган ва 2019 йил 18 июлда тасдиқланди. Ушбу қонун 10 та боб, 45-моддадан иборат. 1999 йил 20 августда Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган эди. У 22 –моддадан иборат бўлган. Янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги Қонун 2019 йил 16 апрелда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2019 йил 21 июнда Сенат томонидан маъқулланган ва 2019 йил 18 июлда тасдиқланди. Ушбу қонун 10 та боб, 45-моддадан иборат.Ушбу қонун мақсади туризм соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, туристик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек, туристлар ва туристик фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Қонуннинг асосий принциплари: 7 - туристларнинг, экскурсантларнинг ва туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш устуворлиги; -туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш; -туризм соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш; - туризм соҳасида ошкоралик ва очиқлик. Халқаро ва ички туризм туризмнинг шаклларидир. Халқаро туризм қуйидагиларни ўз ичига олади: Кириш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳати; Чиқиш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг бошқа мамлакатга саёҳати. Ички туризм Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатини ўз ичига олади. Туризм ташкил этилаётган турнинг ўзига хослиги, мавзуси, давомийлиги, ҳаракатланиш усуллари ва турнинг бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, ёшлар туризми, агротуризм ҳамда туризмнинг бошқа турларига бўлиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида қарори қабул қилинди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling